Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32
Улашиш:

Тошкент метросида аёллар ва эркаклар учун алоҳида вагонлар ташкил этилиши масаласи яна кун тартибига чиқди. Бу ташаббус ҳозирча амалий қарорга айланмаган бўлса-да, метро маъмурияти келгусида янги йўналишлар қуриш ва ҳаракат таркибини янгилашда уни инобатга олиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Тошкент метрополитени раҳбарияти вакили Юлдаш Юсупов 3 ноябрь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда мазкур масалага муносабат билдирди. Унинг айтишича, алоҳида вагонлар ташкил этиш бўйича таклифлар метро маъмуриятига ижтимоий тармоқлар ва фуқаролар мурожаатлари орқали келиб тушмоқда.
Бироқ бу ташаббусни ҳозирги шароитда амалга ошириш учун зарур имкониятлар мавжуд эмас. Бунга йўловчилар оқимининг хусусиятлари ва метрополитеннинг техник имкониятлари тўсқинлик қилмоқда.
Юсуповнинг маълум қилишича, пойтахт метроси йўловчиларининг ўртача 40 фоизини аёллар ташкил этади. Шу сабабли вагонларни жинс бўйича ажратиш масаласи транспорт тизимини режалаштиришда қўшимча ечимларни талаб қилади.
Хавфсизлик масаласи ҳам кун тартибида
Метро вакили алоҳида вагонлар нафақат йўловчилар учун муқобил танлов, балки жамоат транспортида аёлларга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар ва тегажоғлик ҳолатларини камайтириш воситаларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Бу амалиёт халқаро транспорт тизими учун янгилик эмас. Ҳиндистон, Япония, Миср, Бразилия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда аёллар учун махсус вагонлардан фойдаланилади. Айрим давлатларда улар доимий ишласа, бошқаларида фақат тирбандлик кучаядиган вақтларда ёки белгиланган кунларда ҳаракатланади.
Шу билан бирга, масаланинг бошқа томони ҳам бор. Зўравонликка қарши фаолият юритувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко фикрича, алоҳида вагонлар айрим аёлларда хавфсизлик ҳиссини кучайтириши мумкин. Аммо узоқ муддатли натижага эришиш учун транспортда хавфсизликни таъминлашга қаратилган тизимли чоралар зарур.
Ҳозирча аниқ муддат йўқ
Метро раҳбариятининг билдиришича, аёллар учун махсус вагонлар ажратиш масаласи янги метро участкаларини қуриш ва янги поезд таркибларини харид қилиш жараёнида кўриб чиқилиши мумкин.
Демак, ҳозирча амалдаги йўналишларда вагонларни ажратиш бўйича қарор ҳам, уни жорий этиш муддати ҳам белгиланмаган. Ташаббуснинг келажаги пойтахт метрополитенининг техник янгиланиши ва йўловчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди
Ўзбекистон
22.09.2026, 15:21

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 12:52

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон
05.10.2026, 09:46

Тошкентда зилзила қайд этилди
Ўзбекистон
28.09.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38
сўнгги янгиликлар

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38
