Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Фаоллар Толибон ҳукуматидан иш ўринлари яратиш ёки афғон ишчиларини бошқа давлатларга қонуний ва хавфсиз йўллар билан юбориш механизмини ишлаб чиқишни сўрамоқда.
Жаҳон
20.07.2026, 16:05
Улашиш:

Афғонистоннинг Нимроз вилоятидаги саҳрода Эронга ноқонуний йўллар орқали ўтишга уринган 19 нафар йигитдан беш нафари ҳалок бўлгани аниқланди. Қолган 14 нафар фуқаро эса ҳозирча бедарак йўқолган. Бу ҳақда Афғонистоннинг TOLOnews нашри ёзди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ушбу гуруҳ Ҳилманд ва Нимроз вилоятлари орқали Эронга ноқонуний равишда ўтишга ҳаракат қилган.
Улардан беш нафари кучли жазирама ва сувсизланиш оқибатида ҳалок бўлган. Қолган 14 кишининг тақдири эса ҳозирча номаълум.
Қутқарув ва хавфсизлик кучлари бедарак йўқолганларни тирик ёки ўлик ҳолда топиш учун қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Ҳукуматдан иш ўринлари яратиш сўралмоқда
Нимрозлик фуқаро Аҳмад Баракзай ҳукуматни янги иш ўринлари яратишга чақирди.
“Эронга виза олиш имконсиз, мамлакатда эса иш йўқ. Шу сабаб ноқонуний миграция авж олди. Саҳрода 20–30 киши бедарак йўқолган, улардан уч ёки тўрт нафарининг жасади аллақачон топилган”, — деди у.
Айрим таҳлилчилар ҳукумат ноқонуний миграцияни камайтириш учун амалий чоралар кўриши зарурлигини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, бунинг учун мамлакатда янги иш ўринлари яратиш ва хорижда ишлашни истаган афғон фуқаролари учун қонуний миграция йўлларини енгиллаштириш лозим.
Сиёсатшунос Басир Аҳмад Донишёр бу борада қуйидагича фикр билдирди:
“Ҳукумат, аввало, иш ўринлари яратиши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, афғон ишчиларини бошқа давлатларга қонуний ва хавфсиз йўллар билан юбориш механизмини ишлаб чиқиши зарур. Бу яна кўплаб ёшлар ва қимматли инсон ресурслари қурбон бўлишининг олдини олади”, — деди у.
Афғонистоннинг жануби-ғарбида жойлашган Нимроз вилояти Покистон ва Эронга ноқонуний миграция қилишга уринаётган афғонлар фойдаланадиган асосий транзит йўналишларидан биридир.
Жаҳон
20.07.2026, 16:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Эрон аскарлари 250 дан ортиқ афғонистонликларни ўлдирди
Жаҳон
17.10.2024, 14:45

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
