Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.
Спорт
21.10.2026, 10:08
Улашиш:

Ўзбекистон терма жамоаси V Пара Осиё ўйинларида 56 та медаль жамғарди. Спортчилар ҳисобида 17 та олтин, 21 та кумуш ва 18 та бронза медали бор. 20 октябрь кунги натижаларга кўра, Ўзбекистон вакиллари олти спорт турида 33 та медаль қўлга киритди: 11 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза.
Медаллар пара енгил атлетика, пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара велотрек, пара дзюдо ва пара таэквондо бўйича олинди.
Икки рекорд — икки олтин
Пара енгил атлетикада Мадина Мухторова ядро улоқтиришда (F40 класси бўйича) 9,10 метр натижа билан Осиё рекордини янгилади. Наврўза Ахматова (пара енгил атлетика F41 класси, ядро улоқтириш) 10,02 метр натижа билан Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Ҳар икки спортчи олтин медаль олди.

Пара пауэрлифтингда Ақидахон Ахтамова 55 килограммгача бўлган вазнда 128 килограмм тошни кўтариб, олтин медаль ва мусобақа рекордини қайд этди. Муслима Нуриддинова 61 килограммгача бўлган вазнда 129 килограмм натижа билан ғолиб бўлди. Насиба Тошпўлатова 123 килограмм натижа билан кумуш медаль олди.

Сузиш, велотрек ва яккакураш натижалари
Пара сузишда Дмитрий Хорлин, Мубинабону Халилова ва Азизбек Бойназаров олтин медалларни қўлга киритди.
Пара велотрекда Боймурод Явкочев 4000 метрга якка таъқиб пойгасида ғолиб бўлди, Азимбек Абдуллаев кумуш медаль олди.
Пара дзюдода Шоҳрух Мамедов, Муҳаммад Абдуқулов ва Кумушхон Ходжаева олтин медалларга сазовор бўлди. Турғун Абдиев кумуш, Отабек Ирисбеков бронза медалини қўлга киритди.

Пара таэквондода Қудратжон Ҳайдаров кумуш медаль олди. Зухриддин Тоҳиров, Камолахон Расулова ва Жавоҳир Алиқулов бронза медалларини жамғарди.
Медаллар рейтинги
20 октябрь ҳолатига кўра, кучли учлик
Хитой — 149 та медаль: 70 та олтин, 44 та кумуш, 35 та бронза.
Ўзбекистон — 56 та медаль: 17 та олтин, 21 та кумуш, 18 та бронза.
Япония — 63 та медаль: 16 та олтин, 20 та кумуш, 27 та бронза.
Ўзбекистон умумий медаллар сони бўйича Япониядан ортда, аммо олтин медаллар ҳисобида учинчи ўриндаги жамоадан олдинда бормоқда.
V Пара Осиё ўйинлари 24 октябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Спорт
21.10.2026, 10:08
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
