8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38
Улашиш:

Сохта Call-марказ орқали фуқаролар алданган
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларидан фойдаланиб, сохта Call-марказ ташкил этган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.
Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ аъзолари фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган пул маблағларини криптоактивлар кўринишида хорижга чиқариш ва легаллаштириш билан шуғулланган.
Гуруҳ аъзолари орасида банк ходими ҳам бўлган
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи, 1989–2005 йилларда туғилган 5 нафар шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олиб, сохта Call-марказ ташкил этган.
Шунингдек, гуруҳ билан алоқадор бўлган, 1989 йилда туғилган фуқаро бошқа шахснинг турар жойини ижарага олиб, Call-марказ фаолиятида фойдаланиш мақсадида у ерга GSM-шлюз қурилмасини ўрнатган.
Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган. Гуруҳ аъзолари орасида нуфузли банклардан бирининг бош офиси киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.
Фуқаролар номига онлайн кредитлар расмийлаштирилган
Жиноий гуруҳ аъзолари турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилган. Улар гўёки фуқаролар номига фирибгарлар томонидан кредит олишга уриниш бўлаётганини айтиб, жабрланувчиларни алдаган.
Шу йўл билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, банк карталаридаги пул маблағларини ўзлаштирган ҳамда уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.
8 млн доллар криптовалюта орқали хорижга чиқарилган
Терговга оид маълумотларга кўра, жиноий йўл билан топилган жами 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар сохта масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) орқали криптовалюта кўринишида хорижий давлатга олиб чиқилган ва легаллаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давомида жиноий фаолиятга алоқадор бўлган яна 10 нафар шахс аниқланган.
Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди
Ўзбекистон
07.10.2026, 10:56

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди
Ўзбекистон
25.09.2026, 15:47
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
