Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.
Таълим
25.11.2026, 10:19
Улашиш:

Foto: Korea JoongAng Daily
Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссия маълумотларига кўра, ҳукумат фирибгарлик ҳолатини фош этишга ёрдам берадиган ҳар бир хабар учун 100 миллион вон (тахминан 74 178 АҚШ доллари), кўпи билан эса 500 миллион вонгача (370 888 АҚШ доллари) мукофот беради. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Комиссиянинг таъкидлашича, ўз айбини тан олиб, шериклари ҳақида хабар берган шахслар ҳам мукофотни тўлиқ олади, шунингдек, уларнинг қоидабузарликлари учун жазоси енгиллаштириб берилади.
«Ушбу чора жамоатчиликни имтиҳондаги ношаффофлик ҳолатлари ҳақида хабар беришга ундаш, шунингдек, Университетда ўқиш қобилиятини баҳолаш тестининг адолатлилиги ва ишончлилигини таъминлашга қаратилган», – дейилади комиссия хабарида.
Комиссия икки ойлик кампания доирасида фирибгарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни 19 январга қадар қабул қилади.
18 ноябрда расмийлар имтиҳонда «шпаргалка» билан қўлга тушганлар 10 йил муддатга имтиҳон топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилишини ва қоидабузарликлар ҳақида хабар берганлик учун 100 миллион вонгача мукофот пули таклиф қилинишини маълум қилган.
Бундан ташқари, фирибгарликда фойдаланилиши мумкинлигини била туриб, бундай мақсадларга мослаштирилган ақлли қурилмаларни сотган ёки сотиб олган корхоналар ва харидорлар ҳам текширилади.
Университетда ўқиш қобилиятини баҳолаш тести кўплаб ўқувчилар учун узоқ вақт олинган машаққатли таълимнинг якуни ҳисобланади. Қайси университетда ўқиш эса Жанубий Кореяда келажакдаги карьерага кучли таъсир кўрсатади.
Эълон қилинган янги талаблар, асосан, Жанубий Корея фуқаролари университетга кириш учун топширадиган CSAT имтиҳонидаги қоидабузарликларга қарши қаратилган.
Корея Таълим вазирлиги хорижий талабалар университетларга алоҳида халқаро қабул тартиби асосида ҳужжат топширишини, қабул талаблари ва квоталарини эса ҳар бир университет мустақил белгилашини билдирган.
Хорижий талабалар топшириши мумкин бўлган корейс тили имтиҳони – TOPIC учун қоидалар алоҳида тартибга солинади.
мавзуга оид янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?
Жаҳон
01.10.2026, 13:21

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади
Иқтисодиёт
23.09.2026, 11:52

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи: дўстлик ва ҳамкорлик
Сиёсат
17.09.2026, 09:39
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
