Тошкентда ноқонуний қурилиш: "Ниёзбек Йўли" машмашаси

Шимолий Ирландияда жойлашган Oьлстер университетининг Жамоат бошқаруви маркази томонидан олти ой давомида "Ўзбекистонда фуқаролардан ер ва мулкларни мажбуран тортиб олиш"га доир суриштирув тадқиқоти амалга оширилди. Мазкур тадқиқотдан асосий хулосалар "Land Home Justice" ("Ер Уй Адолат") бирлашмаси томонидан эълон қилинди.

Улашиш:

Тошкентда ноқонуний қурилиш: "Ниёзбек Йўли" машмашаси

Тошкентда ноқонуний қурилиш: "Ниёзбек Йўли" машмашаси

Қайд этилишича, тадқиқот доирасида интервюлар ўтказилган, суд жараёнлари кузатилган ва ҳужжатлар таҳлил қилинган. Ҳисоботда халқаро молия институтларининг бу жараёндаги роли ҳам инобатга олинган бўлиб, мисол тариқасида Тошкентнинг Ниёзбек Йўли кўчасидаги ҳолат ўрганилган. 

Ниёзбек Йўли кўчаси у ердан метронинг ўтганлиги, савдо ҳудудларининг кўплиги ва шаҳар марказига яқинлиги билан машҳур бўлиб, ишлаб чиқувчилар томонидан элита турар-жой мажмуалари, меҳмонхоналар ва савдо марказлари қуриш учун жуда ҳам фойдали бўлган локатсия ҳисобланади.  

Тадбиркорларга ён босадиган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 ноябрь куни чиқарган 1544-сонли қарорига кўра, Ниёзбек Йўли, Шарофобод, Малясова ва Лашкарбеги кўчаларидаги ер участкаларида яшовчи фуқаролар у ердан кўчирилиши белгиланган. 

Шунингдек, қарорда 10,4 гектар ер майдонини бўшатиб, Тошкент шаҳри захира фондига киритиш ва сўнгра бу "бўшатилган" ер участкасини доимий фойдаланиш учун "Steel Quality Business" хусусий компаниясига ажратиш таклиф этилган. "Steel Quality Business" компаниясига эса эвакуатсиядан зарар кўрган турар ва нотурар мулк эгаларига компенсатсия тўлаш ҳамда бузилиш ишларини якунлаш масъулияти юклатилган. 

Ҳоким қарорини асослаш учун "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуннинг 5- ва 10-моддаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майда тасдиқланган "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги низомига таянган. 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасига кўра, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини қонунда белгиланган ҳолларда бекор қилиш ҳуқуқига эга. 

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан асос сифатида келтирилган бошқа "қонун" эса 2006 йил 29 майдаги 97-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори — қонун ости ҳужжати ҳисобланади. Ушбу ҳужжат юқори ҳуқуқий мақомга эга қонунларда белгиланган хусусий мулк ҳуқуқларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. 

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ер участкаларини давлат эҳтиёжи учун мажбурий олиб қўйилган тақдирда ҳам фақат чекланган мақсадлар учун рухсат берилган. Ҳокимият қарорида бундай давлат эҳтиёжлари кўрсатилмаган. 1544-қарорнинг мазмуни эса хусусий мулкни олиб қўйиш ва уни хусусий компанияга кўчмас мулк лойиҳасини ривожлантириш учун беришни назарда тутади. 

"Ер кодекси"нинг 23-моддасига мувофиқ, ер участкаси хусусий компанияга ажратилишидан аввал давлат захира фондига ўтказилиши ва давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак. 

Бу ҳолат Адлия вазири ўринбосари Актам Муҳаммадиев томонидан 2022 йилда жабрланган аҳоли учун юборилган мактубда ўз тасдиғини топган.

“Биринчидан, ушбу қарорда (№1544) ер участкасининг қонуний олиб қўйилиши кўзда тутилмаган, иккинчидан, мавжуд қонуний тартибларсиз фойдаланиш, ижара ёки эгалик қилинаётган ер участкасини тақдим этиш (сотиш) мумкин эмас”, дея вазир ўринбосари фикр билдирган.

Мактубда давлат эҳтиёжи учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳокимият томонидан қандай ҳолларда амалга оширилиши белгиланган. Адлия вазири ўринбосари Муҳаммадиев ушбу қарорнинг қабул қилинган пайтида Тошкент шаҳар ҳокими қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозимлигини таъкидланган эди:

— Дастурчига хусусий мулкка эгалик туфайли ер участкаларини тақдим этиб бўлмаслигини билдириш;

— Дастурчига мавжуд бошқа ер участкаларини таклиф этиш. (25 февраль 2013 йил, Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори, 12-модда). 

Натижада мактубда шундай қайд этилади: "Тошкент шаҳри ҳокимининг 2017-йил 21-ноябрдаги 1544-қарорида ер участкасини қонуний олиб қўйиш кўзда тутилмагани сабабли, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш билан боғлиқ зарарни қоплаш бўйича музокаралар олиб бориш учун ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ.” 

Адлия вазири ўринбосарининг жабрланган аҳолига берган ҳуқуқий хулосаси Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани томонидан берилган қўшимча тавсиялар билан тасдиқланган.

“Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 53-моддасига кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида. Унда белгилаб қўйилганидек, мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда белгиланган ҳолатларда ва тартибда маҳрум этилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 ноябрдаги 1544-қарори хусусий мулкни олиб қўйиш учун асос бермайди, шу сабабли мулк эгаларига етказилган зарарни қоплаш бўйича музокаралар ўтказишга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11-моддасига кўра, хусусий уй-жой ва хонадонлар олиб қўйилмайди ва уларнинг эгалари мулк ҳуқуқидан маҳрум этилмайди", дея Омбудсман томонидан масалага янада ойдинлик берилган.

Юқорида айтилганидек, одамлардан "тозаланиши" режалаштирилган 10,4 гектар ер "Steel Quality Business" хусусий компаниясига ажратилган бўлиб, ушбу компания Namuma Development савдо белгиси номи билан ҳам танилган. Ўша даврдаги хабарлар шуни кўрсатадики, компания 10 гектардан каттароқ бўлган ерда 30 та бино ва 932 та хонадондан иборат бўлган Нур турар-жой мажмуасини қуришни режалаштирган. "Steel Quality Businesss" ҳақида эса очиқ манбаларда қуйидагилар маълум. 

Компания 2017 йил 1 январда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳамда унинг дастлабки фаолияти "соч ва гўзаллик салонлари хизматлари" бўлган. Унинг устаф фонди 5 700 АҚШ долларини ташкил қилган. Дастлабки аксиядорлар икки киши бўлиб, яъни 50 фоиздан улушга эга бўлган Агзамов Санжар Ниғматович ҳамда Ҳусанов Абдуллатиф Абдуғапурович ҳисобланган. Компаниянинг раҳбари эса Юсупов Умиджон Ниғматович. 

Кейинчалик компаниянинг аксиядорлик тузилмасида ўзгаришлар юз беради. 2022 йил 12 апрелдаги маълумотларга кўра, Агзамов ва Ҳусановнинг улуши мос равишда 19,4% гача камайган. Бу даврда асосий аксиядор "Technological Generation" МЧЖга тегишли бўлган. Ушбу компаниянинг ягона аксиядори дастлаб Ролан Сакенов эди, кейинчалик унинг улушлари Ким Ирина Владиславовнага ўтказилган. 

Келинг, энди тепада номи тилга олинган бир қатор шахслар ҳам "Technological Generation"га тўхталсак: 

1. Агзамов Санжар Ниғматович

Лавозими: "Unit Great Trade" МЧЖ раҳбари ("Leading Force Company"га 100 фоиз улушдор).

Фаолияти: Полимер қоплар, бетон ва қурилиш соҳасида ихтисослашган. "Leading Force Company" асосий аксиядори "ICS Establishment" бўлиб, Лихтенштейнда рўйхатдан ўтган. Ушбу компания ҳақида батафсил маълумот очиқ эмас.

"Ипак Йўли Банки" билан алоқаси: 2007 йилда банкнинг Германиянинг "KfW Bank" кредит линиясидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли шартнома тузгани учун миннатдорчилик мактуби олган. 

2. Ҳусанов Абдуллатиф Абдуғапурович

Лавозими: "Alfa Invest Insurance" компаниясида директор ўринбосари (илгари "Alfa Invest" деб номланган).

Алоқаси: "Zamon Plus Sarmoya" кузатув кенгаши аъзоси. Иккала компания ("Alfa Invest" ва "Zamon Plus Sarmoya")"Ипак Йўли Банки"да муҳим улушларга эга бўлган. 

