Эскроу тизимининг жорий этилиши уй-жойлар нархини ошишига сабаб бўладими?

Эндиликда, ҳали битмаган уйдан квартира сотиб олмоқчи бўлган фуқаро, ўша уйга ўз маблағларини тикиш орқали улушдорга айланади.

Улашиш:

yuz.uz

2025 йилнинг 1 июл санасидан Ўзбекистонда уй-жой қурилишида эскроу-ҳисоблар тизими ишга тушди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов янги уй-жойлар харид қилишда "Эскроу" тизимининг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Эндиликда уй-жой сотиб олувчиларнинг пуллари кафолатли ҳимояланади. Гап шундаки, жорий йилнинг 27 январь куни қабул қилинган “Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини янада тартибга солишга қаратилган аниқ механизмларни белгилаб берди. 

Бунда аввало, улушли қурилиш иштирокчилари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уй-жойларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини ҳамда ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятлари яратилмоқда.

Энди, қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома асосида амалга оширилади. Эътибор беринг, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб қурувчилар ва мижозлар ўртасидаги улуш киритиш шартномалари мажбурий тартибда нотариусда тасдиқланиши ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома кадастр органларида рўйхатдан ўтказилганда, улушдорда, яъни сотиб олувчида талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади.

Шу санадан эътиборан янги механизм — “эскроу” тизими жорий этилади. Бу тизим улушдор, яъни уй-жой сотиб олиш истагидаги харидорнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоялаб, тўлов пуллари ишончли сақланишини кафолатлайди.

Хўш, тизим қандай ишлайди? Эскроу тизими — бу қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотдининг янгича шакли. Эндиликда, ҳали битмаган уйдан квартира сотиб олмоқчи бўлган фуқаро, ўша уйга ўз маблағларини тикиш орқали улушдорга айланади. Бунинг учун қурувчи, яъни девелопернинг ўзига эмас, банкка тўлов қилади. Улушдорнинг тўлаган пуллари алоҳида эскроу ҳисобварағида йиғилиб борилади. Уй битмагунча қурувчи компания бу пуллардан фойдалана олмайди. Турар жойни эса ўз маблағлари ёки банк кредити асосида қуриб битказади.

Улушли шартнома орқали девелопер кўрсатилган уйни қуриб, ўз вақтида топшириш мажбуриятини олади. Банк эса улушдорнинг пул маблағлари эскроу ҳисобварағида йиғилиши, хавфсиз сақланиши, шунингдек, уй-жой қурилишини лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширади ва бу билан уй-жойни ўз вақтида сифатли қуриб, эгасига етказиб беришни кафолатлайди. 

Эскроу тизими доирасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уй-жойлар қурилиши бўйича ягона шаффоф электрон платформа яратилди ва ушбу тизим  2025 йил 1 июлдан ишга туширилади. Девелоперлар уй-жойни шу платформада рўйхатга қўймасдан, аҳоли маблағларини улуш киритиш асосида жалб қила олмайди. 

Мазкур тизим максимал даражада инсон омилидан чекланиб, барчаси  интеграция асосида ишлаб чиқиляпти. Девелопер объектни платформага киритгач, банк томонидан уйни ўз вақтида қура олиш имкониятлари ўрганилади. Қурилиш жараёнида  ишнинг бажарилиш графиги назорат қилиб борилади. Лойиҳавий молиялаштиришдан кўзланган мақсад ҳам шу.

Электрон платформада курувчи компания ва объект ҳақидаги барча маълумотлар, хусусан, объектнинг лойиҳа бўйича жойлашган аниқ манзили, қаватлари, кириш йўлаклари, қолаверса, компаниянинг лойиҳавий ҳужжатлари, ижобий экспертиза хулосаси, курилиш бошланадиган сана ва фойдаланишга топшириш муддати каби маълумотлар жамлаб борилади. Бу ахборотларни харидорлар ҳам платформада кузатиб боришлари мумкин. Яъни, қурувчи рухсатномасининг мавжудлиги, рейтинги ва олдинги лойиҳалари ҳақида билиб олишлари мумкин бўлади. Қурилиш жараёнларининг платформа орқали шаффоф кузатиб борилиши ўз навбатида, уй-жой қурилиши бозоридаги инвестициялар хавфсизлиги ва ишончли девелоперлар бозорининг шаклланишига хизмат қилади.

Эътибор беринг, шу асосда мамлакатимизда девелопер-қурувчиларнинг янги шаффоф рейтинг тизими шаклланади.

«Эскроу» ҳисобварағида жамланган маблағлар кўпайиши натижасида девелопер ташкилотларига лойиҳавий молиялаштириш доирасида амалдаги ставкаларга нисбатан анча пастроқ ставкада маблағлар ажратилади. Бу эса эскроу тизими жорий этилгач янги уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетади деган маълумотларни инкор этади. 

