Автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади
2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Ўзбекистон
02.09.2025, 11:23
Улашиш:

Республикада расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошганлиги ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилганлигини инобатга олиб, 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш ва сифат кафолатига эга бўлмаган автомобилларни республикага олиб кирилишини ҳамда жамоат йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, 2024 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Пискент синов мажмуасида автотранспорт воситалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник регламентга мувофиқ синовлардан ўтказилган.
Таҳлил натижаларига кўра, республикага техник регламентга мувофиқ транспорт тури маъқулланмаган енгил автомобилларнинг импорт қилингани сабабли, уларнинг синовлари бирма-бир ўтказилишига сабаб бўлган.
Ўзбекистонда 2024 йилгача фақатгина 3 та дилерлик марказлари фаолият юритган бўлса, улар атиги 15 та автомодел учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган эди холос.
Ҳозирги кунда эса, 21 та хорижий компанияларнинг расмий дилерлари ўз фаолиятини бошлади ва 100 дан ортиқ автомобил русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Бунинг натижасида, истеъмолчиларга сифати ва хавфсизлиги таъминланган, ҳамда кафолатланган автотранспорт воситаларини етказиб бериш тизими такомиллаштирилди. Натижада истеъмолчиларга расмий дилерлардан турли русумдаги автотранспорт воситаларини харид қилиш имконияти яратилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш доимий назорат қилиниб, амалдаги талабларга кўра номувофиқликлар аниқланганда, истеъмолчилардан эътирозлар келиб тушганда ушбу автомобилларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
Ўз ўрнида юрдошларимизга автомобил харидини расмий дилерлар орқали амалга оширишлари тавсия этилади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон
02.09.2025, 11:23
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар заҳарланди
Ўзбекистон
25.09.2025, 11:20

Пискентдаги колонияда қийноққа солингани айтилган маҳкумда тан жароҳати аниқланмади — Бош прокуратура
Ўзбекистон
27.03.2025, 10:53
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