3. "Technological Generation"

Дастлабки акциядор: Сакенов Ролан.

Ҳозирги аксиядор: Ким Ирина Владиславовна. Сакенов 2020 йилда "Alfa Invest Insurance"да юқори лавозимни эгаллаган. 

Бундан хулоса қилиш мумкинки, "Steel Quality Business"нинг аксиядорлари "Alfa Invest" ва "Ипак Йўли Банки" билан кучли алоқаларга эга. Қуйидаги маълумотлар эса буни янада тасдиқлайди:

— Компаниянинг дастлабки манзили "Alfa Insurance" ("Alfa Invest"нинг шўба корхонаси) манзили билан бир хил бўлган.

— "Ипак Йўли Банки" Нур турар-жой мажмуаси лойиҳасини молиялаштирган.

— Акциядорлар ўртасидаги боғлиқлик профессионал номзодларнинг қатнашгани ёки учинчи томон манфаатдорлигини билдириши мумкин (бироқ бу аниқ эмас). 

Мазкур кутилмаган тўқнашувлар юзасидан "Steel Quality Business" ва "Ипак Йўли Банки"идан изоҳ олиш учун сўровлар юборилган, аммо жавоб келмаган.

Шунча уринишга қарамай ўз кучини йўқотмаган қарор таъсирида қолган аҳолининг таъкидлашича, уларнинг уйларини бузиш тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳақида уларга ҳокимнинг ўринбосари йиғилишда хабар берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳоким ўринбосари аҳоли савол беришини кутмай йиғилишни тарк этган. Мазкур йиғилишда қатнашган маҳалла (маҳаллий кенгаш) собиқ раиси бўлган Фатҳулла Тошпўлатов 2022 йил 24 апрелда ҳолатни бундай талқин қилган эди:

“Биз ҳоким ўринбосарига ўзимизни қизиқтирган саволларни бериш ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш масалаларини муҳокама қилиш умидида маҳалламиздаги 17-мактабга йиғилдик. Биз у билан маслаҳатлашиб, барча бузилиш ҳолатларини муҳокама қилмоқчи эдик. Йиғилишда ҳоким ўринбосари қатнашди, лекин қурилиш компаниясидан ҳеч ким келмади.

Ҳақиқат шундаки, амалдорлар йиғилишга келди, лекин одамларнинг муаммоларни тингламади. Улар келиб, қарорларини ўқиб эшиттиришди, уйларнинг бузилиши ҳақида эълон қилишди ва ҳеч кимни тингламасдан кетишди. Бу нимани англатади? У одамларни нега йиғди? Агар улар халқни тингламоқчи бўлмаса, нима учун бизни йиғишди? Одамлар ҳанузгача азият чекмоқда", деган у.

2021 йил 10 мартда йиғилган гувоҳликларнинг кўпчилиги мазкур қурилишдан норози бўлган. Улардан бири Ниёзбек Йўли кўчасининг 4-тор йўлагида яшовчи Фарида Лангер. У ўз фарзандлари ва набиралари билан шу ерда яшаган, уларнинг мактаблари ҳам шу атрофда бўлган. Унга компенсация таклиф қилинган, аммо у норози бўлган. 

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Лангер ўз хусусий мулки ва яшаш жойини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга эди. Шунга қарамай, унга 2020 йил 22 декабрда "Steel Quality Business" компаниясидан қуйидагича мазмунда хат келади.

"Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 ноябрдаги 1544-сонли қарорига кўра, "Steel Quality Business" хусусий компаниясига Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ўртасида жойлашган, Шарофобод кўчасидан Маласова ва Ниёзбек кўчаларигача бўлган ҳудуддаги ер участкаси кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши учун ажратилди. Мазкур қарор ушбу ҳудудда жойлашган турар ва нотурар жойларнинг бузилиши ҳамда эгаларига компенсация берилишини кўзда тутади", дейилади хатда.

Унга 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги компенсацияни, иккиламчи бозордан хонадон харид қилишни ёки Нур мажмуасидан янги хонадон олишни танлаш таклиф қилинади. Хатда агар сиз белгиланган муддат ичида розилик билдирмасангиз ёки жавоб бермасангиз, биз сизга нисбатан тегишли даъво билан судга мурожаат қилишга мажбур бўламиз, дея огоҳлантириш кўринишидаги таҳдид қилинади. 

Орадан кўп вақт ўтмай "Steel Quality Business" компанияси Лангерни компенсацияни қабул қилишга ва уйидан кўчиб кетишига мажбур бўлиши учун судга мурожаат қилган. Дастлабки қарорда суд қурувчининг мулкни қандай қўлга киритгани қонунийлигини кўриб чиқмаган. 

Шунингдек, суд Лангерни ўз уйидан кўчириш учун асосларни ҳам ҳисобга олмаган. Аммо суд қарорида мустақил баҳоловчи томонидан Лангернинг уйи қиймати баҳоланиб, судга ҳисобот топширилиши белгиланган эди.

"Мени судга олиб боришди. Жуда асабий бўлдим. Оёқларим оғриди, баъзан қон босимим ошиб кетади. Ёшим катта, 66 ёшдаман. Мен улардан кўп нарса сўрамадим. Фақат уйимнинг умумий майдони учун компенсация қилишларини сўрадим. Набирам биринчи синфдан бери шу ердаги мактабга қатнайди. Ҳозир еттинчи синфда. Шундай экан, улардан менга бир хонали, фарзандларимга эса икки хонали хонадон беришларини сўрадим. Мен улардан ҳеч қандай бемаъни нарсани талаб қилганим йўқ", дейди аёл.

Кейинчалик "Steel Quality Business" компанияси Лангерни судга берган ишини қайтариб олган. Лангер компенсацияни қабул қилишга қарор қилади ва ўз уйидан чиқиб кетади...

Ниёзбек Йўли кўчасидаги биргина ушбу ҳолат Ўзбекистонда хусусий мулк ҳуқуқлари бузилиб, давлат томонидан уйлар мажбурий равишда олиб қўйилаётганини, бу эса кўчмас мулк ривожланишига халақит бераётганини кўрсатмоқда. Шунингдек, мулк ва инсон ҳуқуқларининг давлат органлари томонидан бузилиши, суд тизимидаги заифликлар кўчмас мулкка доир имкониятлар мамлакатда тартибга солинмаганини исботлаб бермоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation (IIAC) компанияси Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган янги халқаро аэропорт учун аэропортлар эксплуатацияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўзбекистон

17.10.2025, 13:25

Fabio Kannavaro Toshkentga keldi

Фабио Каннаваро Тошкентга келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод италиялик Фабио Каннаваро  мураббийлар штаби билан биргаликда Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Спорт

06.10.2025, 09:42

Тошкент йўлларида тирбандликларни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон

25.09.2025, 15:04

Qozogʻistonliklar Jennifer Lopes Toshkentdan Instagram sahifasida post qoʻyib, Ostana haqida gapirmaganidan norozi

Қозоғистонликлар Женнифер Лопес Тошкентдан Instagram саҳифасида пост қўйиб, Остана ҳақида гапирмаганидан норози

Дунё юлдузи Женнифер Лопеснинг август ойидаги Up ALL Night тури доирасида Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда чиқиш қилди. У Тур давомида яна 19 та шаҳарга сафар қилган хонанданинг энг ёрқин ва ижтимоий тармоқларда фаол акс этган туташ нуқтаси Тошкент бўлди деб ёзмоқда Orda.kz нашри.

Ўзбекистон

09.08.2025, 14:57

Istanbuldan Toshkentga uchayotgan samolyot yuzaga kelgan nosozlik tufayli ortga qaytarildi

Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт юзага келган носозлик туфайли ортга қайтарилди

Кеча, 28 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан Тошкент шаҳрига учаётган самолётда техник носозлик юзага келгани учун хавфсизлик таъминлаш мақсадида Истанбул аэропортига қайта қўндирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Ўзбекистон

29.07.2025, 01:05

сўнгги янгиликлар

Тунда гулдаста олиб келган нотаниш эркак Ризаева уйига кирмоқчи бўлди

Муниса Ризаеванинг синглиси — Карима Ризаеванинг уйига қўлида гулдаста кўтариб келган номаълум эркак гулларни шахсан топширишга қатъият билан уринган, аммо у эшикни очмаган. Хавфсизлик тугмаси босилгандан сўнг икки дақиқа ичида навбатчи милиция гуруҳи етиб келган ва номаълум эркакни ҳибсга олишган. 