Қурилиш битиб, харидор хонадонни қабул қилгач, унинг банк ҳисобварағидаги пуллари девелопер ташкилотга йўналтирилади. Қурувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бу пул фуқарога тўлиқ миқдорда қайтариб берилади. Яъни, уй битмай қолса, харидор куйиб қолмайди, банкка қўйган пулларини муаммосиз қайтариб олади. 

Фуқароларнинг уй-жой учун тўлаган пуллари ҳар томонлама ҳимояланади. Хусусан, юқоридаги фармон билан эскроу ҳисобварағига йўналтирилган пул маблағларини тўхтатиб қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳамда мажбурий ижрога қаратиш таъқиқланади.

Эътибор беринг, ҳаридор шартномани белгиланган тартибда расмийлаштириб, кадастр органларида руйхатга олинганидан сўнг, фуқаро мазкур улушни ҳали уй битмай туриб, мулк сифатида ҳадя қилиши, сотиши ёки бошқа бир шахсга васият қилиб қолдириши мумкин.

Шундай қилиб, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, улуш киритиш асосидаги қурилишларда қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-бердининг шакли ва мазмуни ўзгаради. Мазкур тартиб йил охиригача ихтиёрий бўлади, 2026 йил 1 январдан эса қурилишда маблағларини жалб қилиш фақат эскроу ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Шу тарзда, янги қурилаётган уйларни белгиланган муддатларда эгаларига топшириш ва аҳоли тўлаган пулларининг музлаб қолмаслиги тўлиқ янги тизим назоратига ўтади.

Иқтисодиёт

05.07.2025, 14:20

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда хурмо истеъмолига талаб ошмоқда

2025 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 17 та давлатдан жами 12,6 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Ўзбекистон

31.08.2025, 11:33

"Euronews" сайёҳларга Шаҳрисабзнинг бетакрор муҳитини намойиш этмоқда

"Euronews" телеканали "Ипак йўли саргузаштлари" кўрсатувининг навбатдаги қисмида томошабинларни буюклар тақдири туғилган афсонавий Шаҳрисабзга саёҳат қилишга таклиф этди.

Маданий

30.08.2025, 15:13

Mark Rubio USAID rasman yopilishini eʼlon qildi

Марк Рубио USAID расман ёпилишини эълон қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 29 август куни Х ижтимоий тармоғида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) тугатилиши ҳақида эълон қилди.

Жаҳон

30.08.2025, 13:46

Prezident sobiq maslahatchisi, marhum Rustam Qosimov orden bilan mukofotlandi

Президент собиқ маслаҳатчиси, марҳум Рустам Қосимов орден билан мукофотланди

Президент фармони билан Марҳум Рустам Қосимов “Фидокорона хизматлари учун” орден билан тақдирланди. Бу ҳақда президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Сиёсат

30.08.2025, 12:48

Қуввалантирувчи ичимликлар “қувватсиз” қилса-чи?!

Энергетик ичимликлар қисқа муддатда тетиклик ва куч бераётгандек туюлса-да, уларнинг таркибида инсон организми учун зарарли бўлган моддалар мавжуд.

Ўзбекистон

30.08.2025, 12:35

Mirziyoyev Lukashenkoni tugʼilgan kuni bilan tabriklash uchun telefon qildi

Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан табриклаш учун телефон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Сиёсат

30.08.2025, 12:18

Toshkent maktablarida 10 va 11-sinf oʻquvchilari kameralar orqali kuzatiladi

Тошкент мактабларида 10 ва 11-синф ўқувчилари камералар орқали кузатилади

Тошкент шаҳридаги барча мактабларда 10 ва 11-синф ўқувчиларини кузатиш учун махсус камералар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 29 август куни қарор қабул қилди.

Таълим

30.08.2025, 11:25

Жиззахда фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

30.08.2025, 10:23

Тошкентда озиқ-овқатни қайта ишлашдаги инновациялар намойиш этилди

Тошкентда Air Products компанияси томонидан ташкил этилган Озиқ-овқат маҳсулотларини музлатиш, қайта ишлаш ва сақлашнинг янги технологиялари марказида янги лойиҳага доир инновацион ускуналар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

29.08.2025, 20:48

Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 7 млрд кВт⋅соатга етди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 7 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

Иқтисодиёт

29.08.2025, 19:45

Исроил армияси Яман пойтахтига бир қатор ҳаво зарбалари йўллади

Зарбалар ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий нутқ сўзлаётган вақтда амалга оширилган.

Жаҳон

29.08.2025, 18:41

Картошка етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

2025 йил январь–июнь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,9 млн тонна картошка етиштирилган.

Иқтисодиёт

29.08.2025, 17:37