СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Улашиш:

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Use.AI платформаси томонидан ўтказилган сўровномада АҚШ, Буюк Британия, Канада, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасида ишлаётган 9 684 нафар катта ёшдаги ходим қатнашди.

Тадқиқотга кўра, сунъий интеллект (СИ) респондентларнинг 52 фоизига аслидагидан кўра кўпроқ тажрибалидек кўринишга ёрдам берган. Бу эса эришилган иш натижалари ходимларнинг ҳақиқий маҳоратидан олдинда эканини кўрсатмоқда.

Респондентларнинг қарийб 64 фоизи мустақил равишда бажаролмаган ишларини СИ кўмагида амалга оширган. 43 фоизи эса СИ ҳали ўзларини муносиб деб ҳисобламаган вазифалар ва масъулиятларни зиммасига олишга ёрдам берганини айтган.

Сўровда қатнашганларнинг яна 35 фоизи СИсиз ҳозирги ишини бажаришга қийналишини тан олган бўлса, чорак қисми иш берувчиси уларни аслидан кўра қобилиятлироқ деб ўйлашидан хавотирдалигини билдирган.

 

Энди ходимлар қандай баҳоланиши керак?

Юқоридаги натижалар ходимларнинг малакасизлигини англатмайди. Чунки СИдан моҳирона фойдаланишнинг ўзи энг муҳим кўникмалардан биридир.

Масала шундаки, энди қилинган иш уни бажарган инсон ҳақида аввалгидек тўлиқ тасаввур бермайди.

“Тайёр натижа ҳамон муҳим, лекин у қобилиятни ўлчашда борган сари камроқ аҳамият касб этмоқда”, – деди Use.AI ҳаммуассиси ва бош директори Ihor Gerasimov Euronews’га.

“Иш берувчилар номзоднинг ўз иши моҳиятини тушунтириб бера олиши, сунъий интеллект хатоликларини аниқлай олиши, нотўлиқ маълумотлар асосида қарор қабул қилиши ҳамда технология хатолиги ёки кутилмаган ҳолатларда қандай йўл тутишини ҳам инобатга олишлари керак”, — деб тушунтирди Gerasimov.

Use.AI бош директори айниқса битта кўникмани алоҳида таъкидлади.

“Айниқса, муаммони аниқ қўйиш муҳим. Одам тўғри саволни қўя биладими, қандайдир фаразни шубҳа остига олиб, нега бир ҳаракат бошқа биридан афзалроқ эканини тушунтира оладими? Фақат тайёр, сайқалланган якуний маҳсулотга қараб буни аниқлаш қийинроқ”, — дея таъкидлади Gerasimov.

Инсоннинг сунъий интеллект ёрдамида нима ярата олиши ва аслида нимани тушуниши ўртасидаги фарқ анча муҳим аҳамият касб этади.

 

Восита ёки таянч?

“Хавотирга ўрин бор. Кимдир СИ ёрдамида жавоб топа олса-ю, аммо ўша жавоб қачон хато эканлигини билмаса, унинг нега тўғри эканлигини тушунтира олмаса ёки тизимда ишончли жавоб бўлмаса ҳам аниқ хулоса чиқара олмаса, муаммо бошланади. Шунда бу муносабатлар имкониятларни кенгайтиришдан кўра кўпроқ қарамликка ўхшаб қолади”, – деди Gerasimov.

Иш берувчилар буни ҳал қилишга уринаётган бўлса-да, технология ҳам бир жойда тўхтаб тургани йўқ.

Ventureburn нашри СИ тизимларининг жамиятга таъсирини баҳоловчи METR нотижорат ташкилотига таяниб ёзишича, СИнинг автономлиги икки баравар ошиши учун кетадиган вақт саккиз ойдан 4,7 ойгача (4 ой-у, 21 кун) қисқарган.

2025 йил бошидан 2026-йил бошигача бўлган даврда СИнинг автоном имкониятлари ўтган йилга нисбатан 1400 фоизга ошган, ундан фойдаланиш имконияти ҳам худди шундай тезликда кенгайган.

СИ воситаларини юклашлар сони 15 000 тадан 11,8 миллионтага, яъни 780 баравар ўсган бўлса, оммавий фойдаланиш мумкин бўлган MCP воситалари сони 35 баравар кўпайиб, тахминан 177 000 тага етди.

MCP, яъни Model Kontekst Protokoli — бу сунъий интеллект ёрдамчиларига бошқа иловалар ва манбаларга бевосита уланиш имконини берадиган стандарт. Бу уларга вазифаларни шунчаки қандай бажаришни тушунтириб бериш ўрнига амалда бажаришга имкон ҳам яратади. У одатда “сунъий интеллект агенти” деб аталади.

Бу йўналиш тадқиқотда аниқланган муаммони янада мураккаблаштирди. Ишнинг аксарият қисми инсон иштирокисиз бажарилса, якуний натижа унга муаллифлик қилган шахс ҳақида жуда кам маълумот беради.

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи

Европа Комиссияси болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контент ва қарамликка олиб келувчи функциялардан ҳимоя қилиш мақсадида ёшга қараб босқичма-босқич чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 10:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади

Мазкур ҳолат юзасидан шифохоналар бирлашмаси вакили боланинг оиласидан расман узр сўраган.

Фан-технология

09.09.2026, 09:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →