Педофилларга бефарқлик – болаларга хавфдир | Эксперт билан суҳбат

Педофилия нима? Бу сексуал хулқ-атворнинг бузилиши, яъни педофилия бу эркакми, аёлми, ёш болаларга, ривожланмаган, ҳали шаклланиб улгурмаган болаларга бўлган сексуал қизиқишлар. Инсон қандай қилиб педофилга айланади? Кўп ҳолатларда педофиллар вояга етмаган пайтда жинсий зўравонликка учраган шахслар бўлиб чиқади. Жамият қандай муносабатда бўлиши керак? Paradigma ушбу саволлар билан мутахассисга юзланди. Студиямиз меҳмони — психолог Шоира Исакова.

Улашиш:

Педофилия нима? Бу сексуал хулқ-атворнинг бузилиши, яъни педофилия бу эркакми, аёлми, ёш болаларга, ривожланмаган, ҳали шаклланиб улгурмаган болаларга бўлган сексуал қизиқишлар. Инсон қандай қилиб педофилга айланади? Кўп ҳолатларда педофиллар вояга етмаган пайтда жинсий зўравонликка учраган шахслар бўлиб чиқади. Жамият қандай муносабатда бўлиши керак? Бир марта жинсий зўравонлик қилган шахс иккинчи марта уни барибир қилади. Уларни ўша ўлдириш керак, тамом. Ўлдириб қутиласиз. Болаларни ҳимоя қилишда қандай чоралар самарали бўлади? Шахсий чегирангни ўзинг чиз, эҳтиёт қил ўзингни ўзинг. Биз катта жамиятдамиз ва хавф ҳар доим бор. Нега баъзи педофиллар қурбонларини ўлдиради? Педофил маняк ўлдиради. Нариги педофил – у жинсий зўравонлик қилиб яшаб юраверади. Оила қуради, бола-чақаси ҳам бўлади уларни. Кимявий кастрация самаралими? 

Бугун биз жамиятда оғриқ, хавотир ва кўплаб саволларни келтириб чиқарадиган мавзуни муҳокама қиламиз. Бу – педофилия. Ассалому алайкум, ҳурматли томошабинлар. Бугунги меҳмонимиз таниқли ва ҳурматли психолог Шоира опа Исакова. Ассалому алайкум, шоира опа. 

Ваалайкум ассалом. 

Ўз вақтингизни ажратиб, таклифимизга йўқ демасдан келганингиз учун сизга каттакон раҳмат деймиз. Шоира опа, биринчи саволим. Илмий нуқтаи назардан педофилия нималигини тушунтириб берсангиз. 

Ҳўп. Илмий нуқтаи назардан оддийроқ, соддароқ ва халқимиз тушунадиган тилда тушунтириб бераман. Бу сексуал хулқ-атворнинг бузилиши. Яъни психикадаги ўзига хос бўлган ўзгаришлар. Педофилия бўйича ҳамма олимларнинг ҳар хил қарашлари бор. Лекин мен агар ўзимнинг шу йиллар давомидаги йиққан амалиётим билан айтадиган бўлсам, улар касал одамлар, руҳий касал. Фақат агар биз уни касал деб қарайдиган бўлсак, бу касал эканку ўзи деб туриб даволатмайди ҳам ва ўша жамиятга хавф даражаси юқори бўлса ҳам улар очиқда юраверади. 

Бунинг касаллик эканлигини тан олишимиз керак. Яъни педофилия бу эркакми, аёлми, ёш болаларга ривожланмаган, ҳали шакллани улгурмаган болаларга бўлган сексуал қизиқишлар. Бу ҳам оғиш жуда катта оғиш ҳисобланади. Муаммо ҳаммамизники. Ана фақат психолог чиқиб гапириши керак эмас. Уни ҳар бир ота-она билиши керак бўлган мавзу ҳисобланади бугунги кунда долзарб. 

Жамиятимизнинг ҳар бир онгли аъзоси бу масалада бефарқ бўлиши керак эмас. 

Худди шундай. 

Одамлар ўзи қандай қилиб педофил бўлиб қолади? 

Хўп, амалиётдан айтадиган бўлсам, мен энди кўпроқ амалиётда кузатаман, ўрганаман, илмий амалий нуқтаи назардан. Кўп ҳолатларда педофиллар ўша вояга етмаган пайтда жинсий зўравонликка учраган шахслар бўлиб чиқади. Яъни ўша қўшниси томонидан, амаки, тоға, қариндош уруғлари томонидан мунтазам равишда жинсий зўравонлик қурбони бўлиб келган бўлади амалиётда. Ва кўп ҳолатларда мана шу ҳеч кимга айта олмаслик, жамиятга нисбатан аггрессив муносабат, одамларга нисбатан шундай вахший муносабат уни келажакда худди шундай ўч оладиган, унга қандай ёмонлик қилишса, худди шундай ёмонлик қайтарадиган жараёнгача борадиган шахс қилиб шакллантиради. Аслида педофиллар кўп. Фақат биз уларни кўрмаймиз. Биз уларни танимаймиз. Чунки улар бизнинг яқин атрофимиздаги юрган инсонлар. Ука педофил бўлиши мумкин. Опа тан олмайди. Қариндошлар ўртасида жинсий зўравонлик қилишга мойил бўлган шахслар бор. Биз уни қабул қила олмаймиз. Биз унга ишонамиз. Чунки у бизнинг жигаримиз, у бизнинг қариндошимиз деган тушунчалар бор. Ёки ён қўшнимиз ёки отани ўртоқлари ва ҳоказолар. Булар узоқдан келмаяптику. 

Узоқ қариндошлар, танишлар, -танишлар ҳам? демак, биз мана шу жараёнда ҳаммага эмас, фарзандларимизни тақдирини фақат ўзимизга ишонишимиз керак, Келажагини, тақдирини. Чунки жуда кўп жинсий зўравонлик қурбони бўлган йигитлар билан гаплашганимда уларни ичида жуда катта хафагарчилиги бор, алам бор, истироб бор. Тўғри, ҳаммаси ҳам педофил эмас, лекин ўшаларнинг ичидан чиқади шулар. Яъни жуда ҳам психикаси кичкиналигидан дарз кетган бўлади. Чунки ўша азобни у ўтказади бошидан. Уни ҳеч ким ҳимоя қилмади. Ота-онасига айта олмайди. Ота-онасига айтганида ота-она эшитмайди боласини. Мана шу ҳолатларда у секин-секинлик билан ўч олишга ўтади. Ўша педофилларни ўзи билан шахсан гаплашсангиз, бу масалаларга ойдинлик киритиб беришади. Ҳа, йиллар давомида шу ичга ютилган аламлар, психикани кичик ёшидан бошлаб сексуал хулқ-тьворни бузилишига ёки ўша руҳий касалликларга замин ҳозирлаб беради. 

Шунинг учун айнан бу ўзидан-ўзи педофил бўлиб қолган бўлмайди. Тагида жуда катта сабаблар бор ва биз ҳаммамиз буни бугун билиш керак. Яъни ҳар бир ота-она гаплашиши керак фарзанди билан. Ҳар ота-она гаплашиши керак. Боланинг шахсий чегарасини белгилаб бериши керак. Трусиклар қонуни бор. Ҳаттоки оддий ўша трусиклар қонунини биз ота-она сифатида боламизга тушунтирмаймиз. Яъни бу қонун шунақаки, кичкина ёшидан бошлаб бола энди сизни эшитиб тушунишни бошлаган пайтда уни ўша шахсий чегарасидаги энг нозик нуқталарига ҳеч ким яқинлашмаслик ва ҳеч кимни яқинлаштирмаслик ҳақида гапирмаймиз. Тушунтиришимиз керак. Албатта, мана бу жойда ҳеч ким на ўқитувчи, на бегона, на кўчадаги сенга яқинлашишга ва ўша жинсий аъзоларингга тегинишга ҳаққи йўқ. Уни фақат она, ота ҳам эмас, она ва онани иштирокида шифокор кўришга ҳақли деб тушунтиришимиз керак. Биз тушунтирмаймиз буни. Биз билмаймиз бу қонуннинг борлигини ва болаларнинг шахсий чегараси ҳақида гапирмаймиз ҳеч қачон. 

Ва болалар буни билмаганлиги учун ҳа, бу шунақа экан, кўриши керак экан, кўрсатишим керак экан-да бўлади. Ва ўша қурбонлар, биласизми, менинг ҳаётимда, амалиётимда ўша жинсий зўравонлик қурбони бўлган қизлар ҳам, йигитлар ҳам у зўравонлик қурбони бўлаётганлигини ҳис қилмайди ва ота-онасига айта олмайди, қандай айтишни билмайди. Нимагаки ота-она бу маълумотни боласини ҳимоя қилиш учун айтмаган бўлади ҳеч қачон. «Болам, сенга кимдир яқинлашса, кимдир ҳатто кўчада сени ушлаб, ўпмоқчи бўлса, қучоқламоқчи бўлса, бағрига босмоқчи бўлса, қочгин, келиб менга айтгин», демайди. 

Бизда битта нотўғри стереотип бор-да, каттага ҳурмат, кичикка иззат. Баъзи ҳолатларда айтаманки, бузинглар бу стереотипни! Сени чегарангга кираётган каттани, сенга зулм қилаётган каттани, сенинг ҳаётингга қандайдир бир салбий таъсир қилаётган шахсни ҳурмат қилма. Айт ота-онангга, келиб тушунтир, гапир. Қаранг, мақолларимиз ҳам ўша ўзимизга тескари ишлайди баъзи ҳолатларда ва болаларимизни ман шу кичик ёшидан бошлаб қанчалар бу мавзу қўрқинчли бўлмасин, биз уларни онгага сингдириб, ўша жараёнда ўзини эҳтиёт қилишни ўргатишимиз керак. Менимча, бу интервьюдан кейин жуда ҳам кўп мана шундай бир муҳокамалар пайдо бўлади ва боласи ҳеч қачон уни кўчада кимдир ушлаб ширинлик берганини ёки кимдир уни қучоқлаб бағрига босмоқчилигини айтмайди ота-онасига. Чунки ота-оналар айтишга болалар билан тўғри, яқин мулоқотлар йўқ. Боласи билан яхши мулоқот ўрнатган ота-оналар мени фикримдан, мени танқидимдан мустасно. Лекин гаплашмай қўйган ота-оналар ва болаларни қўлида телефон ва болаларнинг тарбияси бугунги кунда ўша газетларнинг қўлида қолиб кетган кўп ҳолатларда. Яъни ҳозир мана бу парнография жуда ҳам оммалашиб кетган. Худди шунақа. 

Жамиятимиз қандай муносабатда бўлиши керак педофилияга? 

Мен икки йил олдин бир катта сайтда интервью берганимда ҳам айтганман. Бу фикрни яна такрорлайман. Уларга нисбатан кўриладиган чора ўта қатъий бўлиши керак. Мана, [яқинда] бўлиб ўтган воқеа. Қамалган жойидан манзилли колонияга педофилни ўтказишган. Эмишки, унинг хулқи яхши бўлиб қолганмиш. У ўзини ижобий томонлама кўрсатган. У ўзини яхши киши қилиб кўрсатади. Лекин у яхши бўлмаган, у тузалмаган. У тузалмайди ҳам, унга ишониш керак эмас. Бир марта қотиллик қилган одамнинг иккинчи марта қотиллик қилмаслиги ишониш керак эмас. Чунки унинг қўли бир марта қонга ботди. Бир марта жинсий зўравонлик қилган шахс, иккинчи марта уни барибир қилади. Унга ишониш керак эмас. Ва энг кулгилиси, ўша ерда, ўша жазони ижро этиш муассасаларида психолог бор. Бу билиши керак: Сексуал хулқ бузилиши тузалмаслигини билиши керак. Педофилия тузалмаслигини билиш керак. Ва у чиққанидан кейин қайта-қайта жиноят содир этиши мумкинлигини билиш керак. Унинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эканлигини билиш керак. Ва ўша кўрсатмаларни, ўша жазони ижро этиш муассас раҳбарларига тушунтириб бориш керак. Керак бўлса, «от звонка до звонка» ўтириш керак. Керак бўлса, яна ўтириши керак. Чунки у тузалмайди. Қайтиб чиқиб, яна шу хатти-ҳаракатни қилдими? Такрор қиладими шу ишини? Қани унга берилган ижобий характеристика? Ва менинг кулгим келяпти. Педофилга ижобий характеристика беришяпти-да. Кимни ҳимоя қиляпмиз? Мана бу намангандаги ҳолат бўйича ҳам, Оҳангарондаги ҳолат ҳам, иккаласи ҳам шу жинсий судланган шахсларда булар. 

Албатта. Ва яна такрорланяпти-да, улар озодликка чиқиб, яна шу ишни қилишяпти. Қонунчилигимизда бўшлиқ бор. Қонунчилигимиздаги бўшлиқ педофилларга нисбатан жуда қаттиқ бўлиши керак. Мана кастрация масаласини қўйдик, кимёвий кастрация дедик ва ҳоказолар ёки бошқа мен тўғрисини айтаман. Ўлим жазосидан бошқа чорани қўллаб бўлмайди буларга. Буларни ўша, ўлдириш керак, тамом. Ўлдириб қутиласиз, кастрация қиласиз, чиқариб юборасиз. Нима, у қўл билан зўравонлик етказмайдими? Тана ҳаракатлари билан зўравонлик етказмайдими? Унинг қўли ҳам ишлайди ахир... Педафилга фарқи йўқ. - Бошқа нарсалар билан ҳам қилишади... Албатта, бошқа бир нарса-буюмлар билан зарар етказиши мумкин. Айтишлари мумкин, психолог ўлим жазоси тикланишини сўраяпти деб. Бошқа йўл кўрмаяпман. Чунки икки йилнинг ичида биз билган қурбонларимиз, биз билганларимиз, лекин биз билмаганларимиз оғзини ёпиб, уйнинг ичида қўшним билмасин, шарманда бўлмайлик, маҳалла билмасин, мактаб билмасин, деб-ичига ютган ота-оналаримиз қанча? Биз билмаймиз буни. Чунки бизда ўзбекчилик, андиша бор. Ариза қилмайди чиқиб. Бости-бости қилишади, жим бўлишади.

Ваҳоланки мен ўзим амалиётимда жуда кўп кўрганман жинсий зўравонлик қурбони бўлган ўмирларни, ўсмир қизларни, ўсмир болачаларни. Ўсмирлик даврига борганда англаб қолишган улар олти ёшда, етти ёшда, саккиз ёшда, 10 ёшда, 11 ёшгача жинсий зўравонлик қурбони бўлганларини, сезиб қолганларини ота-онасига чиқиб айтишган. Лекин кеч, на экспертиза ҳал қилади бундай ҳолатларда. На бир ариза ёза оласиз, на бир исботлай оласиз. Баъзи ҳолатлар бўлади. Биламиз, жинсий зўравонлик қурбони бўлган, ишлаяпмиз, тестлар, фактларни беради. Ҳақиқатдан ҳам ўша зўравонлик қурбони бўлган, руҳий травма олган, жудаа ҳм катта бир зўриқишда, неврозда, стрессда деб беради. 

Лекин биз бориб, ариза қилишимизга ҳеч қандай қонунда очиқлик йўқ. Яъни психологлар бориб ариза ёзса, шуни кўриб чиқиш деган система йўқ. Ваҳоланки, бошқа давлатларнинг қонунчилигини ўрганиб қўйганимизда уларда бор экан. Педагог бориб ариза қилиши мумкин экан ота-онаси қилмаса-да. Психолог шу фактларни кўряптими, бориб ариза қилишга ҳаққи бор экан. Мен жуда кўп мурожаат қилганман бу масалада. Мана шу отаси томонидан жинсий зўравонликка учрабди, лекин она ёзгиси келмаяпти, қўрқяпти эридан ёзишга. Мен ёзсам бўладими деганимда, мен олган жавобим сиз уни қонуний вакили эмассиз, сиз ота-онаси эмассиз. Демак, бунинг ваколат доирасини кенгайтириш керак қонунчиликда. Биляпмизми, сезяпмизми, берайлик аризасини. 

Биз исботлаб берадиган фактларимиз бор. Бугун профайлинг ишлайди, бугун ўша "детектор лжи"лар ишлайди, бугун ўша тергов жараёнида рост гапиряпти ёки ёлғон гапиряптими, билишади – уни ўша суҳбатлардан ўтказган ҳолатда. Жазо чораларини кўриш учун қонунчиликни озгина кенгайтириш керакми-йўқми? Менинг назаримда, бунга сал бошқачароқ ёндашувимиз керак. Чунки ижтимоий тармоқлардаги танишувлар орқали жинсий зўравонликка учраганлар бор-а? Уни ҳеч ким топиб бера олмайди. Уч кун ўтгандан кейин бўлди, тамом, у дастур ёпилди. Ота-онасига ҳам ҳаттоки айтмайди, айта олмайди. Билганида кеч бўлади. Демак, биз қонунчиликка бугун замонавий технологиялар ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда қарашни ҳам ўрганишимиз керак. 

