Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилган ҳарбий техникалар кимга тегишли?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Афғонистонда "Толибон" ҳукумати ўрнатилганидан кейин, 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистонга олиб ўтилган Америкага тегишли ҳарбий авиатехникалар масаласида АҚШ ва Ўзбекистон келишувга эришганини айтди. Бу ҳақда элчи "Amerika Ovozi"га берган интервьюсида маълум қилди.

Сиёсат

17.10.2024, 16:04

Улашиш:

Afgʻonistondan Oʻzbekistonga olib kirilgan harbiy texnikalar kimga tegishli?

Afgʻonistondan Oʻzbekistonga olib kirilgan harbiy texnikalar kimga tegishli?

"Amerika Ovozi" журналисти Навбаҳор Имамова элчидан 2021 йилда афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган авиатехникаларнинг тақдири қандай кечишини сўрар экан, элчи бунга жавобан мазкур мавзуни давом эттириш ўринсиз эканлигини ва аллақачон бу масала ўз ечимини топганини билдирди. 

"Бу мавзу ҳақида мулоқотни давом эттириш ўринсиз. Муаммо аллақачон ҳал қилинган деб ўйлайман. Дастур тафсилотларини ҳозирча муҳокама қилолмаймиз", дея элчи интервьюда қисқа жавоб берди.

Шунингдек, у журналистнинг навбатдаги саволига ҳам, яъни ўз вақтида "Толибон" томонидан элчига қарата билдирилган эътирозлар вазиятни ўзгартирадими дея берган саволига бу ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ деб жавоб қайтарган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Жонатан Xеник афғонлар томонидан АҚШдан ўғирланган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар Ўзбекистонда қолиши бўйича АҚШ – Ўзбекистон томонлари битим имзолаганини айтган эди

Бунга жавобан "Толибон" Мудофаа вазирлиги Х тармоғида Хеникнинг бу гапига АҚШ Афғонистоннинг Ўзбекистондаги вертолёт- самолётлари ва Афғон халқининг мол-мулкини хайрия ёки мусодара қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини эслатиб ўтганди. Бундан ташқари, "Толибон" ҳукумати Ўзбекистонни бу каби ҳар қандай келишувлардан воз кечишга чақирган. 

Сиёсатшунос Ҳамза Болтаевнинг PARADIGMA.UZ'га маълум қилишича, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан бу ҳарбий самолётлар "Толибон"га тегишли эмас.

"Бу қурол-яроғларнинг баъзилари ҳақиқатдан ҳам Америкага тегишли, баъзилари олдинги Афғонистон Ислом Республикасига келишилган шартномалар орқали берилган. Агар халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан айтадиган бўлсак, ҳозирги "Толибон"ни ҳеч ким тан олмаган. Агар тан олинмаган бўлса, "Толибон" олдинги Афғонистон Ислом Республикасининг қонуний давомчиси эмас. 

Халқаро ҳуқуқ томонидан айтадиган бўлсак, бу қурол-аслаҳалар олдинги Афғонистон ҳукуматига тегишли бўлганда ҳам "Толибон"га тегишли эмас. Расмий ҳужжатлар бўйича айтганда, уларнинг чиқиб гапиришларидан бунга асоси йўқ", дейди сиёсатшунос.

мавзуга оид янгиликлар

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр

Ким Чен Иннинг айтишича, агар Вашингтон унинг ядровий мақомини тан олса, Шимолий Корея АҚШ билан илиқ муносабатга ўтиши мумкин. 

Жаҳон

26.02.2026, 13:38

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди

АҚШ PAIPA қонуни доирасида санкциялар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашов ва БААдаги Advanced SecuritySolution киберҳужум ва тижорат сирлари ўғирлашда айбланмоқда.

Ўзбекистон

25.02.2026, 10:52

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

сўнгги янгиликлар

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37