Ўзбекистон

15.11.2025, 09:03

Қанд касаллигига чалинмаслик учун пиёда юринг (14 ноябрь – Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни)

Пиёда юриш — энг оддий, арзон ва барчага мос жисмоний фаоллик тури. Лекин унинг энг муҳим томони шундаки, у 2-тур қанд касаллиги хавфини кескин камайтиради. Кунига 30 дақиқа пиёда юришнинг ўзи қон шакарини барқарорлаштириб, организмни нафақат диабет, балки бошқа кўплаб бошқа касалликлардан ҳам муҳофаза қилади.

Ўзбекистон

14.11.2025, 15:53

Болалар ўлими: Марказий Осиёда қайси давлат етакчилик қилмоқда?

Туркманистон бир ёшгача бўлган гўдаклар ўлими бўйича Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткичга эга давлат сифатида қайд этилди. 2024 йил якунларига кўра, дунё бўйича ҳар 1000 тирик туғилган чақалоқдан ўртача 28,3 нафари бир ёшига етмай вафот этган.

Жаҳон

14.11.2025, 15:34

Россияда Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилиниши мумкин

Россияда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларига оид янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда.  Россия фақат рус тили расмий мақомга эга бўлган давлатларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олади. Яъни рус тили ушбу мамлакатда асосий, иккинчи ёки учинчи давлат тили сифатида эътироф этилган бўлиши шарт. 

Ўзбекистон

14.11.2025, 14:35

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Ўзбекистон

14.11.2025, 11:10

Сирдарё тумани солиқ раҳбарининг ҳақоратли мурожаати тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари экани айтилaётган мансабдор ходимларига қўпол тарзда бақириб, уларни ҳақорат қилаётган видео тарқалди. Унда раҳбар ўз ходимларига нисбатан кескин, одобсиз ва ҳақоратли сўзларни қўллагани акс этган.

Ўзбекистон

14.11.2025, 09:39

Мексика президенти зўравонликдан ҳимоясиз қолди

2025 йил 4 ноябрь куни Мексика пойтахти Мехико марказида бўлиб ўтган оммавий тадбир бутун дунёни ларзага солди. Мамлакат президенти — Клаудия Шейнбаум одамлар орасида бўлган пайтда номаълум эркак унга яқинлашиб, розилигисиз тегиш ва ўпишга уринди. Бу ҳолат очиқ жойда, гувоҳлар ва камералар олдида содир бўлди

Жаҳон

13.11.2025, 19:27

Юк машиналарнинг Тошкентга кириши вақтинча тақиқланади

Тошкент шаҳрида 14–17 ноябрь кунлари халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Маълумотларга кўра, мазкур кунларда юк ташувчи транспорт воситалари пойтахтга киритилмайди, шаҳар марказида эса уларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ўзбекистон

13.11.2025, 16:09

Гулнора Каримова билан боғлиқ Zeromax иши бўйича суд қарор чиқарди

Швейцария тарихидаги иккинчи энг йирик банкротлик иши — Zeromax компанияси билан боғлиқ суд жараёнида кредиторлар муҳим ютуққа эришди.

Сиёсат

13.11.2025, 14:37

АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик шатдаун якунланди

АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган — 43 кунлик ҳукумат фаолиятининг тўхташи (шатдаун) якунланди. Президент Дональд Трамп бюджетни имзолади, ҳужжат аввал Сенат, сўнгра Палата вакиллари томонидан маъқулланди. Шатдаун мамлакатга $1,5 трлн атрофида иқтисодий зарар келтирган.

Жаҳон

13.11.2025, 11:59

Кўкдаладаги газ “заправка”нинг портлашига раҳбар сабаб бўлган

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган газ “заправка”даги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, бир нечта фуқаролар тан жароҳати олган эди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълумотига кўра, корхона раҳбарининг ўзбошимчалиги сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон

13.11.2025, 10:54

Японияда 32 ёшли аёл ChatGPT билан турмуш қурди

Япониянинг Окаяма шаҳрида 32 ёшли аёл сунъий интеллект — ChatGPT билан рамзий тўй маросимини ўтказди. Маълумотларга кўра, Кано исмли аёл уч йиллик уништируви бузилгандан сўнг ChatGPT билан мулоқотни бошлаган. Дастлаб у сунъий интеллектдан ҳиссий ёрдам олиш мақсадида фойдаланган, аммо вақт ўтиши билан унга нисбатан муҳаббат ҳисси пайдо бўлган.

Жаҳон

13.11.2025, 09:40