ЖЧ-2026 “Олтин бутса”си кимга насиб қилади — Мбаппе, Роналду, Месси, Кейн?

ЖЧ-2026 да “Олтин бутса” учун асосий даъвогарлар ва улар ҳақида билишингиз лозим бўлган маълумотларни жамладик. 

Спорт

06.06.2026, 11:37

Улашиш:

ЖЧ-2026 “Олтин бутса”си кимга насиб қилади — Мбаппе, Роналду, Месси, Кейн?

Ҳозиргача ҳеч ким Жаҳон чемпионати “Олтин бутса”сини икки марта қўлга кирита олмаган. Жорий йилда йил уч нафар юлдузда ушбу анъанага чек қўйиш имконияти бор: Килиан Мбаппе, Ҳарри Кейн ва Хамес Родригес энг яхши тўпурар совринини иккинчи бор қўлга киритишни мақсад қилган.

ЖЧ-2026 да “Олтин бутса” учун 9 даъвогар ва улар ҳақида асосий маълумотлар билан танишинг.

 

“Олтин бутса” даъвогарлари

 

Harry Kane already has World Cup banter with Bayern teammates | Bavarian  Football Works

Ҳарри Кейн — Англия

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 2 марта (Россия—2018 чемпионатида “Олтин бутса”ни қўлга киритган)
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Бавария Мюнхен” – 51 та ўйинда 61 та гол
  • Англия терма жамоасидаги голлари сони: 112 та ўйинда 78 та гол

Ҳарри Кейннинг тўпурарлик маҳоратига шубҳа йўқ: у 2018-йилги Жаҳон чемпионатида олтита гол билан “Олтин бутса”ни қўлга киритган, Евро-2024 “Олтин бутса”си совриндорларидан бири ва Англия Премер-лигасининг уч карра энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Ҳарри Кейн ушбу мусобақага “Бавария”даги ажойиб мавсумдан сўнг етиб келди: футболчи 51 та ўйинда рақиблар дарвозасини 61 марта ишғол қилган. Бу ютуқлари эвазига у Европа лигаларининг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса” соҳибига айланди.

Англия терма жамоаси сардори бўлган Кейн бу ёзда ҳам спорт формасини сақлаб қолишга астойдил ҳаракат қилади.

У Қатарда ўтган 2022-йилги мундиалда бироз ҳафсалани пир қилганди: “Уч шерлар” чорак финалда Францияга имкониятни бой берган ўйинда у бор-йўғи икки марта гол урганди. Англиянинг бу турнирда узоққа бориши кутилаётгани боис, Кейн ўзининг ажойиб статистикасини янада яхшилашга бел боғлаган.

 

Kylian Mbappe: France's enfant terrible - and potential World Cup saviour |  Goal.com English Saudi Arabia

Килиан Мбаппе — Франция

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 2 марта (Қатар—2022 турнирида “Олтин бутса”ни қўлга киритган)
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Реал Мадрид” – 44 та ўйинда 42 та гол
  • Франция терма жамоасидаги голлари сони: 96 та ўйинда 56 та гол

Мбаппенинг 2022-йилги Жаҳон чемпионати финалидаги қаҳрамонлиги Францияга Аргентина устидан ғалаба қозониши учун етарли бўлмади, бироқ унинг “Лусаил” стадионидаги хет-триги мусобақадаги голлари сонини саккизтага етказди ва “Реал Мадрид” футболчиси энг яхши тўпурар совринини қўлга киритди.

Чемпионат маррасини забт этиш Мбаппени “Олтин бутса”ни икки марта ютган илк футболчига айлантиради.

Агар француз футболчиси шу ёз Шимолий Америкада бешта гол уришга муваффақ бўлса, Мирослав Клозени ортда қолдириб, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади.

Мбаппе 27 ёшда ва келажакдаги мусобақаларда натижаларини янада яхшилаш учун унда вақт етарлича.

 

Norway 5-0 Kazakhstan: Erling Haaland scores hat-trick to seal promotion -  BBC Sport

Эрлинг Холанд — Норвегия

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 0 марта
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Манчестер Сити” – 52 та ўйинда 38 та гол
  • Норвегия терма жамоасидаги голлари сони: 49 та ўйинда 55 та гол

Холанд жорий мавсумда учинчи бор Премер-лига тўпурарлари рўйхатини бошқариб, “Манчестер Сити” сафида мавсум давомида 35 та ўйинда 27 та гол киритди. Унинг клуб футболидаги тўпурарлик маҳорати яққол намоён, энди эса норвегиялик футболчи халқаро футбол чўққисида нималарга қодирлигини кўрсатадиган вақт келди.

Холанднинг бу ёзда “Олтин бутса”ни қўлга киритиш имконияти Норвегиянинг турнирда қанча вақт қола олишига боғлиқ бўлиши мумкин. Жамоанинг гуруҳ босқичидаги рақиблари – Франция, Сенегал ва Ироқ.

25 ёшли ҳужумчи мамлакатининг асосий юлдузидир. Жаҳон чемпионати саралашида 16 та, жумладан, Молдова билан ўйинда 5 та гол киритган.

 

Lionel Messi scores in 1000th career game as Argentina reaches World Cup  quarterfinals | CNN

Лионел Месси — Аргентина

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 5 марта (2022 йилда Argentina ғолиб бўлган)
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Интер Маями” – 16 та ўйинда 13 та гол
  • Аргентина терма жамоасидаги голлари сони: 198 та ўйинда 116 та гол

Барча даврларнинг энг буюк ўйинчиларидан бири Месси ўзининг порлоқ фаолияти давомида жамлаган совринларининг саноғи йўқ. Фақатгина Жаҳон чемпионатининг “Олтин бутсаси” унинг совринлар жавонида етишмаяпти.

Messi Қатардаги 2022-йилги мундиалда еттита гол урган бўлса-да, финалдаги ўзаро “дуэль”да Килиан Мбаппега энг яхши тўпурар совринини бой бериб қўйди.

38 ёшни қаршилайдиган Месси учун катта эҳтимол билан жаҳон чемпионатидаги сўнгги иштирок бўлади. У саралаш босқичида саккизта гол, жумладан, Боливияга қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

 

Vinicius brace helps Brazil to 4-1 Copa America win over Paraguay | Reuters

Винисиус Жуниор — Бразилия

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 1 марта
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Реал Мадрид” – 53 та ўйинда 22 та гол
  • Бразилия терма жамоасидаги голлари сони: 48 та ўйинда 9 та гол

Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида давомий тарзда гол уриб келмоқда. Унинг ҳисобида Ла Лигада 16 та ва Чемпионлар лигасида 5 та гол бор.

Терма жамоада унчалик сермаҳсул бўлмаса-да, 25 ёшли футболчи шу ёзда Шимолий Америкада муносиб номзодлардан бирига айланади.

Чунки у мусобақага яхши тайёргарлик кўрмоқда: Жаҳон чемпионати олдидан “Маракана” стадионида ўтган ўртоқлик учрашувида Бразилия Панамани 6:2 ҳисобида тор-мор этганида, учрашув бошидаёқ гол урди ҳамда яна бир голга ассистентлик қилди.

 

Julián Álvarez Scores the First Goal of his career at Copa América

Хулиан Алварес – Аргентина

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 1 марта
  • 2025–2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Атлетико Мадрид” – 49 та ўйинда 20 та гол
  • Аргентинаа терма жамоасидаги голлари сони: 51 та ўйинда 14 та гол

Гарчи кўпчилик бу ёзда “Олтин бутса”ни Мессига раво кўраётган бўлса-да, Алварез турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиши мумкин бўлган яна бир аргентиналикдир.

“Атлетико Мадрид” ҳужумчиси ажойиб мавсумни ўтказди: у Чемпионлар лигасидаги 15 та учрашувда 10 та гол урди ва Қирол кубоги финалида ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.

Алварес Қатардаги жаҳон чемпионатида тўрт марта, ушбу турнир саралашида ҳам худди шунча гол уришга муваффақ бўлди. Алварез энг яхши тўпурар соврини учун икки жамоадоши – Месси ва Лаутаро Мартинез билан рақобатлашиши мумкин.

 

Paris St Germain sign France winger Ousmane Dembele from Barcelona

Усман Дембеле - Франция

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 2 марта
  • 2025-2026-йилги клубдаги голлари статистикаси: “Париж Сен-Жермен” – 40 та ўйинда 20 та гол
  • Франция терма жамоасидаги голлари сони: 58 ўйинда 7 та гол

Дембеле бу мавсумда “Париж Сен-Жермен” сафида ҳар иккинчи ўйинда гол урди. 2024–2025-йилги мавсумда эса 53 та учрашувда 35 та гол киритиб, “Олтин тўп”ни қўлга киритганди

Бу ёзда 29 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатидаги илк голини уришга умид қилмоқда ва агар Франция турнирнинг кейинги босқичларига йўл олса, Мбаппе билан “Олтин бутса” учун рақобатлашиши мумкин.

Дембеле жароҳати сабабли Франциянинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг деярли барча ўйинларини ўтказиб юборган бўлса-да, Будапештдаги Чемпионлар лигаси финалида “PSJ”нинг “Арсенал” устидан қозонган ғалабасида иккита пенальтини аниқ амалга оширган. Айни дамда у ажойиб спорт формасида.

