Аи-80 бензинидан воз кечилди. Аи-92 ёқилғисини етказиб бероламизми?
Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш 2024 йил 1 сентябрдан тўхтатилган, 1 декабрдан эса сотувдан чиқарилган. Ушбу марканинг ўрнини қоплаш учун юқори октанли бензин ишлаб чиқариш кўпайтирилган.
Иқтисодиёт
16.12.2025, 15:43
Улашиш:

Ўзбекистон қиш мавсумида ёқилғига бўлган талабни қоплаш мақсадида қўшимча чоралар кўрмоқда. Газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига қўйилган чекловлар ва истеъмолнинг ортиши шароитида мамлакат автомобиль бензини, дизель ёқилғиси ва авиакеросин билан барқарор таъминлашни кучайтирмоқда. Бу ҳақда 11 декабрь куни Қонунчилик палатаси йиғилишида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, қишки даврда ёқилғи таъминоти узлуксиз бўлиши учун ишлаб чиқариш va импорт ҳажмлари қайта кўриб чиқилган.
Дизель ёқилғисига талаб
Маълум қилинишича, дизель ёқилғисига бўлган умумий талаб 776 минг тоннага етиши кутилмоқда. Ушбу талабни қондириш учун жами 740 минг тонна дизель етказиб бериш режалаштирилган. Жумладан:
- 317 минг тонна — «Ўзбекнефтгаз» томонидан;
- 196 минг тонна — Saneg компанияси томонидан;
- 227 минг тонна — импорт ҳисобига.
Авиакеросинга эҳтиёж
Туризм va авиақатновлар ҳажмининг ошиши сабаб авиакеросинга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, 223 минг тонна авиация керосинига бўлган эҳтиёжни қондириш учун 168 минг тоннаси мамлакатда ишлаб чиқарилади, 74 минг тоннаси эса импорт қилинади.
Аи-80 ўрнига Аи-92
Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш 2024 йил 1 сентябрдан тўхтатилган, 1 декабрдан эса сотувдан чиқарилган. Ушбу марканинг ўрнини қоплаш учун юқори октанли бензин ишлаб чиқариш кўпайтирилган.
«Аи-92 вa ундан юқори бензин ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 80 минг тоннадан 100 минг тоннагача оширдик. Шу билан бирга, захира ҳам шакллантирилди», — деди вазир.
Маълумотларга кўра, давлат газ захирасидан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» ҳозирда қишки эҳтиёж учун 85 минг тонна бензин захирасига эга.
Импорт кўрсаткичлари
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 11 ойида нефть маҳсулотлари импорти 1,42 млрд долларга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга кўп. Жумладан:
- дизель импорти — 500 млн доллар (+70%);
- бензин импорти — 441,7 млн доллар (+14,3%).
Дизель ёқилғисининг физик ҳажми қарийб 1,9 бараварга ошиб, 365,2 минг тоннадaн 679,5 минг тоннага етган. Бензин импорти эса 12,6 фоизга ўсиб, 662,4 млн литрдан 746,1 млн литргача кўпайган.
Шунингдек, Ўзбекистон авиация керосини импортини 2,6 бараварга ошириб, 28 минг тоннадан 74,1 минг тоннага етказган. Қиймат жиҳатидан бу кўрсаткич 21,4 млн доллардан 65,8 млн долларгача ўсган.
Иқтисодиёт
16.12.2025, 15:43
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23
сўнгги янгиликлар

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади
Иқтисодиёт
16.12.2025, 16:48

Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан ҳалок бўлди
Ўзбекистон
16.12.2025, 16:04

Қўқонлик «табиб» яна судга тортилди
Ўзбекистон
16.12.2025, 14:27

Қашшоқликдан мода империясигача: ZARA асосчиси Амансио Ортеганинг ҳаёт йўли
Маданий
16.12.2025, 10:58

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас
Жаҳон
16.12.2025, 08:01

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди
Ўзбекистон
15.12.2025, 18:22

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади
Ўзбекистон
15.12.2025, 16:11

«Туран» умумий валютаси яратилиши мумкин
Иқтисодиёт
15.12.2025, 14:00

Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси мамлакатларни кўпроқ танламоқда?
Таълим
15.12.2025, 12:10

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги уруш: Жануби-Шарқий Осиё янги инқироз остонасида
Жаҳон
15.12.2025, 11:07
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23
