Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

Улашиш:

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Саккизта араб мамлакати ва аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат давлатлар ўта ўнг гуруҳлар ҳамда минглаб исроиллик кўчманчиларнинг Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб киришини кескин қоралади. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

23 июль куни эълон қилинган қўшма баёнотда Миср, Индонезия, Иордания, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари экстремист исроиллик вазирлар бошчилигидаги кўчманчиларнинг бу ишидан норози эканини маълум қилди.

Дипломатлар Исломнинг учинчи муқаддас масканига бостириб кириш Исроил полицияси ҳимояси остида амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

Вазиятнинг кескинлашуви Қуддусдаги муқаддас жойларнинг «тарихий ва ҳуқуқий статус-квосини ўзгартиришга қаратилган ноқонуний уриниш» дея баҳоланди.

«Исроил босиб олинган Қуддус ёки унинг исломий ва насроний муқаддас жойлари устидан суверенитетга эга эмас», — дейилади баёнотда.

Пайшанба куни 4200 дан ортиқ исроиллик кўчманчи ва ўта ўнгчи гуруҳ аъзолари яҳудийларнинг Тиша Б’Ав байрамини нишонлаш учун Ал-Ақсо масжиди мажмуасига бостириб кириши жорий йилдаги энг йирик босқинлардан бири бўлди.

Исроилнинг ўта ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам кучли полиция ҳимояси остида ҳудудга кирди.

Фаластин расмийларининг сўзларига кўра, Исроил кучлари масжид дарвозаларида қатъий чекловлар жорий этиб, кўплаб фаластинлик намозхон ва талабаларнинг киришини чеклаган ҳамда бир неча кишига тажовуз қилган.

Исроил 1967 йили Шарқий Қуддусни эгаллаб, 1980 йили уни расман аннексия қилган. 2024 йили Халқаро суд Исроилнинг Фаластин ҳудудини, жумладан, Шарқий Қуддусни босиб олганини ноқонуний деб топган.

мавзуга оид янгиликлар

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди

Саудия Арабистони Фаластин давлатини тузиш бўйича аниқ ва қайтарилмас келишувларга эришилмагунча Исроил билан муносабатларни нормаллаштирмаслигини маълум қилди. 

Жаҳон

01.06.2026, 07:09

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

Исроил — Буюк Британия ўртасидаги зиддият кескинлашди

Исроил Буюк Британияга Шарқий Қуддусдаги консулликни ёпиш учун 30 кун муҳлат берди.

Жаҳон

10.09.2026, 12:31

Burger King ходими «Free Palestine» дегани учун ишдан бўшатилди

АҚШда Burger King ходими мижоз билан тортишувдан сўнг ишдан бўшатилганини айтди. У учун бошланган хайрия акциясида эса қисқа вақт ичида 100 минг доллардан ортиқ маблағ тўпланган.

Жаҳон

10.08.2026, 16:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →