Нью-Йоркнинг янги мери ишни Исроилга оид фармойишларни бекор қилишдан бошлади
Нью-Йорк шаҳрининг янги сайланган мери Зоҳран Мамдани ўз лавозимига киришган биринчи куниёқ собиқ мер Эрик Адамс томонидан қабул қилинган бир қатор фармойишларни бекор қилди.
Жаҳон
05.01.2026, 18:08
Улашиш:

Бекор қилинган қарорлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳужжатлар ҳам мавжуд.
Янги фармонга кўра, 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача имзоланган ва амалда бўлган барча ижро фармойишлари ўз кучини йўқотади. Илгариги қарорлар, агар улар алоҳида тартибда ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган бўлса, амалда қолади. Ҳозирда амал қилаётган фавқулодда фармойишлар ушбу қарорга тааллуқли эмас.
Бекор қилинган ҳужжатлар қаторида ўтган ойда қабул қилинган, шаҳар идораларига Исроилни бойкот қилиш ёки ундан активларни чиқариб олишни тақиқловчи фармон ҳам бор. Шунингдек, июнь ойида қабул қилинган ва антисемитизмга кенг таъриф бериб, Исроилни танқид қилишнинг айрим шаклларини антисемитизм сифатида баҳолаган кўрсатма ҳам бекор қилинди. Бироқ Мамдани олдинги маъмурият томонидан ташкил этилган антисемитизмга қарши кураш идорасини сақлаб қолди.
The New York Times нашрининг ёзишича, Нью-Йорк фуқаролик эркинликлари иттифоқи директори Донна Либерман мазкур фармойишлар аввалги мер қўшилмаган нуқтаи назарларни чеклашга қаратилган сўнгги чоралар бўлиб туюлганини билдирган. У янги маъмуриятнинг уларни бекор қилиш қарори кутилмаган ҳолат эмаслигини ҳам таъкидлаган.
1 январь куни Нью-Йорк тарихида илк бор сайланган мусулмон мер Зоҳран Мамдани лавозимга киришиш олдидан Қуръонга қасамёд қилган. У Демократик партиядан номзод сифатида қатнашиб, ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловда ишончли ғалабага эришган.
Сайлов олдидан АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Мамданининг сайланишига қарши чиқиб, демократлардан бўлган бошқа номзод — ёзда Мамданига праймеризда мағлуб бўлган Эндрю Куомога овоз беришга чақирган эди.
Жаҳон
05.01.2026, 18:08
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Зоҳран Мамдани: рэпердан Нью-Йорк мэригача
Жаҳон
19.11.2025, 18:38

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Берлинда ёшлар Исроилга қурол етказиб беришга қарши акция ўтказди
Жаҳон
12.04.2026, 09:08

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
сўнгги янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди
Ўзбекистон
18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди
Иқтисодиёт
18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Жаҳон
17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари
Жаҳон
17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради
Жаҳон
17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон
17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Жаҳон
17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