Тўғри, Шоира опа, битта интервьюнгизни кўрдим, сиз кимёвий кастрация қилиш кераклигини таклиф айтингиз... 

Берганман, икки йил олдин. Лекин ҳозир менинг фикрим ўзгарди, чунки кимёвий кастрация қилинган тақдирда ҳам, барибир, у жамиятга қўшилади эртага. Оиласига боради, маҳалласига боради, кўп қаватли уйларда яшайди. Битта нарсада бўшлиғимиз бор. Ўша педофилларни рўйхат номенклатурасини юритишнинг вақти аллақачон келган. Билишимиз керак унинг педофил эканлигини. Кечикяпмиз манимча биз. Менимча, биз жуда кўп нарсани йўқотгандан кейин бир қарорга келамиз. Аллақачон бунинг рўйхати юритилиши керак! Нечта? Мингтами, бир ярим мингтами? Ўша рўйхат маҳалла раисининг қўлида бўлиши керак. Ўқитувчиларнинг қўлида бўлиши керак. Инспекторларнинг қўлида бўлиши керак. Улар бирор сайтга қўйилса, сайтга кириб, кўришлари мумкина. Ишга олганда. Масалан, педофиллар кўпинча касби ҳам болалар билан боғлиқ-да. 

Ўқитувчилар ҳам бор, педофил. Тўғри, тўғри. Фақат баъзи жиноят турлари бўляпти. Баъзи ўқитувчилар томонидан ҳам ўша ўсмир қизларга тегажоғлик қилиш ҳолатларини кўряпмиз, кузатяпмиз. Қонундаги баъзи бир параметрлар жавоб бермаганлиги учун ҳеч қанақасига жазога торта олмаяпмиз. У педофил. Ўқувчисига тегажоғлик қиляпти, қилиқ қиляпти, беҳаё ҳаракатлар қиляпти. У педофил, ҳақиқий педофил. Уни мактабга ишга олаётган пайтда ўша сексуал хулқ-атвори бузилганми-йўқми – тестдан ҳеч ким ўтказмайди. У билан индивидуал суҳбат ўтказмайди. Тиббий кўриклардан кўр-кўрона ўтилади ва у болалар билан ишлаш соҳасида. Хавфли шахс у, лекин шу хавфли тип болалар ичида ишлайди. 

Мана, сиз биласиз, мен биламан, СССР пайтида Чикотила деган маняк бўлган. Бу ўша тарбиячи, ўқитувчи бўлиб ишлаган-да техникумда.

Шундай. 

Кимёвий кастрация тўғрисида озгина томошабинларимизга тушунтириб берсангиз. У қандай амалиёт, қанақа ёрдам беради? Мана, айтlингиз, ёрдам бермайди, деб. 

Кимёвий кастрация бор ва хирурггик кастрация бор... Энди кимёвий кастрация бўйича мен бир икки йил олдин фикр билдирганимда: кимёвий кастрация қилиш керак педофилларни деб ўйлаганман. Лекин икки йиллик амалиёт кузатувларим натижасида билдимки, кимёвий кастрация мумкин ҳам эмас. Нимага? Кимёвий кастрация нима? Келинг, илм бунга қандай таъриф беряпти: Бу тиббий усул бўлиб, инсон организмидаги жинсий фаолликни вақтинча ёки узоқ муддатга гармонал ёки дорилар билан уни сўндириб туриш ва унда ўша тестостеронни пасайиб кетиши жинсий майл ва хоҳишни сўндиришга олиб келади. Бу олти ой бўлар, бир йил бўлар. 

Организм — биологик жараён, бу кимёвий кастрация билан буни яна ўша жинсий ҳолати, фаоллиги, бутун умр йўқ бўлиб кетади дегани эмас-да. Маълум бир вақтдан кейин организм ўзининг фаоллигини тиклайди. Энди иккинчи: хирургик усул ҳақида. Хирургик усулни қўллаш учун шахснинг розилиги керак. Шахс агар рози бўлса, педофил ҳам шахс-да аслида, рози бўлса, уни қилиш мумкин. Учинчи усулни ҳам қўллаш мумкин, яъни умрбод қамоқ жазоси. Яъни мутлақо чиқармаслик. Нимага? Ҳар қандай ҳолатда ҳам педофил жамият учун хавфли ҳисобланади, айниқса болаларимиз учун. Тўртинчи бир ечим сифатида битта нарсани айтишимиз мумкин. Ҳар бир ота-она фарзандини ўзи эҳтиёт қилиш чораларини кўриши керак. Яъни кўчада юрганида, уйга келганида, ўша телефонлардан фойдаланаётган пайтда хушёр бўлиш керак. Демак, бу ерда яна ота-оналик илмининг, ота-она хушёрлигининг оширилиши, яъни фарзандларга бефарқ бўлмаслик муҳим. 

Тўғрисини айтсам, ўзи кастрациянинг ўзига умуман қаршиман. Мени ҳозирги кундаги фикрим, ўтириш керак узоқ муддат – 20 йил, 25 йил ўтириш керак. Лекин бизнинг қонунчилигимизда у ҳам йўқ – 18 йил, узоғи 20 йил. Ёки бўлмасам, умуман, ўлим жазосини айнан мана шу оғир турдаги вояга етмаганларга содир этилган жиноятчиларга қўллаш масаласи. Мен бошқа йўл кўрмадим. Чунки кимёвий кастрация дедим, узоқ йўллар қамаш дедим. Жазони ижро этишда унинг интизоми... У интизомга тушмайди. Уни ҳеч қанақанги бир талаблар билан тарбиялаб, тўғрилаб бўлмайди. Букрини гўр тўғрилайди, дейди-ку, тўғрилаб бўлмайди. Мен охирги мана шу икки йилда жуда кўп кузатганларим, кўрганларим, суҳбатимдан ўтганлари… Шулар ҳам яшаб юрибди бинойидек. Жинсий зўравон ва уларнинг қурбонлари билан ишлаяпмиз ҳозир, ўлганлари қанча.

Ман шу ерда битта саволим бор, Шоира опа. Педофиллар жинсий тажовузини қилди, нимага одамни ўлдиришяпти? Яъни кўп ҳолда... 

Педофилни, қаранг, педофилни манякка хос хулқ-атвори ҳам бор-да. Манаякал хулқ-атвордаги педофиллар, улар аввал ўзини хирсини қониқтиради, кейин ўлдиради. Бизнинг амалиётимизда бўлган, шахсан ўзим гувоҳи бўлганман. Очиғи, ўзим ишлаганман, десам энди... Ҳаётимга ҳам нима бўлмаслиги керак, тўғриси. Аёл мутахассисман, лекин қўрқмайман. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайман. Учта вояга етмаган шахсни ўлдириб кўмган. Оққўрғон тумани, йиллар давомида тўрт йилда, икки-уч йилни ичида тўрт йилда. Унда ҳам худди шунақанги жинсий зўравон ва маниякал хулқ-атвор бўлган. 

Яъни, демак, манияк билан педофилни фарқи шундаки, манияк ўлдиради. 

Педофил манак ўлдиради. Нариги педофил, у жинсий зўравонлик қилиб яшаб юраверади. Оила қуради, бола-чақаси ҳам бўлади уларнинг ва қурбонини ўлдирмайди. Ва жинсий зўравонлик қурбони бўлган, тирик қолган болалар юрибди жамиятимизда. Фақат уларда ҳам сексуал хулқ-атвор бузилган. Яъни эркак ва эркак муносабатларига киришиб қолишган ва буларнинг сони кўпайган. Уларнинг телеграмда группалари бор, баъзан группаларига кириб, бўлаётган жараёнларни кўриб, ўрганиб чиқсангиз, уларнинг ичидан ўша ўзига партнёр қидираётганларини кўрсангиз, ёшим бунда, лекин 14 ёшдаги партнёр керак, дейди. У педофил. У ҳақиқий педофил. ўша группанинг ичида ўтирибди. Мен биринчи навбатда бу бир жинс вакилига бўлган севгим муҳаббат ҳам эмас. У ҳайвоний ҳирс, айтиб бўлмайдиган даражадаги жирканчиликка қаршиман мен. Ҳамма қарши. Лекин ўшаларнинг ҳам ота-онаси бор. Лекин боласининг хулқ-атвори бузилганлигини билмайди. 

Шоира опа, мен ўзим ички ишлар органида ҳам ишлаганман ва лезбиянкаларни учратганимизда, сўраганман нимага лезбиянка бўлдинг, деб. Ёшлигида номусига тегилган экан, нафратим бор, дейди эркакларга. Шунақа, ўшанинг учун мен аёлларни севаман, деган. 

Худди шунақа: у ҳам сексуал хулқ-атвор бузилиши. Унинг ҳам сексуал хулқ-атвори ўша кичик ёшидан бошлаб шаклланиб келаётган пайтда, биринчидан, шахсияти синган; иккинчидан, психикасида катта травма; учинчидан, қарама-қарши жинс вакилига нисбатан нафрат билан қўрқув ва ундан ҳимояланиш ҳисси туғилади. Бунинг натижасида эса ўз жинсига бўлган қизиқиш ошиб боради.

Энг ачинарлиси — биз, ўзбек миллати ичида, бундай тоифаларнинг кўпайиб бораётганлиги ва уни “нормал” деб қабул қилаётганлар ҳам бор. “Ўзи шунақа-да, нима қилибди?” дейишади. Йўқ, “нима қилибди?” эмас. Мумкин эмас. Мумкин эмас. Динимизда ҳам мумкин эмас, дунёвий қонунчиликда ҳам мумкин эмас. Бу энг катта хато. Эртага бу жараён жамиятда жуда катта муаммоларни келтириб чиқаради.

Мен ўзим шахсан биладиганларим бор. Энди қаранг: педофил ҳеч қачон узоқдан келмайди. Ҳеч қачон. Бир интервьюда айтганимда, “тоғаси, амакиси, отаси, қўшниси, қайнотаси бўлган ҳолатлар ҳам учрайди”, десам, “Сиз бу гапингиз билан қариндош-уруғ орасида низо соласиз, ишончсизлик ва шубҳали муносабат пайдо қиласиз”, дейишган. Балки. Лекин йўқ эмас-ку. Бу дегани — ҳаммаси шундай дегани эмас. Барибир унинг хулқ-атвори, юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари сотади-ку. Мен шу нуқтаи назардан гапирганман.

Изоҳларни ўқиганимда: «Сиз бу фикрингиз билан ҳамма инсонларнинг кўнглига шубҳа соляпсиз», деганлар бўлди. Шубҳаланиш керак. Эҳтиёт бўлиш учун шубҳа керак бўлади. Бу шубҳа бўлмаса — эҳтиёт бўлмаймиз. Биз ҳаммага бир хил ишонамиз. Фарзандимизни қариндошимиз уйига ётишга жўнатамиз. Айниқса, қиз фарзандларимизни, ўғил фарзандларимизни кичиклигидан бошлаб илм олиш учун мутлақо танимайдиган хонадонга олиб бориб қўямиз. «Ўргансин», деймиз-да.

Педофиллик қурбони бўлиб, жинсий жабрга учраётганини амалиётимизда кўряпмиз-ку. Қанчалик аччиқ бўлмасин — бу ҳақиқат. Агар боламизни ўзимиз эҳтиёт қилмасак — бўлмайди. Бу катта жамият. Ҳамманинг қўлида телефон бор. Битта телефонга кириб, порнография юкланган сайтларга бемалол кира олади. Ҳамма киради ва ким нимани кўраётганини биз назорат қила олмаймиз.

Ким назорат қилади? Ота-она. Ота-она билиши керак: боласи қайси сайтга киряпти, нимага киряпти? «Родительский контроль», яъни ота-оналик назорати ўрнатилган бўлиши керак. Боласи билан суҳбат олиб бориш керак. «Трусиклар қонуни» ҳақида гапириб бердим, шахсий чегаралар ҳақида гапириб бердим. Болани мактабдан келгандан кейин унинг ҳаёти билан қизиқиш керак.

Шоира опа, айтганингиздек, динимизда ҳам маҳрам ва номаҳрам чегаралари берилган. Ким яқин қариндош, ким узоқ қариндош — булар ҳам кўрсатилган, аслида.

Ва мана шу Оҳангарон воқеасида савол туғиляпти: нимага бу қизча мактабдан бир ўзи қайтяпти? Нимага отаси ёки акаси ёки қариндошларидан бири кузатиб келмаган? Бола ёлғиз бўлганда — хавф каттароқ бўлади.

Кимёвий кастрация масаласидаги фикрингизга қўшиламан, Шоира опа. Мен битта мақолани ўқидим. Америкада ҳам бир педофилни озодликка чиқаришган экан. Унга кимёвий кастрация инъекциясини беришган. У уйга келгач, тестостеронни оширадиган дори ичган ва яна жинсий зўравонлик содир этган.

Кимёвий кастрацияда тестостерон даражаси нолга туширилади. У эса дорихонадан шу гормонни кўтарадиган препаратни сотиб олиб ичади. Ёки қонуннинг таркибини “айланиб” ўтади. Бир неча кун, уч-тўрт кун, беш кун капельница олади — ва тамом, таъсиридан чиқиб кетади. Бу бир умр организмда сақланиб қоладиган нарса эмас-ку. Яъни бу ечим эмас. Йўқ.

Сизга мурожаат қиладиган пациентлардан фақат қиз болаларми ё ўғил болалар ҳам бўладими? 

Жуда кўп ўғил болалар келяпти. Ёши катта, лекин ёшлигида жинсий зўравонликка учраган ва охирги уч йилда жинсий ориентацияси ўзгариб кетган ҳолатлар жуда кўпайган. Эркак-эркак билан муносабат қилганлар ҳам жуда кўп мурожаат қилди. Ҳатто бошқа давлатларда яшайдиган фуқароларимиз ҳам худди шу муаммо билан мурожаат қилишяпти. Ишонинг, улар тузалиш йўлига ўтган. Яъни англаш бошланган. Улар ҳозирги кетаётган йўлнинг хато эканлигини тушунишган. Ва бунинг ечими бор. Мен бу ерда генетик бузилганлар ҳақида гапирмаяпман. Бу ҳолатларнинг аксарияти орттирилган — сексуал хулқ-атворнинг бузилиши ёки жинсий ориентациянинг ўзгариши.

Кўп ҳолатларда психиатрларимиз “даволаб бўлмайди”, дейди. Мен айтаманки — даволаш мумкин. Мумкин. Шахс ўз устида ишлаши, гормонал терапия, психотерапия, тоат-ибодат, тақво, тавба — ҳаммасини қўшамиз биз. Ва бугун натижаларимиз қувонарли. Бор натижалар. Жуда яхши натижалар. Улар рози.

Одатда биз ўрганганмиз: педофиллар эркаклар бўлади, деб. Аёллар ўртасида ҳам педофиллар бўладими? 

Бор. Педофил аёллар ҳам учрайди. Ақлий ривожланиши орқада қолган, интеллект ва эмоционал интеллекти паст бўлган келинлар қайнисини ушлаб, тегажоғлик қилиб юрадиган ҳолатлар бўлади. Бундай шикоятлар келади. Ёки турмуш ўртоғидан ололмаган меҳр ва эътиборни кичик ёшдаги болалардан олишни хоҳлайдиганлар бор.

Ўз фарзандига ҳам шундай қилганлар борми? 

Бор. Инсест ҳолатлари бор. 

Бизнинг жамиятимиздами?

Албатта бор. Чунки уларнинг хулқ-атворини, хатти-ҳаракатларини биз тўйларда, йиғинларда, жамоатчилик орасида кўриб қоламиз. “Мен бундай қилмайман”, деб ўйлайди, уни меҳр деб атайди. “Фарзандимга меҳрибонман”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, у педофил. Ўғлини қизғанади, ўз мулкидек кўради. Ҳамманинг олдида қучоқлаб, бағрига босади – бошқача меҳр билан. Буни мутахассис бўлмаган одам фарқлай олмайди. Аммо айтаманки – бунда педофилияга мойиллик бор.

Амалиётимизда ишлаган пайтимизда бир келин айтяптики: мени овсиним, яъни қайнона оламдан ўтган. Овсин бу қизни келин қилиб олган, қайниси 12 ёш бўлган пайтда бу келинойи педофил бўлган. Яъни қайнисини ўзи чўмилтиргиси келади, уни қучоқлаб бағрига босиб ётгиси келади. Қайниси уйланганда ҳам уни хотинига бермаслик учун ҳар хил тўполонлар чиқарган. Ҳар хил.