 

Cristiano Ronaldo: Portugal forward on brink of more international history  - BBC Sport

Криштиану Роналду - Португалия

Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 5 марта

2025-2026 йил клубдаги голлари статистикаси: “Ал-Наср” – 37 ўйинда 30 та гол

Португалия терма жамоасидаги голлари сони: 226 ўйинда 143 та гол

41 ёшли Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг сўнгги мавсумида 30 та ўйинда 28 та гол уриб, клуб миқёсида ҳам мунтазам равишда рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. 

Шунингдек, у ёзги турнирнинг саралаш босқичида Португалия термаси учун бешта гол киритган. Аввалги жаҳон чемпионатларида саккиз бор гол уришга муваффақ бўлган.

Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия Шимолий Америкада кучли жамоалардан бирига айланиши шубҳасиз. Роналду катта эҳтимол билан етарлича ўйин амалиётига эга бўлади, шу сабабли “Ал-Наср” футболчисининг халқаро миқёсдаги ажойиб голлари сонини оширишда давом этиши кутилмоқда.

 

Portugal Should Be Worried About Oyarzabal in the Final - Athlon

Микел Оярзабал – Испания

  • Жаҳон чемпионатларидаги иштироки: 0 марта
  • 2025-2026 йил клубдаги голлари статистикаси: “Реал Соседад” – 40 ўйинда 18 та гол
  • Испания терма жамоасидаги голлари сони: 52 ўйинда 24 та гол

Испаниялик суперюлдуз ўсмир Ламин Ямални “Олтин бутса” соҳиби бўлишга номзод сифатида кўриш жозибали туюлса-да, Евро-2024 ғолиби Оярзабал бу борада муносиброқ номзод бўлиши мумкин.

“Реал Соседад” ҳужумчиси Жаҳон чемпионати саралашида олтита ўйинда 6 та гол урган ва жорий мавсум ички чемпионатда ҳам ўзини яхши кўрсатиб, Ла Лигада 15 та голга муаллифлик қилган.

Оярзабал жароҳати сабаб Қатар-2022ни ўтказиб юборганидан сўнг, шу ёз Жаҳон чемпионатида дебют қилади ва Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида юқорилашга интилади. У ҳозирда Эмилио Бутрагенёдан атиги учта гол ортда қолган ҳолда тўққизинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади.

мавзуга оид янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 саралашидаги энг чиройли гол деб топилди

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давомида урилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган овоз бериш якунланди.

Спорт

01.07.2026, 13:31

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди

Трамп ва Инфантино Жаҳон чемпионати кубогини топшириш маросими учун майдонга кириб келганда, томошабинлар уларни норозилик ҳайқириқлари билан кутиб олди.

Спорт

20.07.2026, 11:13

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида халқаро спорт шарҳловчилари мусобақада иштирок этадиган барча 48 терма жамоани имкониятлари бўйича рейтинг қилди.

Спорт

15.06.2026, 10:48

Роналду Португалия терма жамоасини тарк этмоқда

"Мен қарор қабул қилдим", деб ёзди Криштиану Роналду.

Спорт

06.10.2026, 15:41

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»

Криштиану Роналду профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга ишора қилди. 41 ёшли футболчи 1000 та гол маррасига етиш ва футболда ажойиб мерос қолдиришни истамоқда.

Спорт

12.09.2026, 13:56

22 ёшли қиз эркаклар футбол кулубига мураббий бўлди

Зейнеп Местан Туркиянинг Turgutluspor клубига бош мураббий этиб тайинланди. У клубнинг катталар таркибидаги эркаклар жамоасини бошқарган биринчи аёл мураббий бўлди.

Спорт

11.09.2026, 15:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go иловасидан фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўл ҳақини кўришда муаммоларга дуч келди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?

MrBeastнинг Самарқандга ташрифи, Регистонда тўпланган мухлислар ва блогернинг Ўзбекистондан жўнаб кетиши ҳақидаги хабарлар ҳамда ташкилотчилар изоҳи.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Унинг янги ваколатлари ва меҳнат фаолияти ҳақида.

Таълим

12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди

Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.

Жаҳон

09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Қирғизистонга кетаётган фуқаронинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди.

Ўзбекистон

09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади

Дунёга машҳур YouTube блогери MrBeast 9 октябрь куни Тошкентдаги тадбирда иштирок этади. Учрашув формати, қатнашиш шартлари ҳақида мақолада батафсил билиб олинг.

Ўзбекистон

09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →