Ўзбекистон Марказий Осиёда мудофаа харажатлари бўйича етакчилик қилмоқда

2024 йилда Марказий Осиё давлатлари орасида мудофаа тизимига энг кўп маблағ ажратган мамлакат Ўзбекистон бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда "Global Firepower"га таянган ҳолда "Ranking.kz" хабар берди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда мудофаа харажатлари бўйича етакчилик қилмоқда

Ўзбекистон Марказий Осиёда мудофаа харажатлари бўйича етакчилик қилмоқда

"Global Firepowe"нинг 2025 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда мудофаа тизимига маблағ ажратиш бўйича 2,8 миллиард АҚШ доллари билан Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган.

Қозоғистон 2 миллиард АҚШ доллари кўрсаткич билан Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринда қайд этилган. Қолган давлатлар —Туркманистон 1,1 млрд АҚШ доллари, Тожикистон 446 млн АҚШ доллари ҳамда Қирғизистон 221,8 млн АҚШ доллари мудофаа тизими учун сарфлаган.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) маълумотларига кўра, дунёдаги барча мамлакатларнинг мудофаа харажатлари 2024 йил давомида 2,24 триллион АҚШ долларидан ошган. Бу 2023 йилда 2,46 триллион АҚШ доллари ҳажмида бўлган. 

Ўзбекистон

20.03.2025, 09:49

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" - Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:48

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Қирғизистонда гуруч атрофида баҳс: контрабандами ёки экспорт сўрови?

Ўзбекистондан контрабанда орқали кирган гуруч ички бозорда нархларни тушириб юборган ва маҳаллий деҳқонларни қийин аҳволга солгани айтилмоқда.

Жаҳон

12.02.2026, 11:45

Фақат «кундузги» ёки «тунги» эмас: уйқунинг беш хил тури аниқланди

Янги тадқиқотга кўра, уйқунинг бешта ноёб тури мавжуд. Улардан қай бирига мансублигингиз сизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга боғлиқ.

Маданий

12.02.2026, 10:27

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, ҳужумчи эса ўз жонига қасд қилган.

Жаҳон

11.02.2026, 17:49

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

“Муомаласи ёқмагани учун божни оширдим” - Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцарияга нисбатан жорий этилган бож тўловлари 39 фоизгача оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

11.02.2026, 16:48

“Квартплата”ни кечиктирганлар электр учун тўлов қила олмайди

2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уй мулкдорлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунча электр энергияси учун тўловлари қабул қилинмайди.

Иқтисодиёт

11.02.2026, 15:42

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Қирғиз Миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармони билан Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Жаҳон

11.02.2026, 09:33