Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00
Улашиш:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш ҳамда хусусий секторни лойиҳаларга кенгроқ жалб этиш масалаларига тўхталди.
Президент матбуот хизматига кўра, янги шаҳарда пойтахтнинг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер бириктирилади. Ҳудудларни ўзлаштириш бўйича лойиҳалар маҳаллалар кесимида ишлаб чиқилади. Дастлабки аукционларда тегишли ҳудуд тадбиркорлари иштирок этиши кўзда тутилган.
Мирзиёев туман ҳокимларига Янги Тошкентдаги лойиҳалар билан ҳафтасига бир кун шуғулланиш ва ҳар ой президентга ҳисобот бериш вазифасини топширди. Вилоят ҳокимлари эса янги шаҳарда ҳар ой беш кундан ишлаши керак. Президент кейинги ташрифида ҳар бир туман лойиҳаси билан шахсан танишишини билдирди.
Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган
Уч йил аввал бошланган лойиҳа доирасида жами 20 минг гектар ер ажратилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳозиргача янги шаҳарга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. 1 минг гектардан зиёд майдонда асосан давлат маблағлари ҳисобидан қурилиш олиб борилмоқда. Тадбиркорларга эса 94 гектар ер ажратилган.
Президент хусусий бизнесни жалб этиш суръати мавжуд имкониятларга мос эмаслигини таъкидлади. Инвесторлар учун ажратилган ерларнинг учдан икки қисми турар жой лойиҳаларига тўғри келмоқда, 28 та лотда эса қурилиш ҳали бошланмаган.
Давлат раҳбари муаммолар орасида эскирган талаблар, рухсатномалар берилишининг чўзилиши ва айрим идораларнинг тадбиркорларга ҳамкор сифатида эмас, назоратчи сифатида муносабатда бўлишини қайд этди. Ер ажратишдан объектни ишга туширишгача бўлган жараёнларни қайта кўриб чиқиш топширилди.
Инфратузилма тўловлари камайтирилади
Янги Тошкентда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш объектларини қуришни рағбатлантириш учун инфратузилма тўловлари камайтирилади:
- савдо объектлари, хизмат кўрсатиш масканлари ва бизнес марказлари учун – 3 баробар;
- меҳмонхоналар ва туризм объектлари учун – 5 баробар;
- маданият ва кўнгилочар объектлар учун – 10 баробар.
Хусусий боғчалар, мактаблар ва шифохоналар учун тўлов 1 фоиз этиб белгиланади. Янги тартиблар қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.
Қиймати 50 миллион доллардан юқори бўлган нотурар объектлар учун «яшил» сертификат харажатларини давлат ўз зиммасига олади. Инвесторларнинг ер майдонининг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби бекор қилинади. Ушбу кўкаламзорлаштириш бош режа асосида давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Қиймати 50 миллион доллардан юқори бўлган ҳар бир лойиҳага объект фойдаланишга топширилгунига қадар шахсий масъул ходим бириктирилади.
Йирик тижорат объектлари учун «Швейцария чақируви» механизми жорий этилади. Бунда инвестор ташаббуси очиқ эълон қилингач, бошқа иштирокчилар яхшироқ шартларни таклиф қилиши мумкин. Муқобил таклифлар бўлмаса, ер ташаббускор инвесторга берилади.
Янги шаҳарда 20 минг хонадон топширилади
Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу камида 70 минг кишининг яшаши учун шароит яратади.
Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси учун спорт, дам олиш, савдо, таълим ва тиббиёт объектлари ҳам қурилиши керак. FIFA стандартларига мос 55 минг томошабинга мўлжалланган стадион барпо этилмоқда.
Келаси йили Тошкентда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан меҳмонхоналар, кафелар ва кўнгилочар объектларга бўлган талабни ўрганиш ҳамда тадбиркорлар учун инвестиция таклифларини тайёрлаш топширилди.
Хорижий инвесторлар учун дастлабки 50 та ер участкаси тайёрланган. Улар ҳақидаги иқтисодий ҳисоб-китоблар ва бошқа маълумотлар дипломатик ваколатхоналар орқали хорижий компанияларга юборилади.
Президент, шунингдек, Самарқанддаги «Ширин» массивида қурилиш ишлари суст кетаётганини танқид қилди. Ушбу ҳудудга ҳам Янги Тошкент учун белгиланган имтиёз ва имкониятларни татбиқ этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мирзиёевнинг таъкидлашича, Янги Тошкент фақат турар жойлар қуриладиган ҳудуд эмас, балки бизнес, таълим, тиббиёт, туризм ва хизмат кўрсатиш ривожланадиган мустақил иқтисодий марказ бўлиши керак.
Шаҳар ҳудудида 2 минг гектар яшил ҳудуд ва 500 гектар парк ташкил этиш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилиши ҳисобга олинганда, президент ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини 200 миллиард долларга баҳолади.
12 октябрь куни Мирзиёев Тошкентда умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган еттита объектни фойдаланишга топширди ва умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик яна ўнта йирик лойиҳа қурилишини бошлаб берди.
мавзуга оид янгиликлар

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон
10.09.2026, 15:34

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди
Спорт
03.10.2026, 11:17

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар
Ўзбекистон
30.09.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди
Иқтисодиёт
10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
