Олимлар аллергия билан суицидал фикрлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди
АҚШлик тадқиқотчилар мавсумий аллергия ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сонининг ўсиши ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқлашди. 12 йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, чанг даражаси юқори бўлган кунларда суицид хавфи 5–8 фоизга ошади. Айниқса, руҳий касалликка чалинган одамлар бу ҳолатга кўпроқ мойил бўлади.
Фан-технология
20.10.2025, 13:21
Улашиш:

Фото: Ситуативное
АҚШнинг Уэйн университети олимлари хулосаларига кўра, мавсумий аллергия фақат жисмоний эмас, балки руҳий саломатликка ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. ScienceDirect журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, чанг даражаси юқори бўлган даврларда мамлакатда суицид ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган.
Мутахассислар 2006–2018 йиллар оралиғида мамлакатнинг 34 йирик шаҳри бўйича маълумотларни таҳлил қилиб, чанг миқдори билан суицид статистикасини таққослашди. Натижада қуйидагилар аниқланди:
– чанг миқдори ўртача бўлган кунларда суицид ҳолатлари «тоза» кунларга нисбатан 5,5% га кўпайган;
– чанг концентрацияси энг юқори бўлган кунларда — 7,4% га;
– руҳий касалликлари бор шахслар орасида эса — 8,6% гача ўсиш кузатилган.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Шушан Данагуляннинг таъкидлашича, ҳатто кўз қичиши, бурун оқиши ёки йўтал каби “оддий” симптомлар ҳам уйқуни бузиши, диққатни пасайтириши ва кайфиятни тушириши мумкин — буларнинг барчаси суицид хавфини кучайтирадиган омиллар ҳисобланади.
Шунингдек, олимлар Google фойдаланувчиларининг фаолиятини ҳам таҳлил қилишди. Чанг даражаси юқори бўлган кунларда аллергия, депрессия ва суицид ҳақидаги изланишлар сони кескин ошган. Бу ҳам мавсумий аллергиянинг инсон руҳиятига таъсирини қўшимча равишда тасдиқлайди.
АҚШнинг CDC маълумотларига кўра, тахминан 81 миллион америкалик мавсумий аллергиядан азият чекади — бу ҳар тўртинчи катта ёшли ва ҳар бешинчи болани ташкил этади.
Шунингдек, 2007–2018 йиллар оралиғида АҚШда суицид даражаси 37% га ошган. 2023 йилда 1,5 миллиондан ортиқ уриниш қайд этилган, 49 минг киши эса ҳаётини суицид билан якунлаган. Бу кўрсаткич суицидни мамлакатдаги ўлим сабаблари орасида 11-ўринга чиқарган.
Олимларнинг таъкидлашича, мавсумий аллергияни арзон ва самарали дори воситалари орқали назорат қилиш мумкин. Агар бу даволаш усули ҳатто қисман бўлса ҳам суицид хавфини камайтирса, бу жуда муҳим натижа ҳисобланади.
Фан-технология
20.10.2025, 13:21
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонга чанг бўрони яқинлашмоқда
Ўзбекистон
13.10.2025, 09:52

Тошкентда аёл икки ўғли ва ўзини кўп қаватли уйдан ташлаб юборди
Ўзбекистон
19.09.2025, 11:02

9-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қизнинг ҳаётини сақлаб қолинди
Ўзбекистон
24.07.2025, 12:14

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўзини 16-қаватдан ташлаб юборди
Ўзбекистон
10.02.2025, 16:08
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
