updated: 22.03.2026, 05:02

Грузияда ўн минглаб одамлар намойишга чиқди: Ким, қачон, қаерда? (фоторепортаж)

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Грузиянинг пойтахти Тбилиси шаҳрида минглаб одамлар мамлакат парламенти биносининг олдига намойишга чиқди. Мазкур норозилик намойиши Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини 2028 йилгача тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорига жавобан юзага келди.

Жаҳон

03.12.2024, 12:44

Улашиш:

Gruziyada oʻn minglab odamlar namoyishga chiqdi: Kim, qachon, qayerda? (fotoreportaj)

Gruziyada oʻn minglab odamlar namoyishga chiqdi: Kim, qachon, qayerda? (fotoreportaj)

Бу қарор Грузиянинг Европа Иттифоқига яқинлашиш орзусига қаттиқ тўсқинлик сифатида қабул қилинди ва кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳатто Президент Саломе Зурабишвили ҳам намойишчиларга қўшилиб, ҳукуматни танқид қилди ва қарорни бекор қилишни талаб қилди. 

Бир неча кундан буён давом этиб келаётган норозилик намойишида 100 мингга яқин аҳоли парламент биносининг олдида қўлларига байроқ кўтариб, Грузиянинг Европа Иттифоқига киришини талаб қилмоқда. Бунга жавобан полициячилар сув пуркагичлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланиб, қаршилик кўрсатмоқда.

 Тўрт кун ичида 224 нафар фуқаро қўлга олиниб, шундан 36 нафари жаримага тортилган, 34 нафар фуқарога маъмурий қамоқ чораси қўлланилган. Яна икки нафар шахсга эса жиноий иш қўзғатилган

Намойишга чиққанлар полицияни рус қуллари дея атаб, уларга қарата пиротехника воситалари ҳамда тош улоқтирмоқда. Бунинг оқибатида ҳозиргача 113 нафар полициячи жароҳатланди. 

Тбилисидан ташқари яна саккизта шаҳарда намойишлар кузатилмоқда. Намойишчилар Қора денгизда жойлашган мамлакатнинг асосий савдо портига кириш йўлини ҳам тўсиб қўйган. 

Бу ҳолат ортидан Грузиянинг Италия, Нидерландия ва Литвадаги элчилари, шунингдек, Ташқи ишлар вазири ўринбосари истеъфога чиқди. АҚШ Давлат департаменти Грузия билан стратегик муносабатларни тугатди. Европа Иттифоқи ҳам Грузияда авторитаризм кучлаётганини ва полиция намойишчиларга қарата агрессив муносабатда бўлаётганини танқид қилмоқда.

CNN талқинига кўра, "Грузия орзуси" партияси руспараст бўлиб, унга Россияда бойлик орттирган миллиардер томонидан асос солинган.

"2008 йилда Россия ва Грузия ўртасида беш кунлик урушдан кейин икки мамлакатнинг муносабатлари буткул узилган эди. Бироқ, сўнги йилларда Тиблиси ва Москва ўртасидаги муносабатлар илиқлашган. Бунга эса қисман "Грузия орзуси" партияси Россияга Европа давлатларига таъсир қилишда ёрдам бергани сабаб бўлган", дейилади CNN нашрида ёритилган мақолада.

Мамлакат Бош вазири Ираклий Кобахидзе "Грузия орзуси" партиясининг Россия билан алоқадорлиги ҳақидаги гапларни рад этди. Бунинг ортидан кеча, 2 декабрь куни Кремль матбуот котиби Димитрй Песков ҳам Россия Грузиядаги сиёсий жараёнларга аралашмаётгани ҳақидаги баёнот билан чиқди

Кобахидзенинг айтишича, партия Грузиянинг Европа Иттифоқига кириш масаласида содиқ қолади. Шунга қарамай, Ғарб партиянинг мақсадларига шубҳа билан қарамоқда. Унга кўра, аслида Европа Иттифоқи музокараларини кечиктиришни ноқонуний деб атаган юзлаб грузиялик дипломатлар ва давлат хизматчиларига шубҳа билан қараш керак. 

