Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи
Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.
Жаҳон
26.02.2026, 10:29
Улашиш:

Бу ҳаракат фаластинликлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
“Ал-Жазира” нашри ушбу буйруқни тўхтатишини сўраб 17 та халқаро ёрдам гуруҳи Исроил Олий судига мурожаат қилганини маълум қилди. Улар Исроил фармойиши тўлиқ суд тартибида кўриб чиқилгунга қадар тақиқни вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраган.
Оxfam хайрия ташкилотининг 24 февралда эълон қилган баёнотига кўра, Ғазо ва босиб олинган Фаластин ҳудудининг қолган қисмида ёрдам операцияларини мажбурий ёпиш ҳаракати шанба куниёқ бошланиши мумкин.
“Бу ҳолатнинг таъсири зудлик билан намоён бўлиб, нафақат алоҳида ташкилотлар, балки бутун гуманитар тизимга кенг ёйилади”, — дея огоҳлантирди Oxfam.
Баёнот давомида Ғазога гуманитар ёрдам киришига қўйилган чекловлар ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларга қайта зарбалар берила бошланганлиги туфайли оилалар ҳамон ташқи ёрдамга муҳтож бўлиб қолаётгани айтилган.
Исроил ҳукумати 2025 йил 30 декабрь куни “Чегара билмас шифокорлар” (французча қисқартмаси – MSF), “Oxfam”, Норвегия қочқинлар Кенгаши ва CARE каби гуманитар ташкилотларнинг Исроилдаги фаолият муддати тугагани эълон қилганди. Ташкилотларни янгилаш ва фаластинлик ходимларнинг шахсий маълумотлари акс этган рўйхатларни тақдим этиш учун 60 кун муҳлат берилган.
Шунга мувофиқ, ташкилотлар фаластинлик ходимлари ҳақида маълумот бермаса, 1 мартдан бошлаб фаолиятини тўхтатиши керак бўлади.
Ташкилотларнинг Исроил буйруқларига риоя этолмаслигига бир қанча сабаблар бор:
- фаластинлик ходимларнинг маълумотларини ошкор қилиш уларнинг ҳаётини хавф остига қўяди;
- гуманитар бетарафлик тамойилига путур етади;
- Европанинг маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги бузилиши мумкин.
Судга юборилган илтимосномада ҳам гуманитар ташкилотларни можаро иштирокчиси учун ахборот йиғиш воситачисига айлантириш бетарафлик тамойилига мутлақо зид эканлиги айтилган.
Ёрдам гуруҳлари ўзларининг қўшма баёнотида уларнинг фаолиятини тўхтатиш юз минглаб муҳтож одамлар учун “гуманитар инқироз ва тузатиб бўлмас талафот”га олиб келишини айтди.
Исроилнинг икки йилдан кўпроқ давом этган уруши салмоқли ҳудудни вайрон қилди. Натижада Ғазодаги 2 миллиондан ортиқ аҳоли озиқ-овқат, сув, соғлиқни сақлаш, бошпана ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун ёрдам ташкилотларига таянмоқда.
Мурожаатчиларнинг айтишича, улар Исроил расмийларига ходимлар рўйхатини топшириш ўрнига бошқа муқобил вариантларни, жумладан, “донорлар томонидан текшириладиган аудит тизимлари”ни таклиф қилишган.
2023 йил 7 октабрда Исроилнинг Ғазодаги геноцид уруши бошланган. БМТ маълумотига кўра, шундан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида 133 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар ходими, шунингдек, 15 та MSF ходими ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 2025 йилда дунё миқёсида журналистларнинг ўлими рекорд даражага етди. Хусусан, Исроил мудофаа кучларининг ҳаракати натижасида 86 нафар журналист бевақт ҳалок бўлган.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
26.02.2026, 10:29
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган
Жаҳон
23.02.2026, 09:15

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади
Жаҳон
22.01.2026, 12:35

Исроил Ғазога зарба берди, Трамп оташкесим бекор бўлмаганини маълум қилди
Жаҳон
29.10.2025, 11:13
Ғазо ССВ: Исроил топширган 30 нафар фаластинлик жасадида қийноқ белгилари бор
Жаҳон
23.10.2025, 12:24

Исроил Ғазога 153 тонна бомба ташлаганини Нетаньяҳу тан олди
Жаҳон
22.10.2025, 10:05
«Қассом бригадаси» Ғазода яна бир исроиллик асирнинг жасадини Қизил Хочга топширди
Жаҳон
21.10.2025, 14:41
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49
сўнгги янгиликлар

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади
Ўзбекистон
25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди
Ўзбекистон
25.02.2026, 10:52

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Жаҳон
25.02.2026, 09:48

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар
Жаҳон
24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди
Ўзбекистон
24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди
Жаҳон
23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди
Жаҳон
23.02.2026, 12:28
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49
