updated: 22.03.2026, 09:44

1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қатор янгиликлар амалга киритилади. Улар рақамлаштириш, бизнес, божхона, қурилиш, ижтимоий соҳа ва экология йўналишларини қамраб олади.

Улашиш:

1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Қуйида энг муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот берилади.

 

Рақамлаштириш: онлайн хизматлар кенгаяди

Март ойидан фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ўзларига тегишли турар жойда рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни таҳрир қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек:

  • Ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақидаги QR-кодли маълумотнома яқин қариндошларнинг шахсий кабинетига автоматик юборилади;
  • QR-кодли ҳужжат гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
  • Суд ишлари бўйича дастлабки маълумотларни онлайн олиш мумкин бўлади;
  • Футбол учрашувларига чипталар шахсни идентификация қилиш ва QR-код орқали сотилади.

     

Хорижий фуқаролар учун ўзбек тили имтиҳони

Хорижий фуқаролар учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқловчи CEFR (A1, A2 ва B1) стандартлари асосида сертификат бериш тизими жорий этилади. У давлат тилини билишнинг расмий тасдиғи ҳисобланади.

 

Бизнес учун янги имконият ва талаблар

1 мартдан:

  • “Ягона дарча” тамойили асосида “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси ишга тушади;
  • Давлат органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишининг янги формати жорий этилади;
  • Давлат фуқаролик хизматида бўш лавозимларни эгаллаш қоидалари ўзгаради;
  • “Лицензия” тизимида ҳужжат топширишдан аввал талабларга мувофиқликни ихтиёрий дастлабки баҳолаш имконияти яратилади.

Ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш харажатлари қоплаб берилади. Электромобилда ишловчи ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари ижтимоий солиқ бўйича 10 фоиз чегирма олади ва давлат автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиши мумкин.

 

Божхона ва давлат харидлари

Товарлар келгунига қадар дастлабки декларациялашда:

  • Божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади;
  • Тўловларни 14 кунгача кечиктиришда фоиз ҳисобланмайди.

Давлат харидлари порталида сунъий интеллект асосида ўртача бозор нархини ҳисоблайдиган электрон модуль ишга туширилади.

 

Қурилиш соҳасида назорат кучайтирилади

Хавфсиз деб топилмаган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг электрон реестри шакллантирилади. Ушбу рўйхатга киритилган компаниялар давлат харидларида иштирок эта олмайди.

“Ўзбеккосмос” агентлиги ҳудудлардаги қурилиш майдончаларини доимий мониторинг қилади. Шунингдек:

  • Кўприк ва тоннелларнинг сейсмик чидамлилиги онлайн кузатилади;
  • Сунъий интеллект орқали бинолар ҳолати таҳлил қилинади;
  • Потенциал сейсмик хавфли ҳудудлар прогноз қилинади.

     

Нотариат ва суд тизимида ўзгаришлар

Нотариуслар ижара, коммунал тўловлар ва мажбурий бадаллар бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган суммаларда ижро хатларини чиқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар томонидан суд-экспертиза тадқиқотлари ўтказиш тақиқланади.

 

Ижтимоий соҳада янгиликлар

“Инсон” марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болали оилалар учун “Меҳрли оила” хизмати йўлга қўйилади. Ота-оналарга бепул оилавий терапия хизмати кўрсатилади.

Деменция, Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги билан рўйхатда турган беморлар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида кундузги парвариш хизматлари жорий этилади.

 

Экология ва интеллектуал мулк

I ва II тоифадаги корхоналар фон мониторинги станцияларини ўрнатмаган ва миллий эко-назорат тизимига уламаган бўлса, компенсация тўловларини беш баравар миқдорда тўлайди.

Интеллектуал мулк соҳасидаги қоидабузарликлар “Бизнеснинг барқарорлик рейтинги”га таъсир қилади: жарималар рейтинг балларини камайтиради, рўйхатдан ўтган товар белгилари эса балл қўшади.

 

Архив хизматлари тезлаштирилади

Қуйидаги хизматлар бўйича муддатлар қисқартирилади:

  • Ўқиганлик ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • Йўқолган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш;
  • Архив ҳужжатларини вақтинча хорижга олиб чиқиш учун рухсатномалар расмийлаштириш.

 

Муддати ўтган товарлар автоматик блокланади

1 мартдан рақамли маркировка тизимига кирувчи, яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш автоматик равишда блокланади. Касса аппаратлари бундай маҳсулот учун чек чиқара олмайди.

