СУДАН — Африка юрагидаги қон дарёси

Бутун дунё Ғазодаги геноцидни кузатиб турган бир пайтда, Суданда ундан кам бўлмаган даҳшатли фожиа юз бермоқда. Кечагина президент Ал-Баширни биргаликда ағдарган икки генерал — ҳокимият ва бойлик учун қонли тўқнашувни бошлади.

Улашиш:

Фото: Paradigma.uz

Расмий Судан армияси бош қўмондони генерал Абдел Фаттоҳ ал-Бурҳон Дарфурдаги исёнчи кучларга раҳбарлик қилувчи, Ҳамидти лақаби билан машҳур генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагало билан ҳалокатли урушга киришди.

Судандаги зўравонликлар туфайли мамлакат ичида уч миллионга яқин инсон ўз уйини тарк этиб, қочқинга айланди. Ҳамидти ва унинг жангчилари шифохоналарга бостириб кириб, қочқинлар лагерларини йўқ қилиб, аёллар ва болаларни ўлдиришти. Улар Дарфурда этник тозалаш уюштириб, араб миллатига мансуб бўлмаган аҳолини қатл қилмоқда. Гўёки Дарфур — фур қабиласининг ватани — бугун ўз халқининг ўзига қарши шафқатсиз қирғин саҳнасига айланган.

Олтин учун қонли уруш

Бу фожиа ортида аниқ иқтисодий манфаатлар ётади. Фақатгина 2025 йилнинг биринчи ярмида Судандан БААга расман 8,8 тонна олтин экспорт қилинган. Бироқ янада кўпроқ миқдордаги олтинлар ноқонуний йўллар билан Дубайга олиб кетилган. Бир йил ичида БАА ўз олтин захираларини 26%га оширди, аммо бу бойликнинг қаердан келгани ҳақида Абу-Даби сукут сақламоқда. Манба эса оддий ва қонли — Дарфурдаги Жабал Амар олтин конлари, бу ерда 50 килограмм қумдан 1 килограмм олтин ажратиб олинади. Бу ерда олтин шунчалик кўпки, у қум билан қоришиб кетган — одамлар гўё ерда эмас, олтин устида юргандек. Ва шу бойлик учун Муҳаммад бин Заид бутун бир халқни қонга ботиришга тайёр.

Олтин контрабандаси, мукаммал ишланган схемалар асосида амалга оширилмоқда — олтин Чад ва Ливия орқали яширин йўллар билан мамлакатдан олиб чиқилмоқда. Ливияда эса фельдмаршал Халифа Хафтар — АҚШнинг сиёсий қўллаб-қувватлови билан кучга эга бўлган шахс — Куфра аэропортини тўлиқ назорат қилади. У ердан қимматбаҳо олтинлар тўғридан-тўғри БААга учирилади. Кайтишда эса худди шу аэропорт орқали исёнчи генерал Ҳамидтига қурол қайтиб келади. Бу капитализм табиатининг қон ва олтин айланмаси.

Амирликлар ҳар бир сомалилик ва кениялик ёлланма жангчига 500 доллар тўлайди. Улар Аден кўрфазидаги Босасо портида тўпланиб, Суданга — тинч аҳолини ўлдириш учун жўнатилади. Гаразли кучлар буюртмасига хизмат қилган бу жангчилар Яманда геноцид уюштирган, энди эса Судан заминида ўз шафқатсиз маҳоратларини намоён этмоқда.

Фожианинг тарихий илдизлари

Судан — 47 миллион аҳоли, 130 этник гуруҳ ва 80 тилни ўз ичига олган, Африканинг маданий ва миллий жиҳатдан энг мураккаб ва улкан ҳудудларидан бири. Аҳолининг 95 фоизи сунний мусулмонлардир. 2011 йилгача, яъни халқаро жамоатчилик христианлар яшайдиган Жанубий Суданнинг ажралишига ёрдам бергунга қадар, мамлакат янада каттароқ эди. Ҳақиқат шуки, ажралган христианлар учун Жанубий Суданда ҳаёт енгиллашмади — энди улар бир-бирларига қарши очиқ уруш олиб боришмоқда. 

Омар ал-Башир ўттиз йил давомида мамлакатни армия ва махсус хизматлар орқали бошқарган. У айнан шу Дарфурга қарши содир этган жуда шафқатсиз жиноятлари билан "машҳур" бўлган. Энди эса у талон-тарож қилинган миллиардлар билан Араб Амирликларида тинч ҳаёт кечирмоқда. Ва мана парадокс: ўша дарфурликлар — аждодлари ва оталари ал-Башир томонидан ўлдирилган халқ — бугун пул ва ҳокимият учун унинг иттифоқчисига айланган. 

Дарфур — 500 минг квадрат километрлик ҳудуд бўлиб, географик жиҳатдан Ўзбекистондан ҳам каттароқ. Бу ерда 13–14 миллион аҳоли яшайди. Дарфур 1916 йилгача мустақил султонлик бўлиб, уни араб-африкалик элита сиёсий барқарорлик ва маданий уйғунлик билан бошқарган. Энди эса бу замин дахшатли қирғинлар саҳнасига айланган. 

Геосиёсий шахмат тахтаси

Судан — Африканинг асосий ғалла ишлаб чиқарувчи мамлакатларидан бири. У ўзининг ҳосилдор ерлари ва бой аграр салоҳияти билан қўшни давлатларни дон билан таъминлаб туради. Бу юрт нафақат Нил дарёсининг суви ва ҳосилдор ерлари, балки ер остидаги бойликлари билан ҳам машҳур. Қизил денгизга чиқадиган стратегик йўли орқали Судан Миср ва Яман каби минтақавий давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш имкониятига эга. Шу боис, Суданни заифлаштириш ва парчалашга қаратилган ҳарбий ҳаракатлар орқали ҳудуддаги стратегик кучлар мувозанатини ўзгартириш кўзланган. Хулоса шуки, гаразли кучлар айнан шу мақсадни кўзламоқда.

Бу қонли ўйинда фельдмаршал Халифа Хафтарнинг пайдо бўлиши тасодиф эмас — у Қаддафий даврида АҚШда яшаган, кейин эса унинг ағдарилишидан сўнг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси кўмагида Ливияга қайтган. Ҳозирда у шарқий Ливияни назорат қилади ва Суданни талон-тарож қилиш учун логистик тармоқни таъминлаб турибди.

Генерал Ҳамидти эса — айни пайтда “янги бойлар” қаторига кирган шахс бўлиб, у бир пайтлар жудаям камбағал бўлган. Аммо ўз халқи қони эвазига миллионерга айланди. У жаҳолати ва билимсизлиги учун шимолий қабилалардан чиққан саводли одамларни ёқтирмайди, шу сабабдан улардан ўч олишга ҳаракат қилади. Бойлик ва ҳокимиятга эришиш йўлида, у заифа аёлларни зўрлашдан ва бегунох чақалоқларни ҳам аямай ўлдирадиган, инсонликни унутган йиртқичга айланди.

БАА Судандаги хатони тан олди

БАА президентининг маслаҳатчиси Анвар Гаргаш Судандаги ҳарбий тўнтаришни қўллаб-қувватлаб, «жиддий хатога йўл қўйишганини» тан олди. Унинг сўзларига кўра, икки суданлик генерал ҳукуматни ағдарган пайтда, улардан бирини қўллаб-қувватлаш орқали вазиятни янада мураккаблаштирувчи нотўғри қарор қабул қилинган: «Ортга назар солсак, бу катта хато бўлган экан. Биз ўша пайтда ўз позициямизни қатъийроқ туриб ҳимоя қилишимиз керак эди», — деди Гаргаш.

Бу баёнот Дарфурдаги зўравонликлар ва БАА қўллаб-қувватлаётган тезкор кучлар (RSF)нинг ҳаракатлари фонида янгради. Халқаро ҳамжамият эса Абу-Дабининг Судан можаросидаги роли устидан танқидни кучайтирмоқда. БАА Судандаги генералларга ёрдам бериб, бир нечта ҳудудларда расмий ҳукумат назоратини йиқитган эди. Бугун эса айнан ўша ҳудудларда яна бир геноцид ўчоғи пайдо бўлди.

Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

сўнгги янгиликлар

Аҳолини рўйхатга олиш учун 150 миллиард сўм ажратилди

2026 йил 15 январь соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди. 

Ўзбекистон

15.01.2026, 11:50

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб бир қатор рейслар ортга қайтди

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли 15 январ куни Ўзбекистондан учган ва Ўзбекистонга йўналган бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон

15.01.2026, 10:09

АҚШ 75 давлат фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди

Виза бериш вақтинча тўхтатилган давлатлар рўйхатига Сомали, Россия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа мамлакатлар киритилган. Чекловлар 21 январдан кучга киради.

Жаҳон

15.01.2026, 08:46

Дунёдаги энг қулай аэропортлар

Ҳозирги замонавий авиация тизимида аэропортлар фақат самолёт қўнадиган жой эмас, балки миллионлаб йўловчилар учун хизмат, қулайлик ва хавфсизлик марказига айланган.

Жаҳон

14.01.2026, 18:04

Ғазода иситиш воситалари етишмаслиги болалар ўлимига олиб келмоқда

Ғазода совуқ об-ҳаво ва иситиш воситаларининг етишмаслиги оқибатида яна уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Расмийларга кўра, қиш фасли анклавдаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштирмоқда.

Жаҳон

14.01.2026, 16:23

Баланд минорали уйлар қандай қурилади?

Дунёда қурилган энг баланд бинолар тажрибаси шуни кўрсатадики, осмонўпар уйлар ягона қолип асосида эмас, балки ҳар бир ҳудуднинг иқлими, зилзила хавфи ва шамол босимига мос ҳолда лойиҳаланади.

Жаҳон

14.01.2026, 13:09

Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди

Сўнгги кунларда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган, тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчиларининг келгуси меҳнат фаолияти масаласи жамоатчилик эътиборида бўлиб келмоқда.

Таълим

14.01.2026, 11:38

Судьялар суд остида: Акмалжон Шукуров иши Ўзбекистон суд тизими учун нодир прецедентга айланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган энг муҳим ҳуқуқий воқеалардан бири юз берди.

Ўзбекистон

14.01.2026, 08:49

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

Ўзбекистонликлар бўлган сайёҳлик катери ҳалокатга учради

Тайланднинг Пхукет ороли яқинида сайёҳларни олиб кетаётган катер ҳалокатга учради. Ҳодиса вақтида кема бортида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.

Ўзбекистон

13.01.2026, 15:52

Сомали Абу-Даби билан алоқаларни кескин узди

Сомали ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан тузилган барча келишувларни бекор қилди. Гап стратегик портларни бошқариш, хавфсизлик ҳамда мудофаа соҳасидаги шартномалар ҳақида бормоқда.

Жаҳон

13.01.2026, 15:46

Рамазон ойи қачон бошланади?

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси маълумотига кўра, Рамазон ойининг биринчи куни 18 февралдан бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

13.01.2026, 12:31