Натижада ўша йигит — 24–25 ёшга келганида — келинойининг хулқ-атворини меъёр деб қабул қилади. “Она ўрнида она”, деб ўйлайди. Лекин буни келин қабул қила олмаганлиги сабабли қабулимга келди. Кейин мен айтдим: унда педофилияга мойиллик бор. Секин-секин сўраб, суриштирувлар олиб борганда, ўша саволлар орқали маълум бўлдики, олдин келган овсин — педофил. Яъни қайниси ухлаган хонага кириб боради, унинг тана аъзоларига қўл теккизади, уни қизғанади, “меники” деган бир жараён бор. Охири улар шу хонадондан алоҳида чиқиб кетишди.

Бу — биз билганимиз. Билмаганларимиз-чи?

Биз уни таҳлил қилиб топамиз. Чунки бирданига айбни бўйнига қўйишга ҳаққимиз йўқ. “Мана шундай”, деб хулоса беришга ҳаққимиз йўқ. Лекин ўрганишга киришамиз: хулқи, атвори, характери, юриш-туриши, кузатувларни йиғиш натижасида шундай хулосага келамиз.

Яна битта жараён бор — тестостерони баланд бўлган аёллар. Уларда бу жараёнга мойиллик кўпроқ бўлади. Яъни бу гормонал ҳолат билан ҳам боғлиқ.

Албатта, ҳар қандай вазият ва шароитда ҳам биз ўз психикамизда бўлаётган жараёнларни ўзимиз таҳлил қила олмаймиз. “Ўзим-ўзимга психолог бўла оламан”, деган гап нотўғри. Биз ўзимизга тиш доктори ҳам эмасмиз, невропатолог ҳам. Мутахассисга боришга ўрганишимиз керак.

Нима учун буни айтяпман? Амалиётимда яқинда ана шундай бир воқеага дуч келдим. 11 ёшдаги бола. Агар унинг хулқ-атвори устида ота-она ишламаса, келажакда  педофилга айланиши мумкин. Хўш, 13 ёшдаги бола синглиси ва укасига жинсий зўравонлик қиляпти. Оила диний дунёқарашга мансуб, лекин дунёвий муҳитдан ҳам ажралмаган. Болалар тўгаракларга ҳам боради, бошқа фаолиятларга ҳам.

Акаси билан гаплашяпман — у педофил. Синглисига жинсий зўравонлик қилган, укасига ҳам. Лекин айбни ўз зиммасига олмайди. Унинг кўзида афсусланиш йўқ. Қилган ишининг хато эканини ҳис қилмайди. Мен ота-онасига айтяпман: буни психиатрга олиб бориш керак, даволаш керак. Олиб боришди. Психиатр ҳам даво кераклигини айтган: “Бу хулқ-атвор бузилиши, хавфли, оқибати оғир”, деган. Лекин ота-она: “Ўзимиз тўғрилаб оламиз, раҳмат”, деб ўрталаб чиқиб кетишган. На менга қайтишди, на психиатрга қайта боришди.

Ўша 11 ёшдаги болада гормонал ўзгаришлар кетяпти. Отаси хабардор бўлиб қолган. Интернетда излашларини текширса, “порно с сестрёнкой” деб ёзган. Синглиси 6 ёшда. Шундан кейин отаси фарзанди билан гаплашган. Ва бола “ҳа, шунақа”, деб очиқ айтган. Бола рост гапиради — катталардан фарқ қилади. Ота-она шокда. Урмаган, сўкмаган — тўғри йўл тутган: мутахассис олдига олиб келган. “Боламнинг хулқ-атвори ўзгаряпти”, деб.

Агар бундай ҳолатни олдиндан сезиб, мутахассисга олиб келса — тўхтатишнинг иложи бор. Лекин биз одатда ҳаммаси ўтиб кетгандан кейин, қурбончилик содир бўлгандан кейин мурожаат қиламиз. Ва яна айтаман: биз билганларимиз — охири ёмон оқибат билан, ҳатто ўлим билан тугаган ҳолатлар орқали фахмлаймиз.

“Вой, биламиз, бу ғалатроқ юрарди”, дейишади.

Шу Оққўрғондаги бола масаласида: ҳозир қамоқда ўтирибди. Учта болага жинсий зўравонлик қилган. Биттаси — қўшнисининг боласи, биттаси — синфдошининг қариндоши, биттаси — қачондир уни танқид қилган одамнинг боласи. Учаласи ҳам ўғил бола. Бу — алам, қасос олиш. Лекин ташқаридан қарасангиз, у хусусий корхонада ишлайди. Автобусда ишчилар билан бирга келади. CEХда бир йўналиш бошлиғи. Ташқаридан қараганда унда бундай хулқ-атворни сездирмайди. Мен ўзим шахсан гаплашганман — “зўр бола” дегандек кўринади. Синфдошларини топтириб келганман, маҳалласи, устози билан гаплашганман, чунки терговга ёрдамчи эксперт сифатида таклиф қилинганим учун борганман. Мендан бошқа психологлар ҳам борган. Лекин менинг ракурсим бошқача.

Мен терговчиларга: “Мenga синфдоши, қўшниси, бирга ишлайдигани ва автобусда бирга борадиган одам керак”, деганман. Улар топиб беришди.

Гаплашдим. Мактабда дарс берган ўқитувчисидан сўрадим: “Қандай ўқиган бола?” — “Охирги партада ўтирарди, математикани яхши биларди, дарсларда фаол эмас, ўртоқлари билан унча чиқишмасди. Танқидни қабул қила олмайди. Доим ёпиқ юради. Очилиб кулиб юрганини ҳеч ким кўрмаган”, — деди. Факторлар келяптими?

Қўшниси билан гаплашдим. “Ёш болаларни жуда яхши кўради. Конфетлар беради, пешонасидан ўпиб қўяди, юзидан ўпиб қўяди”, — дейди. Менда шубҳа туғди: унинг телефонида болаларнинг фотожамланмаси борлиги қизиқтирди. Чунки ҳали янги уйланган, хотини ҳомиладор эди. Бу даражада болажон бўлиш эркак киши учун норма эмас. Оддий ҳолатда эркак ёши катта аёлларнинг расмларини кўради. Яланғоч аёллар бўлиши мумкин. Лекин болалар коллекцияси — катта шубҳа. Бу — норма эмас.

Ишхонасидаги ходим билан гаплашдик. “Автобуснинг охирида ўтирарди, кепкасини бостириб олиб, ишга келарди. Яхши ишчи, ўртача. Ортиқча ҳеч ким билан гаплашмайди”, — дейди. Ташқаридан қарасангиз — яхши бола, меҳрибон.

Оиласида-чи? Охири маълум бўлдики — у асраб олинган. Ва унга “яxши” қиз олиб беришган.

Мен сўрамоқчи эдим: педофил оиласида хотини ва болалари билан қандай бўлади? Буни ўша оиланинг муҳитини ўрганиб айтиш керак. Кўп ҳолатларда зулмкор бўлиши мумкин, ёки жим, ҳукмрон. “Меҳр” деб атайди, аслида хатарли. Амалиётда жинсий зўравонлик қурбони бўлган йигитлар айтади: “У пайтда у одам оиласи бор эди. Фарзандлари бор эди. Бир қизи, бир ўғли бор эди”, дейди. “Сен неча ёшда эдинг?” десак: 7, 8, 9, 10 ёш. 11 ёшда ўзига англаш пайдо бўлганда қаршилик қилган.

“Нима учун ота-онага айтмагансан?” десак: “Айtsam, ота-онамга ёмон бўлади”, деб ўйлайди. Болалар қўрқоқ. Уларнинг ҳимояга муҳтожлиги юқори. Шунинг учун айтмайди. Чунки у катталарга ишонади.

Ҳозирги “янги стиль”да шантаж бор: видеога олади, расмга олади. “Айтсан — тарқатиб юбораман. Бутун дунёга шарманда бўласан”, дейди. Бу — манипуляция усули. Улар — манипулятор.

Амалиётимда биринчи марта педофил-маньяк билан бирма-бир ўтиришимга тўғри келган. Гаплашганда унга раҳминг келади: жабрдийда, хоксор, бечора. “Ҳимояга муҳтож” қиёфа яратган. Лекин мен у билан учрашгунча қўлимда фактлар бор эди. Ҳар бир қурбон боланинг суратини олиб борганман.

“Танийсанми бу болани?” — деганман. Орада 7 йил ўтган. “Ҳа, танийман, фалончидан”, — дейди. Сиз танимаслигингиз мумкин, лекин у — ўз “ўлжасини” танийди. “Қайердан танийсан?” — десам: “Йўқ бўлиб қолганди”, дейди. Қайерга йўқ бўлади? Маҳалла боласи. Энг қизиғи — битта кўча, бир километрлик кўча. Шу битта кўчадан учта бола бир вақтда йўқолган. Педофил-маньяк қурбони. Бу билан мен демоқчиман: шубҳали хулқга эга инсонлардан болани ота-она ўзи ҳимоя қилиши керак. Энг биринчи навбатда — ота-она.

Нафақат жинсий зўравонлик бўлиши мумкин. Ғайри ихтиёрий хулқ-атворлар ҳам бор. Лифтларда қизчалар ёлғиз чиқади, подъзездларда орқасидан кимдир эргашиб, қўл теккизиб кетади. Камераларга тушган ҳолатларни кўриб турибмиз. Йўлда юриб кетаётган қизга ёпишиб, ўз шиғавий фантазияларини қондириб кетаётганлар бор.

Ота-она агар фарзандига “ташқарда юрганда қандай қонун-қоидаларга амал қилиш керак”лигини ўргатса — жуда яхши бўлади.

Биз ота-онамиз. Эслайман, мактабдан келаётган пайтимизда “ўртоқларинг билан бирга келгин”, деб тайинлаганлар. Биз икки-учта дўст билан бирга келардик, чунки одам юрмайдиган йўлаклардан ўтиб келишга тўғри келарди. Шунинг учун бирга қайтишни айтиш керак — ўғил болага ҳам, қиз болага ҳам. Бугун педофил учун ўғил ёки қиз — фарқи йўқ. У ажратмайди. У учун асосийси — ҳимоясиз, кичкина, ҳеч кимга айта олмайдиган бола.

Худо кўрсатмасин, шундай ҳолат бўлганда болаларимиз ота-онасига келиб айтишини устозлар ҳам, ота-оналар ҳам уқтириши керак: “Сенга кимдир яқинлашдими? Чегарангни бузмоқчи бўлдими? — бақир, қоч, одам кўп жойга кир, ўзингни қутқар”. Хуштак каби хавфда сигнал берадиган нарсалар бор — олиб бериш мумкин.

Менимча, биз шу нарсага келдик: болаларни ўзимиз эҳтиёт қилишимиз керак. Қаранг — психотроп моддалар истеъмол қилаётганлар орасидан педофиллар чиқади. У сархуш ҳолатда ўз ҳаракатларини назорат қила олмайди. Агар сексуал хулқ-атвор кичик ёшдан бузилаётгани кузатилса — порнографияни кўриб ётиб, мияси порнографик дастурга айланиб қолса — ота-она уни докторга олиб борсин.

Энг катта муаммоларимиздан бири — болани шифокорга олиб боришдан уяламиз. “Одамлар нима дейди? Болам жинними?” деймиз. Педофилия нима? — бу касаллик. Олиб бориш керак. Хулқ-атворда ўзгариш борми? Қўрқмасдан кўрсин. “Доктор ёмон гапирса-чи?” деб қўрқамиз. Лекин айнан шифокор айтади — эндокринологга борамизми, психологгами, психиатргами.

Шу қўрқувлар бизни бу аҳволгача олиб келди. Биз муттахассисдан қўрқамиз. Қўрқмаслик керак. Бугун 21-аср, 2025-йилини яшаб бўлдик. Хавф ташқарида эмас — қўлимизда, ёнимизда, уйимиз ичида. Лекин биз ўзгаришдан қўрқамиз.

Бизда яна бир нарса бор: “Одамлар нима дейди? Уят бўлади”, деймиз. Лекин қаранг — 20, 25, 30 ёшга кирган катта одам “одамлар нима дейди” демаяпти-ку — қўшнисининг боласига жинсий зўравонлик қилиб нафсини қондиряпти.

Шунақанги оғишган оталар бор. Сексуал хулқ-атвори бузилади, “томи кетади”. Амалиётимда кўрганман — ўз қизини булғаган оталар ҳам бор. “Ичкилик таʼсирида эдим, билмадим — хотинимми, қизимми”, дейди. Экспертизаларда бундай ҳолатлар кўп. Булар биз билганларимиз. Билмаганларимиз — қанча!

Одамлар қўшниси тенденциясига уялиб мурожаат қилмайди. Яна бир муаммо: “Эртага қамоқдан чиқиб келса, барибир шу одам билан яшайман-ку”, дейди. “Қайнонам нима дейди? Уруғ-аймоқ нима дейди?” дейди. А, сенинг боланг қурбон бўлаётгани-чи? Педофилни аямангиз. Бола-чақангизни олиб чиқиб кетинг.

Амалиётимда кўрганман — 16–17 ёшли қиз отасининг жинсий зўравонлигида яшаган. Онасига айтдим: “Кел, ёзайлик, охиригача бораман, турмуш ўртоғинг қамоқдан чиқмайдиган бўлади”. Аммо она: “Бизни ким боқади?” дейди. Боқувчиси ўз қизини зўрлаб юрса ҳам — “бизни боқади”, дейди. Бу тасаввурга сиғмайди. Буларнинг барчаси — илмсизлик ва ўз вақтида мурожаат қилмаслик.

Қонунчилигимизда бўшлиқлар бор, “ҳимоя” принсиплари бор. Енг ёмони — жинсий зўравонлик бўйича экспертиза 3 кунда қилинмаса, тамом — исботлаб бўлмайди. Аммо амалиётимда 32 ёшли педофил 8 ёшли қизни зўрлаганида экспертиза бўлмаса ҳам, судя уни катта муддатга қамаган. Қиз билан ўзим жуда кўп гаплашганман. Юзма-юз қўйганимизда у педофиллигини бўйнига олган. 18 йилдан ортиқ жазо берилган. Шундай судялар керак — аямайдиган.

Мен судялар олий мактабида дарс берган пайтимда ҳар доим айтардим: агар жиноят — болага нисбатан жинсий зўравонлик бўлса — аяма. У ҳолат сенинг фарзандингда бўлганида қандай оғриқни ҳис қилган бўлардинг — шуни кўз олдинга келтир.

Мен истайманки, Олий Мажлис, Сенат, хотин-қизлар билан ишловчи тузилмалар, депутатлар — педофил қурбони сифатида ўз фарзандини кўз олдига келтириб қарор қабул қилсин. Агар оғриқ оғир бўлса — жазо ҳам шунга яраша бўлиши керак.

Афсуски, биз фақат натижа билан курашяпмиз. Сабабни ўрганмаяпмиз. Илмий ишлар қилмоқ керак, китоблар ёзиш керак. Чет эл тажрибасини ўрганиш керак. Масалан, араб давлатларида ўлим жазоси бор. Африкада ҳам. Жанубий Кореяда — 13 ёшдан кичик болага тажовуз қилинса, ўлим жазоси бор.

Сиз айтганингиздек — педофилияни тузатиб бўлмайди. Умрбод қамоққа ҳукм қилиш керак. Ёки ўлим жазоси қўллансин — тамом.

Туркияда 12 ёшли қизини зўрлаб ўлдирган педофилни қизнинг отаси ўлдирган. Лекин отани қонуний жазолаётган экан. Бу ерда битта масала: отанинг ўша қотилни ўлдиришга ҳаққи бор. Чунки қиз — у отанинг номуси. Шуни қонунга киритиш керак.

Афсуски, бундай жараёнларда қонунчиликда бўшлиқлар бор. Бу оғриқни бошидан кечирмаган одам ҳисламайди.

Ва ўшанда судя айтяптики: «Сизни энди қонун нуқтаи назардан барибир жазолашим керак. Лекин», дейяпти, «сиз ота сифатида тўғри қилгансиз». Қаранг, оғир, оғир жуда ҳам: биров гулдек асраб-авайлаб, ҳамма томондан эҳтиёт қилган фарзандини, қизини, ўғлини кимдир ташқаридан туриб ўз нафси, хирси эвазига дабдаласини чиқариб ташласа-да, биз унга нисбатан раҳмдиллик қилсак? Йўқ, раҳмдиллик кетмайди бу ерда. Айнан педофилларга менинг раҳмим келмайди. Жинсий зўравонлик ичида азият чекаётган одамларимиз жуда кўп. Фоизда кўп. Фақат улар айтолмайди.

Педофилия бўйича интервью берганимда, менга ёшлари катта бир инсон ёзишди: «60 ёшдаман, сиз айтган масалада мен қурбон бўлганман. 8 ёшда эдим. Уч уй нарисидаги қўшним. Ва бу воқеа 1, 2, 3 марта бўлмаган — 4–5 марта бўлган. Мен ўша инсонни кўрсам, қочиб юрардим. Лекин у инсон менга фақат меҳр-муҳаббат кўрсатарди. Уйдагиларим “яхши-ку, яхши инсон, сени яхши кўради”, дер эди. Лекин мен айта олмасдим. Шу инсон хор-зор бўлиб, хароб бўлиб ўлиб кетди. Лекин у инсон менга етказган озордан мен ҳалигача қутилганим йўқ. Тадбиркорман, бойман, ҳамма шароитларим бор, фарзандларим, неварам бор. Аммо лекин бир умр шу оғриқ ичида яшадим».

Гаплашинглар болаларингиз билан: «Сенга ҳеч ким тазйиқ қилмаяптими? Сенга зўравонлик ўтказмаяптими? Сенинг тан аъзоларингга ҳеч ким тегмаяптими? Сени ҳеч ким ўпмадими? Қучоқламадими? Орқангдан келиб бир қилиқ қилмадими?» деб туриб сўраш керак болалардан. Ишонинг, қабулимга келса «масалам жуда оғир» десе, биринчи берадиган саволим: «Жинсий зўравонликка учрамаганмисан?» дейдиган бўлдим. Ва ўша келаётган одамларнинг кўпи шу ҳолатларга учраган бўлиб чиқяпти.

Оилавий муносабатда келадими, фарзандини олиб келса, менинг юрагим тушадиган даражада: «Вой, яxши, жинсий зўравонликка учрамаган бўлсанг бўлди». Бошқасидан ўтиб, биринчи қиладиган ишим — қаранг — муаммо бир чеккада қолиб, шахсий чегарани чизишдан бошлайман. «Шахсий чегарангни ўзинг чиз, эҳтиёт қил, ўзингни ўзинг». Биз катта жамиятдамиз ва хавф ҳар доим ёнимизда. Шу мавзудан бошлайдиган бўлдим.

Ва баъзи ҳолатларда ота-оналар ўша ёши катта болаларни ҳам олиб келади — 30, 30 дан ошган. «Ҳаётда ўрнини тополмаяпти», деб олиб келади. «Ижтимоий жамиятга мослаша олмаяпти», деб олиб келади. Ота-онасини чиқариб юбораман: «Боринглар, кофе ичиб келинглар», дейман. Чунки унинг тагидаги сабабни биламан — ота-онага айта олмайман. Жинсий зўравонлик қурбони ва шу пайтгача на касбга, на ҳунарга, на ҳаётдаги ўрнига эга бўлмаган бўлиб чиқади. Бунга нима дейсиз? Ва мен булар қанчалигини билмайман — бу менга мурожаатларимдаги фактларни айтяпман сизга.

Биринчи берадиган саволим: «Нима туш кўрасан?» дейман. «Бир ойда бир марта такрорланадиган тушингни айтгин», дейман. Ўзи айтиб қўйганини ўзи билмайди: «Тақибда яшайман. Доим кимдир мени тақиб қилади». Кейин «ўша ким?» дейман. Айтади — амакисининг ўғли бўлиб чиқади, тоғасининг ўғли бўлиб чиқади, қўшни бўлиб чиқади. «Жинсий зўравонликка учраганмисан?» десангиз, узоқ қараб, ўйлаб қолади. «Ҳозирги ҳолатингга қайтамиз, очиқ гаплашамиз» десангиз — дув-дув кўз ёш оқади, эркак киши.

Шоир опа, шундай жинсий зўравонликка учраган, қурбон, лекин айта олмайдиган инсонларга нима дердингиз?

— Биринчи навбатда энг яқин инсонингиз — она. Қанчалар қўрқсангиз, қанчалар айтолмайдиган бўлсангиз ҳам онага айтиш керак. Фарзандга онадан бошқа жони ачийдиган инсон йўқ. Оталар бу оғриқни ҳис қилиши оғирроқ. Нимага? Ота шундоқ олади-да, бориб бир нарса қилиб ташлайди. Йўқ, бу — жиноят. Бу иккинчи катта жиноят очилади. Она ҳеч бўлмаса фарзандини тушуниб, бағрига босиб, уни ҳимоя қилади.

Мен амалиётимда кўрганман — оталари билмайди ҳаттоки қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганини. Оналар билиб олади — секин-аста. Баъзи ҳолатларда оила қуриш арафасида қизнинг ўзгариб қолаётганидан билишади. Қачондир у жинсий зўравонлик қурбони бўлган. Унгача йўқ. Айтадики: «Отам билса — ўлдиради», дейди. Мен тушунаман уни. Ота — отанинг ору-номуси — қиз. Яна айтаман, оталар қиз фарзандини кўзининг қорачиғида сақлайди-да, уни «егасига» топширгунга қадар ўзидан нималар ўтганини фақат ўзи билади.

Мен эркак эмасман. Мен аёл сифатида айтаман: «Қизларимни вояга етказиб олгунча, эй Худойим, иш қилиб ташқаридан ҳеч қандай таъсирлар бўлмасин, иш қилиб ҳеч ким алдaб қўймасин», деб туриб, ҳар куни қизларга ҳеч бўлмаса материал, ўқиш, бирор мавзуда сөйлардим — эшитсин болаларим. Ҳаттоки жинсий зўравонлик қурбони бўлибди, ёки жонига қасд қилибди, деб бирор оғир мавзу тушса, фарзандларим ўсмирлик даврида телефонни олиб, сал нарироққа бориб прокурорлар билан гаплашганим бўлган.

Кичкина қизим вақт ўтиб, айтадики: «Она, жинсий зўравонликка учрабдими? 13 ёш қиз…»

«Ҳа, учрабди, болам. Ҳа, шахсий чегараларни айтиши керак-да, онаси гаплашиши керак-да», дейди. Ёки жонига қасд қилган бўлса, энди гаплашасиз-ку очиқ телефонда. Уйда, оила аъзоларингизнинг ичида гапиришга тўғри келади-да. Телефон қилишса, кўтармасдан иложингиз йўқ-ку. Булар тўғридан-тўғри гапиришади, бевосита. Фарзандларим айтарди: «Она, сиз хавотир олманг. Бизга ҳеч ким таҳдид қилмайди. Чунки биз биламиз, ёки жонимизга қасд қилмаймиз. Чунки ҳамма қўлингизда бор, хонагингизда, кабинетингизда турган материалларнинг ҳаммасини биз аллақачон ўқиганмиз. Шунинг учун бу жараёндан биз учун хавотир олманг», деб айтар эди.

Нима учун буни айтяпман? Оналар шу мавзуларда ҳам болалари билан гаплаша олиши керак. Айта олиши керак. Яъни маълумот бера олиши керак. Ҳаммага ишониб, «катталарга ҳурмат, кичикка иззат» деган мақола ҳозир ишламаяпти. Ёки «ўзингдан катталарнинг айтган гапини қил» — мен айтаман, қилма.

Эҳтиёткорлик биринчи ўринда бўлади.

Албатта. Чунки катталар алдайди-да: «Юр, мен сенга шоколад олиб бераман». Ёки ўша ўлдирган қотил ҳам нима олиб берган? Chupa-Chups берган. Қўлида ширинлиги бўлган. Олиб кирган хонасига, уйига олиб кирган.

— Ишонтирганда.

Унгача у болани қучоқлаган, ўпган, меҳр берган, бола уни таниган. Ийе, қўрқасиз баъзан. Лекин бу гапим билан мен шубҳа уйғотмоқчи эмасман. Аммо хушёрлик, ота-онани «терак кўзи» деймиз-ку, ўша «трезвый взгляд» ўша жараёнда бўлиши шарт, ота-онада. Хушёр кўриши керак. «Нимага бу мени боламга меҳр-муҳаббат кўрсатиб қолди? Нимага бу мени болаларим атрофида ўралашяпти?» Чунки педофил аввал планлаштиради — тўғридан-тўғри ҳаракат қилмайди ҳеч қачон. Уни программаси бўлади. Ушбу программасида планлаштирилган бўлади.

Бир масалани кўрганимизда, масалан, ёши катта қариялар. Сексуал хулқ-атвори бузуқ, у азалдан бузуқ. Қамалиб ҳам чиққан шу бўйича. 15–16 йил ўтириб чиққан. Лекин барибир ўша хулқи бузуқлиги, сексуал хулқининг бузуқлиги билан унга-бунга зарар етказаётган. Қўшни кўриб қолган уни. У айта олмайди, чунки хотини шунақанги уришқоқ — уриш қилади бутун маҳалла билан, ерини ҳимоя қилиб. Аёл шуни видеога олиб олган. Видеога олиб туриб, она ҳоксор, ота йўқ уй хонадонда. Она фақат ишлайди болани боқиш учун, бола битта. Бу 10 йил олдинги гап.

Ички ишларга айтсангиз: «Исбот борми?» дейди. «Бор, видеоси бор», десангиз: «Эски видео-да», дейди. Қаранг, ҳамма бирлашиши керак эмасми? Ички ишлар ҳам, прокуратура, маҳалла, инспекторлар, мактабдаги устозлар, ота-она — ҳамма бирлашиши керак эмасми? Шу инсон ёши катта — 70 ёшдан ошган. Жиноят иши очдирганмиз. Очасан! Туриб олдик. Экспертизага, практологга экспертизага мен ўзим жўнатдим шу болачани онаси билан. «Кўриб бер, фақат виждонинг олдида кўриб бер. Алдама мени», дедим. «Бўлди, опа», деди. Кўриб берди: «Жинсий зўравонлик қилинган болага. Олдиндан фойдаланиб келган. Бу бир марта бўлмаган — 5–6 марта бўлган», деди. Ички ишлар билан шунақанги тўпалон қилганман. Қамаш керак — тамом!

«Ёши катта-ку», дейишди. Ўлиб кетсин ёши катта бўлса ўша ерда! Бу хавф. Бу боланинг келажаги нима бўлди? Бу бола билан ўзим жуда кўп ишлаганман. Ҳозир катта бўлиб кетгандир. Ўша пайтда 10 ёш эди. Бу энди 10 йил олдинги гап.

Бу ерда инсонийлик нуқтаи назаридан — бефарқ бўлмаслик.

Яна битта нарса бор. Масалан, баъзи ҳудудларда кўп гапиришади: тўғри, ёш каттароқдир — қайнота ва келин муносабатларида сексуал хулқ-атвор бузилиши. Бузилдими, хatti-ҳаракат нотўғри кетяптими — олиб бор психиатрига. Лекин уйда қайнота билан келинни қолдириб кетишади. Келин уйда ўтиради, қайнота уйда ўтиради.

Қаранг, шоир опа, ҳозир кўпчилик эркакларимиз ишга кетяпти Россияга — узоқ муддатга. Ва аёлини, болаларини қолдириб кетяпти қайниоталар билан. Бу ҳам яхши эмас-да.

Албатта. Кўряпмиз-ку амалиётда. Шу жараёнлар биз айтмаганимиз билан, биз эшитмаганимиз билан ижтимоий тармоқда чиқяпти. Видеолари сузиб чиқяпти-ку.

Сизнинг амалиётингизда энг сизга таъсир қилган, хотирангизда қолган ҳолатни айтиб берсангиз?

Айтишим қанчалар тўғри — мен билмайман. Мен ўша воқеадан кейин 3 кун ҳеч ким билан гаплашгим келмаган. Бобо ва невара. 13 ёшда қиз бобо томонидан тегажонлик қилинади. 14 ёшда невара қиз ўғил фарзанд қўради. Ота-она бобога неварани ишониб, кун бўйи ишда, кун бўйи пул излаб юради. Ва мен бу воқеани жуда оғир қабул қилганман. Жуда оғир. Ҳеч қанақасига ҳазм қила олмаганман. Ҳали ҳам ҳазм қила олмаяпман. Бобони хулқ-атвори бузуқ, лекин ташқаридан қараганда — ўта меҳрибон бобо. Агар отанинг ёши катта бўлиб, аёли вафот этган бўлса — уйлантириб қўйиш керак, у эркакни. Уйлансин. Лекин бу ҳақиқат.

Ва иккинчи оғриқли масала — иккита бўлган экан. Амалиётимда жуда ҳам қалбимни лазага келтирадигани: ота ўз ўғил фарзанди билан жинсий муносабатда бўлгани. Бу бизнинг ўзбек миллатимизга, халқимизга, болажон халқимизга, қадриятларимизга, тарбиямизга, ахлоқимизга умуман тўғри келмайдиган мутҳиш иллат, жирканч иллат, дейман. Жуда-жуда оғир.

Ўша иккита воқеадан кейин мен жуда кучли аллергия ўтказганман. Ҳатто танамгача тошма тўшиб кетган. Қўлларимгача, юзларимгача тўшиб кетган. Аслида тўғри қабул қилишим керак эди, лекин мен уни қабул қила олмайман. Ҳалигача баъзи ҳолатларни ҳазм қила олмайман.

Бу мавзу — жамиятнинг энг оғриқли нуқталаридан бири. Педофилия фақат бир болага эмас — бутун оилага ва жамиятга зарар етказади. Шунинг учун ҳар бир ота-она, ҳар бир устоз, ҳар бир фуқаро огоҳ бўлиши шарт. Болаларни ҳимоя қилиш — бу фақат давлат ёки ички ишлар органларининг вазифаси эмас. Бу — ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз. Болаларга ишончли муҳит яратиш, уларни тинглаш, тушуниш ва ҳимоя қилиш — келажакни асраш демакдир. Шунинг учун ота-оналар, мураббийлар, фаоллар ва расмийлар — барчамиз биргаликда болалар хавфсизлиги учун жавобгармиз.

Огоҳ бўлайлик ва ҳеч қачон сукут сақламайлик.

Азиз Солиев суҳбатлашди

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда пақилдоқлардан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлик даражасига кўра 5 та тоифага бўлинмоқда. Қонунга кўра, I тоифага кирувчи, хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлади. Қолган тоифадаги пиротехника воситалари муомаласи тақиқланмоқда.

Ўзбекистон

01.11.2025, 15:12

Сниффинг – зумерлар ўртасида тарқалаётган яна бир хавфли тренд

Россияда зумерларнинг газ билан заҳарланиш оқибатида шифохонага тушиши 5 баробар кўпайган — бу сниффингга қизиқиш ортиб бораётгани билан боғлиқ. Ўсмирлар бир дақиқалик кайф-сафо учун чақмоқ (зажигалка) ва баллонлар ичидаги моддаларни оммавий равишда нафас орқали қабул қилмоқда.

Жаҳон

01.11.2025, 13:03

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

Иситиш мавсуми кейинги ҳафта бошланиши мумкин

Ўзбекистонга 3 ноябрдан бошлаб совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан Тошкент шаҳрида 2025–2026 йилги иситиш мавсуми келаси ҳафта бошида бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

01.11.2025, 11:10

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлади?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб мамлакатда бир қатор муҳим янгиликлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар амалга киритилади. Жумладан, фуқаролардан энди қағоз ҳужжат талаб қилинмайди. Маълумотлар давлат маълумотлар базалари орқали автоматик текширилади.

Ўзбекистон

31.10.2025, 18:18

«Дўстлик» чегара пунктида катта рейд бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Дўстук – Автодорожний» чегара пунктида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчаларида кенг кўламли тинтувлар ўтказди. Натижада кўплаб ноқонуний фаолият юритаётган пунктлар аниқланди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:59

Puma Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотлар сотган тадбиркорни жаримага торттирди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг машҳур Puma компанияси томонидан берилган шикоятни кўриб чиқди. Шикоятда мамлакат ҳудудида бренднинг товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани ва қалбаки маҳсулотлар сотилгани ҳақида маълумотлар келтирилган эди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:54

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади

Президентнинг янги қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини молиялаштиришга  100 млн доллар йўналтирилади. Шундан 50 млн доллар — давлат ташкилотларига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз беришга, 50 млн доллар — “IT Park Ventures” ва “Фондлар фонди” венчур жамғармалари устав капиталига қўшилади.

Фан-технология

31.10.2025, 14:11

Свальбард Бутунжахон уруғ омборига Ўзбекистон экин уруғлари қўшилди

Арктикада жойлашган Свальбард Бутунжахон уруғ омборига 20 дан ортиқ анъанавий ўзбек экинларининг — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдой уруғлари намуналари топширилди.

Ўзбекистон

31.10.2025, 10:28

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13