Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида халқаро спорт шарҳловчилари мусобақада иштирок этадиган барча 48 терма жамоани имкониятлари бўйича рейтинг қилди.

Спорт

15.06.2026, 10:48

Улашиш:

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди

Рейтингда Франция чемпионлик учун асосий фаворит сифатида кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон дебютантлар орасида энг юқори ўринни эгаллади.

Мексика, АҚШ ва Канада мезбонлигида ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик мундиалга айланади. Илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади. Шу муносабат билан спорт таҳлилчилари турнир бошланишидан олдин жамоаларнинг куч-қудрати ва салоҳиятини баҳолаб чиқди.

Рейтингга кўра, иштирокчилар бир нечта шартли тоифага ажратилган.

Ўзбекистон ўрта поғонада, аммо дебютантлар орасида етакчи

Таҳлилчилар Ўзбекистон миллий терма жамоасини умумий рейтингда 31-ўринга жойлаштирган. Бу кўрсаткич жамоани мусобақадаги асосий аутсайдерлар қаторига эмас, балки плей-офф учун курашиши мумкин бўлган жамоалар сафига киритади.

Муаллифлар Ўзбекистоннинг асосий устунлиги сифатида мустаҳкам ҳимоя чизиғини қайд этган. Шунингдек, Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони бўлган «Манчестер Сити» клубида тўп сураётган Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг асосий юлдузи сифатида тилга олинган.

Рейтинг муаллифига кўра, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган жамоалар орасида энг кучлиси ҳисобланади.

Аутсайдерлар ва сюрприз қилишга қодир жамоалар

Рейтингнинг қуйи қисмида Кюрасао, Гаити, Ироқ, Иордания, Жанубий Африка Республикаси ва Янги Зеландия каби жамоалар жой олган. Таҳлилчилар фикрича, ушбу терма жамоалар учун гуруҳ босқичидан чиқишнинг ўзи катта муваффақият бўлади.

Шу билан бирга, Швеция, Жанубий Корея, Канада, Швейцария, Мексика, Сенегал ва Туркия каби жамоалар «қора отлар» сифатида баҳоланмоқда. Улар қулай қуръа ва барқарор ўйин орқали мусобақанинг кейинги босқичларигача етиб бориши мумкин.

Марокаш, Япония, Норвегия, Колумбия ва Эквадор эса энг хавфли сюрприз жамоалар сифатида қайд этилган. Таҳлилчилар уларнинг ҳар бири фаворитларга жиддий муаммо туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Бразилия ва Германия ҳали ҳам ҳисобдан чиқарилмайди

Рейтингнинг юқори қисмида анъанавий грандлар жойлашган.

Хорватия, Бельгия, Нидерландия, Германия ва Бразилия чемпионлик учун асосий фаворитлар қаторига кирмаган бўлса-да, уларнинг тажрибаси ва салоҳияти юқори баҳоланган.

Таҳлилчилар фикрича, бу жамоаларнинг ҳар бири мусобақа давомида ўз ўйинини топиб олса, финалгача етиб бориш имкониятига эга.

Айниқса, беш карра жаҳон чемпиони Бразилия ва тўрт карра жаҳон чемпиони Германиянинг катта турнирлардаги тажрибаси уларни хавфли рақибга айлантириб туради.

Англия ва Португалия учун ҳал қилувчи чемпионат

Рейтингда Англия бешинчи, Португалия эса тўртинчи ўринга қўйилган.

Муаллифлар бу икки жамоа энг катта босим остида турнирга келаётганини таъкидлаган. Англия сўнгги йилларда Европа чемпионати финалларига чиққан бўлса-да, ҳалигача йирик халқаро мусобақада ғалаба қозона олмаган.

Португалия учун эса бу турнир Криштиану Роналдунинг эҳтимолий сўнгги Жаҳон чемпионати бўлиши мумкин. 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа билан жаҳон чемпионлигига эришиш орқали фаолиятини янада ёрқин якунлашни мақсад қилмоқда.

Асосий фаворитлар — Франция, Испания ва Аргентина

Таҳлилчилар фикрича, 2026 йилги мундиалда чемпионлик учун энг асосий даъвогарлар Франция, Испания ва Аргентина ҳисобланади.

Учинчи ўринга амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина жойлаштирилган. Иккинчи ўрин Испанияга берилган бўлса, чемпионлик учун энг юқори эҳтимол Францияга тақдим этилмоқда.

Франция таркибида Килиан Мбаппе бошчилигидаги кучли авлод шаклланган. Испания эса Ламин Ямал, Педри каби ёш юлдузларга таянади. Аргентина эса жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилиш учун майдонга тушади.

мавзуга оид янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 саралашидаги энг чиройли гол деб топилди

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давомида урилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган овоз бериш якунланди.

Спорт

01.07.2026, 13:31

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?

Ижтимоий тармоқларда АҚШда ўтказилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари учун ажратилган чипталар ва расмий формалар тақсимоти ҳақида турли хабарлар тарқалгани ортидан Paradigma.uz Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий ахборот сўровлари юборган эди. Ташкилотлар бир қатор саволларга жавоб берди, аммо айрим муҳим масалалар очиқлигича қолмоқда.

Спорт

21.07.2026, 16:22

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати билан хайрлашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашувини ҳам мағлубият билан якунлади. ДР Конгога қарши баҳсда вакилларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Спорт

28.06.2026, 15:58

ЖЧ-2026 “Олтин бутса”си кимга насиб қилади — Мбаппе, Роналду, Месси, Кейн?

ЖЧ-2026 да “Олтин бутса” учун асосий даъвогарлар ва улар ҳақида билишингиз лозим бўлган маълумотларни жамладик. 

Спорт

06.06.2026, 11:37

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →