updated: 22.03.2026, 14:58

Фаластинни қўллаб-қувватлаган чет эллик намойишчилар Америкадан чиқариб юборилади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Америкада Фаластинни қўллаб-қувватловчи кенг кўламли намойишларда иштирок этган чет элликларни 2025 йилнинг охирига қадар мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди. Бу борада у 29 январь куни "Антисемитизмга қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни ҳам имзолаган.

Жаҳон

31.01.2025, 11:11

Улашиш:

Amerikada Falastinni qoʻllab-quvvatlagan chet ellik namoyishchilar mamlakatdan chiqarib yuboriladi

Amerikada Falastinni qoʻllab-quvvatlagan chet ellik namoyishchilar mamlakatdan chiqarib yuboriladi

Фармон матнига кўра, АҚШ сиёсатида антисемитизмга қарши кураш қатъий олиб борилади. Ноқонуний антисемитизм ва зўравонлик учун айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилади. Уларни тўхтатиб туриш ёки бошқа йўл билан жавобгарликка тортиш учун барча тегишли ҳуқуқий воситалардан фойдаланилади. 

Шунингдек, Трамп 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ташкилотининг Исроилга ҳужумидан кейин бошланган Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши муносабати билан ўтказиладиган кампус ва кўчалардаги намойишларга қарши курашиш учун федерал ресурсларни сафарбар қилишини ваъда қилмоқда.

"Мамлакатда яшовчи ва "жиҳод"ни қўллаб-қувватловчи норозиликларга қўшилган барча чет элликларни огоҳлантирамиз: 2025 йилда биз сизни топамиз ва депортация қиламиз. Шунингдек, мен радикализмга чалиниб, ҲАМАС ташкилотининг тарафида турган барча университет талабаларининг визасини бекор қиламан", дея қайд этилган Трамп номидан ёзилган матнда.

Колумбия университетининг катта ҳуқуқшуносларидан бири Керри Деселлнинг сўзларига кўра, АҚШда яшовчи чет элликларни фақат сиёсий баёнотлар асосида чиқариб юбориш мамлакат конституциясига зид бўлган нарса. Бу сўз эркинлигига чекловни англатади. 

Ўз навбатида, Америка – Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) ташкилотидаги инсон ҳуқуқлари фаоллари агар ҳукумат бу фармонни амалга оширишга ҳаракат бошланса, Трумп фармонига мувофиқ судга мурожаат қилишларини маълум қилди. 

Араб – Америка институти Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ижрочи директори Майя Беррининг айтишича, Америка жамияти Трампнинг фармонидан қаттиқ хавотирда. Шунингдек, у расмийларнинг бу ҳаракатини АҚШда сўз эркинлигини бузиш деб таърифлади.

мавзуга оид янгиликлар

Доналд Трампнинг Яқин Шарқдаги режалари ҳақида (Форс кўрфази мамлакатларига ташрифи доирасида

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб май ойидаги сафари "иқтисодий дипломатия" биринчи ўринга чиқадиган, сиёсий декларациялар ўрнига кенг кўламли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари устунлик қиладиган бурилиш нуқтаси бўлишини ваъда қилмоқда. Эътибор марказида АҚШнинг Яқин Шарқдаги энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, технологик ўзгаришларни рағбатлантириш, ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва урушдан вайрон бўлган Ғазога "Ғазо Ривераси" орқали "янги ҳаёт" таклиф қилишга қаратилган лойиҳалари турибди.

Жаҳон

16.05.2025, 14:33

Tramp

Трамп Фаластинни тан олиши мумкин

Жорий йилнинг май ойи ўрталарида АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи муддати давомида Саудия Арабистонига биринчи ташрифи доирасида Кўрфаз – АҚШ саммитига мезбонлик қилади. Мана шу саммитда Трамп АҚШ ҳукумати Фаластин давлатини тан олганини эълон қилиши мумкин.

Сиёсат

10.05.2025, 13:24

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45