Тобора оммалашиб бораётган энергетик ичимликларнинг инсон саломатлигига таъсири!

Энергетик ичимликдан “ҳузур қилиш” инсониятга қанчага тушяпти?

Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларни ким ҳам хуш кўрмайди дейсиз? Албатта, бундай ичимликлар иссиқ кунларда бизнинг чанқоғимизни қондириш учун хизмат қилади. Аммо уларнинг шундай турлари борки, унинг инсон соғлиғига зарари фойдасидан кўра каррасига ортиқ. Бу энергетик ичимликлардир. Хўш, бош миядан тортиб бўғимларгача шикастлаши мумкин бўлган бундай ичимликлар нега ўйлаб топилган эди? Энергетик ичимликлар қандай жиддий касалликларга олиб келади? Қонунчиликда қандай чоралар мавжуд?.. Мазкур саволларга PARADIGMA.UZ томонидан тайёрланган навбатдаги мақола орқали жавоб олишингиз мумкин.

Улашиш:

Tobora ommalashib borayotgan energetik ichimliklarning inson salomatligiga taʼsiri!

Tobora ommalashib borayotgan energetik ichimliklarning inson salomatligiga taʼsiri!

Энергетик ичимликдан қачон пайдо бўлган?

Энергетик ичимликлар илк бор 1960-йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик бу маҳсулот Европа ва Америкада кенг тарқалган. Айни шу пайтдан бошлаб тадбиркорлар бундай ичимликларни оммалаштириш учун унинг таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишни бошлаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2014-йилга келиб ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқади. 2017-йилда эса АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимига кўп миқдорда истеъмол қилинган энергетик ичимлик сабаб бўлгани айтилди. Ҳозирги кунга келиб дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига тақиқлар ўрнатилган.

Нега шифокорлар бу маҳсулотдан тийилишни тавсия қилади?

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, энергетик ичимликлар меъёрдан ортиқ ва сурункали истеъмол қилинса, бош мия, марказий нерв тизими, бўғимлар ва бошқа аъзоларга жиддий зиён етади.

“Энергетик ичимликлар таркибидаги кофеин — психостимулятор модда ҳисобланди. У вақтинчалик тетиклик ҳиссини бағишлаб, чарчоқни аритиши, ақлий фаолиятни кучайтириши мумкин, аммо маълум бир вақтдан сўнг, масалан, 1–1,5 соат ўтгач инсон организмида ҳорғинлик баттар кучаяди, бош оғриғи пайдо бўлади ва нафақат ақлий, балки жисмоний фаолият ҳам сусаяди. Бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилувчиларда кейинчалик бўғимларда оғриқлар пайдо бўла бошлайди ва маълум бир асоратларга олиб келади.

Ўсмирлар ва болалар учун ҳафта мобайнида кофеин истеъмолини 60 mg.dan оширмаслик керак. Битта энергетик ичимлик таркибида эса ўртача 30 мг кофеин мавжуд. Энергетиклар ичиш 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, юрак-қон томир хасталикларига чалинган ҳамда қандли диабети бор беморларга тавсия этилмайди”, 

дейилади у томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилган интервюда.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ходими Севара Фахрутдинова энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетишини айтиб ўтган.

 

“Оқибатда шакарнинг ортиқча қисми йоққа айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади. Қолаверса, энергетикларни кўп истеъмол қилиш инсон танасидаги ҳужайра ва тўқималарга жиддий зарар етказиб, жигар, юрак қон-томир касалликларига олиб келади”,  

дейди у.

Мазкур интервюда яна бир малакали шифокор Тошкент тиббиёт академияси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули Шайхова эса энергетик ичимликларининг таркибий тузилмасини шарҳлаб, унинг инсон саломатлигига қай даражада таъсир қилишини келтириб ўтган.

“Юқори концентрацияланган қувватбахш ичимликлар таркибида Таурин — энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв тизимини ривожлантирувчи модда мавжуд. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри — 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади. Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди”,

 дейди шифокор.

Бундан ташқари, америкалик тадқиқотчиларнинг хулосаси шуни кўрсатмоқдаки, энергетик ичимликлар юракдаги ҚТ интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади. Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон қонунчилигида энергетик ичимликлар масаласи

Юқорида айтиб ўтганимиздек, дунёнинг турли давлатларида энергетик ичимликлар билан боғлиқ бир қанча қонунлар мавжуд, жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Маҳаллий қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

Бу турдаги ичимликлар рекламасида уларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Бундан ташқари, реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш, асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш ҳам ман этилган.

Балки сиз ҳам ёзнинг иссиқ кунида салқин энергетик ичимликни ича туриб қуйидаги мақолани ўқиётгандирсиз?! Шуни унутманки, ҳаётингизнинг гарови бўлган соғлиғингиз ўз қўлингизда, уни асраш эса сизга боғлиқ.

сўнгги янгиликлар

Gʻazodagi voqealarning barchasi butun dunyo koʻz oʻngida sodir boʻlmoqda — Antoniu Gutterish

Ғазодаги воқеаларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда — Антониу Гуттериш

Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди. 23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини  маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.