 

Туризм ва “яшил” стандартлар

Ҳар йили энг яхши 10 та туристик стартап харажатларининг 50 фоизигача (бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган ҳолда) субсидия олиши мумкин.

Меҳмонхоналарга халқаро даражада тан олинган “яшил” сертификат олиш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон

20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлар автобус бекатлари ҳақида жиддий саволларни ўртага ташламоқда. Йўловчилар бекат ичида эмас, унинг орқасида турибди. Қишнинг совуқ кунларида қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистон

20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди

Украина бир кечада Москва ва унинг атрофидаги ҳудудларга 400 та дрон билан ҳужум қилган. Натижада икки киши жароҳатланиб, биноларда ёнғин чиққан.

Жаҳон

20.07.2026, 11:45

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди

Трамп ва Инфантино Жаҳон чемпионати кубогини топшириш маросими учун майдонга кириб келганда, томошабинлар уларни норозилик ҳайқириқлари билан кутиб олди.

Спорт

20.07.2026, 11:13

Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ

Декабрь ойида Лионел Скалонининг шартномаси якунланади. Агар у узайтирилмаса, Скалони Аргентина терма жамоаси тарихида энг муваффақиятли мураббий сифатида муҳрланади.

Спорт

20.07.2026, 10:07

Мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз олиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланиш тартиби янада соддалаштирилди. 

Иқтисодиёт

18.07.2026, 16:55

Ҳиндистон илк хусусий орбитал ракетасини учирди

Ҳиндистон тарихида илк бор хусусий компания ишлаб чиққан орбитал ракета муваффақиятли учирилди. Мамлакат жаҳон космик иқтисодиётидаги улушини 44 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Фан-технология

18.07.2026, 15:23

Украина ҳужумлари оқибатида Россияда 7 киши ҳалок бўлди, нефть базасида ёнғин келиб чиқди

Украина дронлари Котовск шаҳрида Россиянинг энг йирик онлайн-ритейлери бўлган “Wилдберриэс”га қарашли омборхонага, шунингдек, пойтахт яқинидаги нефть базасига келиб тушган.

Жаҳон

18.07.2026, 14:48

Энди Трамп президентлик мавқейидан ҳам “соққа” қилиши мумкин

Доналд Трампнинг медиа компанияси президентнинг Truth Social платформасидаги баёнотларини бошқалардан олдин кўриш имконияти учун пуллик тариф жорий этишни муҳокама қилмоқда.

Жаҳон

18.07.2026, 12:54

ЖЧ–2026 финали АҚШ тарихидаги энг қиммат спорт мусобақасига айланди

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалига қизиқиш рекорд даражага чиқди. Бунга сабаб – чипталарнинг нархи.

Спорт

18.07.2026, 11:08

Телефонингиз бош бармоғингизни ишдан чиқармоқда — тадқиқот

Смартфонлардан доимий фойдаланиш қўлларимизни шикастлаб, турли синдромлар ва артрит каби касалликларни келтириб чиқаради. Шифокорларнинг таъкидлашича, бир нечта оддий амаллар орқали бунинг олдини олиш мумкин.

Фан-технология

18.07.2026, 10:13

Ер усти метро бекатларида ҳаракат вақтлари қисқарди

16 июль куни соат 14:34 да Тошкент метрополитенининг «Турон» бекатида том конструкциясининг бир қисми қулаб тушди.

Ўзбекистон

17.07.2026, 16:55

Йирик аварияларнинг олдини олиш учун свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги

Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергияси истеъмолининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда, натижада электр тармоқлари ўта юқори юклама остида ишламоқда. Буни олдини олиш мақсадида бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилди. 

Ўзбекистон

17.07.2026, 15:54

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади

Канада ва Буюк кўллар минтақасидаги ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун АҚШ шимоли-шарқигача етиб бориб, Нью-Йорк шаҳрини қоплади — бу эса икки кундан сўнг усти очиқ стадионда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финали арафасида ҳаво сифати билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. 

Жаҳон

17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси асосида 16 ёшдан бошлаб ишлаш мумкин. Аммо айрим ҳолларда 15 ёшга тўлмаганларга ҳам ишлашга рухсат этилади.

Ўзбекистон

17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив (автоматик) тартибда қўллаш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди

Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report ҳисоботида маълум қилинди.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Мобил телефонларга реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларини юбориш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда реклама фақат абонентнинг розилиги билан юборилади.

Ўзбекистон

16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →