Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон
10.09.2026, 15:34
Улашиш:

9 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Тайинлов марказнинг институционал фаолиятини йўлга қўйиш жараёни давом этаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Тошкент халқаро молия марказининг ҳуқуқий мақоми 2026 йил июль ойида қабул қилинган Конституциявий қонун билан мустаҳкамланган. Ҳужжатга кўра, марказ алоҳида ҳуқуқий мақомга эга ҳудуд сифатида, Англия ҳуқуқи тамойиллари асосида фаолият юритиши, ўзининг тартибга солиш тизими ва мустақил тижорат судига эга бўлиши белгиланган.

Бошқарувчининг асосий вазифалари
Янги лавозим доирасида Саида Мирзиёеванинг асосий вазифаларидан бири Молия маркази фаолиятини ташкил этиш ва унинг иш механизмларини шакллантириш бўлади.
Бошқарувчи Марказ Кенгашининг Бош котиби ҳисобланади. У кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, Кенгаш раиси иштирок этмаган мажлисларга раислик қилади.
Шунингдек, марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш ҳам бошқарувчи ваколатларига киради.
Саида Мирзиёева марказ номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда унинг вакили сифатида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, кадрлар бўйича қарорларни қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш масалаларида иштирок этиш, шунингдек, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш бошқарувчининг муҳим функциялари қаторига киради.
Марказ қандай вазифани бажаради?
Тошкент халқаро молия марказини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларига интеграциясини кучайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакатда замонавий молиявий инфратузилмани шакллантиришдан иборат.
Марказнинг ҳуқуқий асосларини яратувчи Конституциявий қонун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил июль ойида имзоланган. Саида Мирзиёева ўша пайтда мазкур ҳужжатни мамлакат иқтисодий ислоҳотларининг муҳим натижаларидан бири сифатида баҳолаган эди.
Марказнинг ҳуқуқий модели халқаро инвесторлар учун тушунарли қоидаларни шакллантириш, капитал бозорини ривожлантириш ва молиявий хизматлар соҳасида халқаро стандартларга яқинлашишга қаратилган.
Тошкент халқаро молия маркази тажрибаси ўрганилмоқда
Марказни ташкил этиш жараёнида Ўзбекистон хорижий давлатларнинг тажрибасини ҳам ўрганмоқда. Хусусан, 2026 йил июнь ойида Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон Президенти Администрацияси делегацияси Қозоғистондаги Остона халқаро молия маркази (AIFC) фаолияти билан танишган.
Ташриф давомида AIFCнинг институционал тузилмаси, ҳуқуқий базаси, тартибга солиш модели, инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва капитал бозорини ривожлантириш тажрибаси ўрганилган.
Бу тажриба Тошкент халқаро молия марказини шакллантириш жараёнида халқаро амалиётдан фойдаланишга эътибор қаратилаётганини кўрсатади.
Янги босқич
Саида Мирзиёеванинг Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланиши марказнинг ҳуқуқий асослари яратилганидан кейин унинг амалий фаолиятини ташкил этиш босқичига ўтилаётганини кўрсатади.
Энди асосий вазифалар қаторида марказнинг бошқарув механизмларини шакллантириш, давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро ташкилотлар ва инвесторлар билан муносабатларни ривожлантириш ҳамда молиявий хизматлар соҳасидаги янги институционал тизимни ишга тушириш масалалари турибди.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди
Иқтисодиёт
17.07.2026, 09:53

Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди
Маданий
15.05.2026, 09:55
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

«Дипломат Украина бўлиниши мумкинлигини айтди»
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди
Иқтисодиёт
10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