Жаҳон

24.05.2025, 14:53

Бўрижардаги ҳалокат ҳамда охирги ўриндаги инсон қадри

Тошкент шаҳрининг Белариқ маҳалласидан ўтган Бўрижар каналида оқиб кетаётган қизни қутқарган 43 ёшли эркак чўкиб кетди. Бу ҳалокатга нима сабаб бўлган? Ноқонуний қурилишми ёки эҳтиётсизлик. Минглаб дарахтларнинг кесилиши ва хавфсизлик талабларининг бажарилмаслиги билан кечган ободонлаштириш ишлари ортидан Бўрижар каналининг қирғоқлари хавфли бўлиб қолган. Лойиҳа дастлаб ёпиқ қарор асосида бошланиб, аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.

Ўзбекистон

23.05.2025, 16:45

Garvard xalqaro talabalarsiz qolmoqda. Tramp maʼmuriyati SEVP sertifikatini bekor qildi

Гарвард халқаро талабаларсиз қолмоқда. Трамп маъмурияти SEVP сертификатини бекор қилди

 Трамп маъмурияти Гарвард университетининг халқаро талабаларни қабул қилиш ваколатини бекор қилди. Ички Хавфсизлик Департаменти (ДҲС) университетнинг SEVP (Student and Exchange Visitor Program) сертификатини бекор қилганини эълон қилди, бу эса Гарвардга 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб F- ва Ж-визага эга талабаларни қабул қилишни тақиқлайди.

Таълим

23.05.2025, 16:31

Rossiyalik deputatlar migrant ayollar uchun pulli tugʻruqni joriy qilishni taklif qildi

Россиялик депутатлар мигрант аёллар учун пулли туғруқни жорий қилишни таклиф қилди

Россия Давлат думасида мигрант аёллар учун бепул туғруқни тақиқлаш таклиф қилмоқда. Депутатлар мигрантлардан мажбурий тиббий суғурта тақдим этишга чақирмоқда.

Жаҳон

23.05.2025, 13:37

Tramp "uchuvchi saroy"ni qabul qildi

Трамп "учувчи сарой"ни қабул қилди

Кеча, 21 май куни АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет расмий равишда Қатар томонидан АҚШ президенти Доналъд Трампга совға қилинган қиймати 400 миллион доллар бўлган Boeing 747 самолётини қабул қилди.

Жаҳон

22.05.2025, 15:04

Xitoyning global xavfsizlik tashabbusi nima?

Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббуси нима?

2022 йилнинг апрель ойида Хитой глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувни таклиф қилувчи Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) лойиҳасини тақдим этди. Бу ғоя Хитойнинг келажакдаги дунё тартиботи ҳақидаги қарашларини акс эттиргани билан эътиборга молик. Бу ташаббусга Ғарб давлатлари шубҳа билан қарайди. Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ буни Осиё ва Африка мамлакатларини ўзига жалб этиш учун "хитойча пиар" деб аташади.

Сиёсат

22.05.2025, 14:25

Javohir Sindarov bugungi musobaqada turkiyalik Yagiz Kaan Erdogʻmusga qarshi oʻynaydi

Жавоҳир Синдаров бугунги мусобақада туркиялик Ягиз Каан Эрдогмус қаршига ўйнайди

Бугун, 22 май куни Швециянинг Мальмё шаҳрида давом этаётган "TePe Sigeman & Co 2025" шахмат турнирининг 3-турида Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров қора доналарни туркиялик Ягиз Каан Эрдогмусга қарши суради. 

Спорт

22.05.2025, 13:28

Yevropa Ittifoqi Oʻzbekistondagi yana bir kompaniyaga nisbatan sanksiya eʼlon qildi

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги яна бир компанияга нисбатан санкция эълон қилди

Европа Иттифоқининг Россияга қарши навбатдаги 17-санкциялар пакети доирасида Ўзбекистонда ишлаб турган Trade Engine System компаниясига чекловлар жорий қилинди.

Иқтисодиёт

22.05.2025, 10:57

Ukrainaga qarshi urushda 20 ming nafar Markaziy Osiyo fuqarolari ishtirok etmoqda — Bastrikin

Украинага қарши урушда 20 минг нафар Марказий Осиё фуқаролари иштирок этмоқда — Бастрикин

Россия-Украина урушида Россия томонидан Украинага қарши жангда Россия фуқаролигини олган 20 минг нафар  Марказий Осиё фуқароси иштирок этмоқда.  Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Петербургдаги халқаро ҳуқуқшунослик форумида маълум қилди.

Жаҳон

21.05.2025, 11:02

"Cobalt"ni navbatsiz olishingiz mumkin, faqat qimmatga

"Cobalt"ни навбатсиз олишингиз мумкин, фақат қимматга

Энди автосалонлардан "Cobalt Midnight"ни узун навбатларсиз сотиб олишингиз мумкин фақат олдинги нархидан бироқ қимматроқ, яъни 11,8 миллион сўмга харид қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон

21.05.2025, 10:21

Jahon banki yana Oʻzbekistonga imtiyozli kredit ajratdi

Жаҳон банки яна Ўзбекистонга имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини яхшилаш учун 35 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит ажратганини маълум қилди. 

Иқтисодиёт

21.05.2025, 09:51

Jahon banki Oʻzbekistonda elektr tarmoqlarini modernizatsiya qilish uchun 100 mln AQSh dollar kredit ajratdi

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр тармоқларини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш электр тармоқларига интеграция қилиш ва мамлакатнинг устувор ҳудудларида электр таъминоти ишончлигини оширишга қаратилган дастурни амалга ошириш учун 100 миллион долларлик кредит ажратди.

Ўзбекистон

19.05.2025, 14:30