Болаларда Ларон синдромининг борлигини қайдай билиш мумкин?

Болаларда бўй ўсмаслиги (ўсишнинг кечикиши) турли сабабларга, жумладан, генетик, тиббий, овқатланиш ёки атроф-муҳит билан боғлиқ. Агар ота-онанинг бўйлари қисқа бўлса, бола ҳам қисқа бўйли бўлиш эҳтимоли юқори. Аммо шундай генетик касалликлар борки, ота-онанинг бўйи баланд бўлишига қарамай, боланинг бўйи паст бўлиши ҳам мумкин. Шулардан бири Ларон синдроми ҳисобланади.

Улашиш:

Bolalarda Laron sindromining borligini qayday bilish mumkin?

Bolalarda Laron sindromining borligini qayday bilish mumkin?

Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик бўлиб, бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади. Оқибатда тана тўқималари гормонга жавоб бермай қўяди ва боланинг бўйи тенгдошларига қараганда анча секин ўсади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда Ларон синдроми билан оғриган 500 нафардан ортиқ одам яшайди ва уларнинг ҳаммаси ҳам даволанмаган. Беморларнинг аксарият қисми (100 нафардан ортиқ киши) Эквадор жанубида рўйхатга олинган. 

Одатда бола туғилганида вазни ва бўйи нормал бўлади, лекин жуда тез ўсишдан ортда қола бошлайди. Аломатлар ҳаётининг биринчи йилидаёқ кўзга ташланади. Бўй ўсиши секинлашишидан ташқари, кўпинча моторика ривожланишида ҳам кечикиш юзага келади. Ақл-идрокида нуқсон бўлмайди. 

Агар бемор даволанмаса, бу касаллик туфайли паканалиги бўлган эркакларнинг бўй узунлиги тахминан 140 см, аёлларники эса 120 см бўлади. 

Касалликнинг бошқа аломатлари — семизлик, мушак заифлиги, гипогликемия, балоғатга етишнинг кечикиши, тишлар носоғломлиги, сочлар эса сийрак ва мўрт бўлишидир. Аммо Ларон синдроми бўлган одамларнинг умр кўриш давомийлиги деярли соғлом одамларникидан фарқ қилмайди. 

Бу касалликка дучор бўлган одамларда атеросклероз ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади, аммо II тур диабет ва ўсмаларнинг ривожланиш хавфи сезиларли даражада кам бўлади. Касаллик соматотропин ва алоҳида қон таҳлиллари ҳамда генетик тестлар ёрдамида ташхисланади. 

Даволашнинг ягона усули — махсус препаратни организмга мунтазам равишда юборишдан иборат. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу боланинг ўсиш тезлиги йилига тахминан 8 см бўлишини таъминлайди. Аммо, афсуски, бундай беморларни тўлиқ даволай оладиган усул ҳали мавжуд эмас. Аммо олимлар ген терапиясини ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб бормоқда.

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

«Сурғил» сиқув компрессор станцияси қурилиши бўйича асосий ишлар якунланди

Лойиҳанинг йиллик қуввати 1,8 млрд метр куб ёки суткасига 4,8 млн метр куб газни ташкил этади.

Иқтисодиёт

26.07.2025, 14:55

Бухорода “Data Center” лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди

Келгусида Сурхондарё вилоятида яна 300 МВт юкламага эга “Data centr” барпо этиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт

26.07.2025, 14:32

Венгрия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 200 тагача стипендия ажратади

Венгрия ҳукумати 2018 йилдан бери Ўзбекистон фуқароларининг ўз ОТМларида таълим олиши учун стипендиялар ажратиб келмоқда.

Таълим

26.07.2025, 12:30

Putin Rossiya yadroviy suv osti kemalar flotini kengaytirishni talab qildi

Путин Россия ядровий сув ости кемалар флотини кенгайтиришни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат  суверенитети ва хавфсизлигини таъминлашда Россия сув ости флотини кенгайтиришни ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини айтди. Бу ҳақда “Тhе Moscow Times” хабар қилди.

Жаҳон

26.07.2025, 12:29

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига мурожаат йўллади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров коррупциянинг олдини олиш борасида мурожаат йўллади.

Ўзбекистон

26.07.2025, 11:07

Xavfsizlik kengashidan kimlar ishdan boʻshatildi?

Хавфсизлик кенгашидан кимлар ишдан бўшатилди?

Кеча, 25 июль куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида бир эмас 3 киши эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сиёсат

26.07.2025, 10:33

Davlat oliygohlari uchun kvotalar tasdiqlandi

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Таълим

26.07.2025, 10:16

Россияда коронавируснинг «стратус» штамми тарқалмоқда. У янги пандемияга сабаб бўладими?

“Роспотребнадзор” коронавируснинг янги XFG штамми билан касалланишнинг 114 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Жаҳон

25.07.2025, 20:42

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди

Мазкур тақиқ Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўйилганди.

Спорт

25.07.2025, 19:35

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида муҳим шартномалар имзоланди

Лойиҳа минтақадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, юз минглаб хонадонларни тоза энергия билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Иқтисодиёт

25.07.2025, 18:36

"Barcelona" tarixidagi eng zoʻr 50 futbolchi reytingi tuzildi

"Барcелона" тарихидаги энг зўр 50 футболчи рейтинги тузилди

Британиянинг нуфузли “FourFourTwo” нашри Каталониянинг “Барселона” клуби тарихидаги 50 нафар энг буюк футболчи рейтингини эълон қилди.

Спорт

25.07.2025, 18:05

Olmaota viloyatida harbiy vertolyot bedarak yoʻqoldi

Олмаота вилоятида ҳарбий вертолёт бедарак йўқолди

Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятида EC-145 русумли ҳарбий вертолётни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Вертолёт "Луговое" аэродромидан учиб чиққач, радардан йўқолган. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

25.07.2025, 17:52