updated: 22.03.2026, 18:57

Париж-2024: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медаль қўшилди

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ортда қолган кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўз иштирокини якунлади. Улар орасида фақат бир спортчи шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Спорт

05.09.2024, 11:37

Улашиш:

Париж-2024: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медаль қўшилди

Дастлаб пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C2 классида шоссе йўналишида вақт пойгаси дастурида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзоси Ғолиббек Мирзаёров 2 дақиқа 21.66 сония натижа кўрсатиб, 7-ўринни банд этди. Аммо пара спортчи қайд етган ушбу натижа саралашдан ўтиш учун етарли бўлмади.

Пара спортчи Дмитрий Хорлин эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларида иштирок этди. Дмитрий Хорлин бу босқичда 56.80 сония натижа қайд этди ва ўз гуруҳида 5-ўринни эгаллади. Пара сузувчи учун бу натижа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлмади.

Аёллар ўртасида F41 классида диск улоқтириш бўйича финал баҳслари якунига етди. Ушбу дастурда қатнашган икки нафар ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова ҳамда Мадина Мухторова 9 ва 11 ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоасининг маҳоратли пара ўқ отувчиси Сервер Ибрагимов кумуш медални қўлга киритди. Пара спортчи P4 классида 50 метрдан тўппончадан ўқ отиш дастурида 215.3 балл жамғариб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Бу унинг фаолиятида Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медаль бўлди.Ушбу дастурда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Шаҳноза Мамажонова 517 очко билан 21-ўринни эгаллади ва саралашдан ўта олмади.

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F46 классида ядро улоқтириш дастурида финал беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган икки нафар спортчи  Розия Эргашева ҳамда Шахина Йигиталиева финалда 9 ва 12 ўринларни эгаллашди.

Пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C5 классида шоссе йўналишида вақт пойгаси дастурида иштирок этган делегациянинг навбатдаги вакили Азимбек Абдуллаев 41 дақиқа 23.64 сония натижа кўрсатиб, 10-ўринни банд этди. Афсуски, спортчи ушбу натижаси орқали саралашдан ўта олмади.

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т11 классида 100 метрга югуриш баҳсларида қатнашган Урганч Эгамназаров 11.68 сония натижа билан ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва ярим финал босқичига йўлланма олди.

Шу тариқа Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 сентябр кунидаги чиқишлари ўз якунига етди. Кун беллашувларида иштирок этган 10 нафар пара спортчининг фақат биттаси медаль билан кифояланди. Сервер Ибрагимовнинг кумуш медали Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар сонини биттага кўпайтирди холос. Кеча медаллар рейтингида терма жамоа 10 ўринда турган бўлса, якунланган беллашувлардан сўнг икки поғона пастлаб, ҳозирда 12 ўринни эгаллаб турибди.

Спорт

05.09.2024, 11:37

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёзишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 12:26

Россия Кавказдан кетяптими?

Жанубий Кавказда Россиянинг анъанавий ҳарбий-сиёсий иштироки қисқармоқда. Бироқ эксперт Игорь Петренконинг фикрича, Москва минтақадаги таъсирини йўқотиш ўрнига уни иқтисодий воситалар орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Сиёсат

21.08.2026, 10:48

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди

Украина «Маша ва айиқ» анимацион сериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор бўлган беш нафар россиялик ва тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этди.

Жаҳон

21.08.2026, 10:40

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя мамлакатда ҳозирча оммавий сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини ва бундай режа мавжуд эмаслигини билдирди.

Жаҳон

21.08.2026, 09:41

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири Дональд Трампнинг Теҳронга қарши янги кампаниясини АҚШга нисбатан нафратни кучайтирадиган «муваффақиятсиз сиёсат» деб атади.

Сиёсат

20.08.2026, 16:33

Мактабларда 2026/2027 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги — 2026/2027 ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (чоршанба куни) бошланади.

Таълим

20.08.2026, 16:15

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишни таъминлаш учун яширин коридор ташкил қилган. У орқали ҳар куни миллионлаб баррел нефть олиб ўтилмоқда.

Жаҳон

20.08.2026, 15:33

Аёллар учун энг хавфсиз ва қулай мамлакатлар аниқланди

Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти дунёнинг 181 давлатини қамраб олган янги рейтингини эълон қилди.

Жаҳон

20.08.2026, 15:26

АҚШ минтақа ресурсларини талон-торож қилишни кўзлаган — Эрон спикери

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Қўшма Штатларнинг Форс кўрфазидаги иштироки фақатгина минтақа ресурсларини талон-торож қилиш истагидан келиб чиқишини таъкидлаб, бундан огоҳлантирди.

Сиёсат

20.08.2026, 14:50

Бошпанасиз қолганлар энди қаерга жойлаштирилади?

Бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистон

20.08.2026, 12:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →