Ўзбекистонликлар жорий ҳафтани ёмғирли кунлар билан якунлайди

Жорий ҳафтанинг сўнгги кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиб, кўплаб ҳудудларда  ёғингарчилик билан ўтиши, ҳатто айрим жойларда қор ёғиши маълум қилинди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" батафсил ахборот берди.

Ўзбекистонликлар жорий ҳафтани ёмғирли кунлар билан якунлайди

Ўзбекистонликлар жорий ҳафтани ёмғирли кунлар билан якунлайди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши ҳам мумкин. 8-9 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 8 мартда кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 мартда кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши ҳам мумкин. 8-9 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 8-9 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 7 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 8 мартда кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 мартда кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 8 мартда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9 мартда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 8 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 9 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 9 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 8-9 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 8-9 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-8 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-8 мартда 7-12 даража илиқ; 9 мартда 9-14 даража илиқ бўлади.  

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 7-8 мартда баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 мартда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ; 8 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ; 9 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистон

06.03.2025, 09:40

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Bugun havo biroz bulutli boʻladi

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади

18 октябрь шанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади ёғингарчилик кутилмайди. 

Ўзбекистон

18.10.2025, 09:12

Bugun ob havo yana isiydimi?

Бугун об-ҳаво яна исийдими?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги 10 октябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистон

10.10.2025, 10:30

Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади

Жорий йилнинг 1–2 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати пасайиб, шамоллар кучаяди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:25

Bugun ob-havo qanday boʻladi?

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистон

25.09.2025, 09:30

Bugun ob-havo qanday boʻladi?

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 26 август кунги об-ҳаво прогнозларини маълум қилди. Унга кўра, ҳарорат кундузи 25-30°, кечаси 8-17° атрофида бўлади.

Ўзбекистон

25.09.2025, 08:30

Bu hafta ob-havo qanday boshlanishi maʼlum qilindi

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бошланиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистон

22.09.2025, 11:00

сўнгги янгиликлар

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25