Тупроққалъада қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда

Қурилиш ишларини "China Machinery Engineering Corporation" компанияси олиб бормоқда.

Улашиш:

Хоразмда вилоятининг энг чекка ҳудуди бўлган Тупроққалъа туманида Франциянинг “Волталия” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қарийб 180 гектар майдонда 180 мингдан зиёд қуёш панеллари ўрнатиладиган бу станция айни дамда Ўзбекистондаги энг йирик “яшил энергия” лойиҳаларидан бири саналади.

–  2030 йилга келиб мамлакатимиз аҳолисининг 40 миллиондан ошиши ва янги иқтисодиёт учун энергия талабининг 40 фоизи “яшил” манбалардан қопланиши мақсад қилинган, – дейди Хоразм вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Шаҳноза Қаландаров. – Бу йўналишда “Қуёшли хонадон” дастури аҳолининг энергияга бўлган қизиқишини оширди, солиқ ва молиявий имтиёзлар эса қулайлик яратмоқда. Ушбу станция ишга тушгач, 60 минг хонадон қуёш энергияси билан таъминланади, маҳаллий аҳоли учун эса 250 та янги иш ўрни яратилади – бу эса нафақат энергетика соҳасида, балки ижтимоий тараққиётда ҳам муҳим қадамдир.

Қурилиш ишларини "China Machinery Engineering Corporation" компанияси олиб бормоқда. Барпо этиш жараёнларига 500 нафарга яқин мутахассис жалб этилган, уларнинг 100 дан ортиғи Хитойдан келган юқори малакали мутахассислардир.

– Бизнинг компаниямиз 1978 йилда ташкил топган бўлиб, энергетика, телекоммуникация, транспорт ва сув ресурслари инфратузилмаларини яратиш  билан шуғулланади. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани бизнинг компаниямиз ҳам мамлакатингизда катта лойиҳаларда иштирок этишига имкон яратди. Бу фотоелектр станцияси бизнинг 3-лойиҳамиз ҳисобланади. Уни ҳам ўз вақтида сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз, – дейди "China Machinery Engineering Corporation" компанияси бош мутахассиси Andy Xie. 

"Sarimay 100MW" лойиҳаси амалга ошса, Хоразм вилоятининг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга ошади ва 424 мегаваттга етказилади. Тупроққалъа тумани эса йиллик 135 миллион киловатт-соатлик электр талабини тўлиқ қондириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, табиий газ тежалиб, атроф-муҳитга чиқадиган зарарли моддалар 106 минг тоннага камаяди – бу эса экологияни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

сўнгги янгиликлар

Термизга 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келинади

Дастлабки босқичда 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келиниши режалаштирилган бўлса, йил якунига қадар яна 65 дона шу турдаги ҳаракат таркиблари олиб келинади.     

Иқтисодиёт

20.08.2025, 16:18

ЦСКА Файзуллаевнинг трансфер тўлови амалга ошганини тасдиқлади

ЦСКА коммуникациялар директори Кирилл Брейдо ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг трансфер тўлови келиб тушганини тасдиқлади.

Спорт

20.08.2025, 15:16

Tibbiyot chiqindilari utilizatsiya deklaratsiyasini nega toʻxtatildi?

Тиббиёт чиқиндилари утилизация декларациясини нега тўхтатилди?

Ижтимоий тармоқларда “Utilmet Servis” МЧЖ ёнида катта миқдордаги ишлатилган тиббиёт буюмларининг  сақланаётганлиги ҳамда улардан қўланса ҳид чиқаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат Тошкент вилояти Тошкент туманида содир бўлаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳодиса юзасидан PARADIGMA.UZ интернет нашри Санитария ва эпидемиология қўмитаси ва бошқа мутасаддилардан жавоб олди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 14:37

Тошкентда тунги автобуслар ҳаракати қачондан йўлга қўйилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг охиригача тунги автобусларнинг биринчи йўналиши (T1) иш бошлайди. У Қўйлиқ деҳқон бозори — Ҳусайн Бойқаро кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Биринчи босқичда 8 та, иккинчи босқичда 7 та туризм кўчаларини қамраб олган йўналиш очилади. 

Ўзбекистон

20.08.2025, 14:06

Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

Ички ишлар вазирлиги академиясида масофавий таълим шакли жорий этилади ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.

Ўзбекистон

20.08.2025, 13:17

2000 mingga yaqin sanʼatkorlar soliq deklaratsiyasini toʻldirdi

2000 га яқин санъаткорлар солиқ декларациясини тўлдирди

Ўзбекистонда 1954 нафар хонанда даромадлари тўғрисидаги солиқ декларациясини тўлдирди. Хоразм, Тошкент ва Бухоро вилоятлари санъаткорлар энг кўп ҳужжат топширган вилоятлар учлигига кирди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Иқтисодиёт

20.08.2025, 12:49

Оқ уйда дунё етакчилари суратга тушгани тасвирланган сохта расм бутун дунёга тарқалди — BBC

Гўёки Оқ уйда учрашувни кутган дунё етакчилари акс этган фотосурат сохта бўлиб чиқди. У генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган. Бу ҳақда BBC ўз текшируви натижаларига таяниб хабар берди.

Жаҳон

20.08.2025, 12:20

Yaqin Sharqda suv resurslari taqsimoti, geosiyosiy ziddiyatlar va oziq-ovqat xavfsizligi

Яқин Шарқда сув ресурслари тақсимоти, геосиёсий зиддиятлар ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Яқин Шарқ – табиий сув ресурслари энг кам бўлган, бироқ аҳолиси тез ўсаётган геосиёсий жиҳатдан мураккаб ҳудудлардан биридир. Нил, Евфрат, Дажла ва Иордан каби йирик дарёлар бир нечта давлатлар орқали оқади, бу уларни стратегик аҳамиятга эга ресурсга айлантиради. Иқлим ўзгариши, чўлланиш, қурғоқчилик ва аҳоли зичлигининг ошиши минтақада сувга бўлган рақобатни янада кучайтирмоқда. Сув танқислиги нафақат экологик, балки иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам кескин муаммо ҳисобланади.

Жаҳон

20.08.2025, 12:15

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сиёсат

20.08.2025, 12:05

Четдан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 11:03

Трамп Европа етакчилари ва Украина президенти билан учрашувда Путинга қўнғироқ қилди

Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.

Жаҳон

20.08.2025, 10:04