Тошкентнинг 10 нафар имом ноиби ишдан олинди

Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар  раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда раис 10 нафар имом ноибини лавозимидан озод этди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди

Улашиш:

“Мажлис аввалида ҳар бир имом-хатиб дин ғами, халқ дарди ва юрт тақдири йўлида астойдил хизмат қилиши лозимлиги, дин пешвоси сифатида, аҳоли, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йиллардаги неъматлар қадрига етиш ва берилган имкониятлардан унумли фойдаланишга катта урғу қаратилди”, дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида муфтий томонидан айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар танқид остига олинган. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани билдирилган.

“2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилган ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўлланган”, дейилади хабарда.

Аммо хабарда юқорида таъкидланганидек, меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган имомлар қайси масжидда фаолият юритиши ва улар кимлар экани ҳақида маълумот очиқланмаган.

Тадбир якунида эса муфтий ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишига алоҳида тўхталган. Шунингдек, у барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлос-у муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишларига даъват этгани билдирилган.

мавзуга оид янгиликлар

Пойтахтда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади

Тошкент шаҳар ҳокими Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича янги тарифларни маъқуллади.

Ўзбекистон

28.10.2025, 07:56

Тошкентда кесилган 145 туп дарахт бўйича ҳокимлик изоҳ берди

Таъкидланишича, арчаларнинг кўпчилиги касалланган ва қуриб бораётган дарахтларни эҳтиёткорлик билан кўчириш режалаштирилган, аммо айрим масъуллар жараёнда талабларга тўлиқ амал қилмаган. Гувоҳлар эса ишлар ҳоким ўринбосари Баxтиёр Раҳмонов топшириғи билан амалга оширилганини айтишмоқда.

Ўзбекистон

27.10.2025, 10:00

Усик ва Кроуфорд Тошкентга келади!

Ноябрь ойида Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади. Бу ҳақда турнир ташкилотчиси ҳисобланган Lift Promotions промоутерлик компанияси хабар берди.

Спорт

30.09.2025, 12:06

Тошкентдаги Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилди

2025 йил 2 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабидан вақтинча ёпилди.

Ўзбекистон

02.07.2025, 16:13

“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan maktab

Путин ташрифи муносабати билан Тошкентдаги бир қанча таълим муассасаларида имтиҳонлар бошқа санага кўчирилди

Бугун, 27- май душанба куни, таълим муассасаларида белгиланган бир қанча имтиҳонлар бошқа санага қолдирилганлиги аниқланди. Буни «Paradigma.uz» нинг бир қанча манбаалари тасдиқламоқда.

Ўзбекистон

27.05.2024, 10:09

Sergeli va Uchtepa tumanlari uy-joy ijara narxlari bo'yicha nisbatan arzon

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари арзонлиги бўйича Сергели ва Учтепа туманлари етакчи

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти  (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлилини эълон қилди. Унда келтирилишича шаҳардаги ижара нархлари ўтган ойда кузатилгани каби пасайишда давом этмоқда.

Ўзбекистон

20.05.2024, 16:21

сўнгги янгиликлар

Свальбард Бутунжахон уруғ омборига Ўзбекистон экин уруғлари қўшилди

Арктикада жойлашган Свальбард Бутунжахон уруғ омборига 20 дан ортиқ анъанавий ўзбек экинларининг — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдой уруғлари намуналари топширилди.

Ўзбекистон

31.10.2025, 10:28

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп янги фармонга кўра мамлакатга қабул қилинадиган қочқинлар сонини кескин қисқартиради. Янги лимит йиллик 125 минг нафардан 7500 нафарга туширилди. Бу 1980 йилдан бери қочқинлар дастурида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Жаҳон

31.10.2025, 09:57

Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.

Жаҳон

31.10.2025, 09:17

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади

Президент қарорига мувофиқ, 2025/2026 йилги куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли учун “базавий меъёр” сезиларли даражада оширилади. Ноябрь - февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март - октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 17:05

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари инфляциядан тезроқ ўсмоқда

Марказий банк раиси Тимур Эшметовнинг таъкидлашича, мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи умумий инфляция суръатидан анча юқори ўсмоқда. Охирги бир йилда гўшт 23,2%, картошка 18,5%, бензин эса 11,8% га қимматлаган.

Ўзбекистон

30.10.2025, 15:36

Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Ангрен шаҳрида содир бўлган шафқатсиз жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўз қайнонаси ва эрини ўлдиргани учун жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 14:21

Янги аэропорт қурилиши учун аҳоли уйлари бузиладими?

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида бунёд этилаётган Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси доирасида айрим аҳоли хонадонлари ҳамда бино-иншоотларни бузиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 12:33

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Қозоғистон Мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқлар, кино ва рекламада ЛГБТ тарғиботини тақиқлашни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Ҳужжатда сўз ЛГБТ шахсларини тақиқлаш ҳақида эмас, балки ушбу мавзуларни тарғиб қилувчи материалларнинг тарқалишини чеклаш ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистон

30.10.2025, 11:44

Президентнинг тегишли фармонлари билан тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 10:51

Қуруқ ваъда: 1 йилдан буён газлаштирилмаган хонадонларга имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилмаяпти

2024 йил октябр ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ таъминотига уланмаган ҳовлиси бор уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифига 50 фоизлик чегирма берилиши ва бу 2025  йил 1 январдан жорий этилиши режалаштирилаётганини айтганди. Бироқ орадан 1 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, мазкур тартиб жорий этилмади.

Ўзбекистон

30.10.2025, 08:19

Футболдаги коррупцияга бағишланган «Offside» сериали блокланди

Қозоғистон футболидаги коррупцияга бағишланган спорт драмаси ижодкорлари лойиҳа албатта томошабинларга қайтишига ваъда бермоқда.

Жаҳон

29.10.2025, 17:18