Бундан хулоса қилиш мумкинки, ушбу норозиликлар Грузиянинг Европага яқинлашиш истагининг қанча чуқур эканлигини билдиради. Шунингдек, ҳукуматнинг халқ талаблари билан ҳисоблашмаслиги қандай оқибатларга олиб келишини яққол кўрсатиб бермоқда. 

Шоҳжаҳон Мажидов

Жаҳон

03.12.2024, 12:44

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Иссиқхоналарни кўчириш: экологик зарурат ва тадбиркорлар олдидаги янги синов

Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида жойлашган айрим иссиқхоналарни демонтаж қилиш ҳамда уларни сунъий иситиш тизимларидан узиш ишлари давом этмоқда. 

Ўзбекистон

06.07.2026, 17:54

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик сайёҳ Таиландга қилган саёҳати ва у ерда гувоҳ бўлган маънавий инқироз ҳақида эътиборга молик пост эълон қилди.

Маданий

06.07.2026, 15:30

Z авлоднинг спиртли ичимликдан воз кечиши саноатга қимматга тушди

Сўнгги тўрт йил ичида жаҳоннинг энг йирик алкоголь ишлаб чиқарувчилари умумий ҳисобда қарийб 830 миллиард долларлик бозор қийматини йўқотди.

Иқтисодиёт

06.07.2026, 14:55

Чирчиқ ва Қорадарё балиқларидан микропластик топилди

“Nature Medicine” илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, одам миясида тахминан 7 грамгача, яъни бир марталик пластик қошиқ оғирлигича микро ва нанопластик заррачалари топилган.

Маданий

06.07.2026, 14:45

Ўзбекистонда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланмоқда

Форум уч шаҳарда беш кун давом этиб, 50 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин меҳмон иштирок этади.

Маданий

06.07.2026, 13:02

Трамп Жаҳон чемпионатига ҳам аралашмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинога шахсан қўнғироқ қилганидан сўнг АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди.

Спорт

06.07.2026, 12:44

Трамп ва Нетаняҳу муносабатлари нега кескинлашди?

Эроннинг Ливан бўйича талаби АҚШ ва Исроил ўртасида зиддият келтириб чиқарди.

Сиёсат

06.07.2026, 12:31

Тошкентда 12 та сунъий кўл барпо этилади

Маълум қилинишича, аҳоли ва сайёҳлар учун салқин микроиқлим шакллантириш мақсадида Тошкент шаҳрида 12 та сунъий кўл барпо этилади.

Ўзбекистон

06.07.2026, 12:25

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ёпилгани айтилмоқда

Ёзувчи Шукур Жаббор музейни сақлаб қолишни сўраб ўзбек зиёлилари номидан Президентга мурожаат йўллади.

Маданий

06.07.2026, 11:19

Албания суди 19 нафар намойишчини озод қилди

Албанияда Доналд Трампнинг куёвига алоқадор курорт лойиҳасига қарши бошланган норозиликлар охир-оқибат ҳукуматга қарши намойишларга айланиб кетди.

Жаҳон

06.07.2026, 10:01

«Даҳшат уйи»: 16 нафар бола тўрт йил давомида бир хонада қамаб сақлангани маълум бўлди

АҚШнинг Огайо штатида содир бўлган воқеа бутун мамлакатни ларзага солди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасодифан бир уйдан 16 нафар болани қутқариб қолди.

Жаҳон

05.07.2026, 16:31

Январь–май ойларида Ўзбекистонга 3 328 нафар грузиялик келган

Ўзбекистондан Грузияга борганлар сони эса 21,6 фоизга ошган.

Ўзбекистон

04.07.2026, 17:58

Ўзбекистон аҳолисининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйларда яшайди

Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 миллион нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади.

Ўзбекистон

04.07.2026, 14:41

“Мега” писта ишлаб чиқарувчиси “Trend” бренди устидан шикоят қилди

Рақиб брендини камситувчи рекламаси учун "Trend" жаримага тортилди. Аксилреклама материалини жойлаштирган Абдураҳмон Фазиловга  ҳам маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

04.07.2026, 13:18

Беҳруз Каримовга Франциянинг «Ленс» клуби қизиқиш билдирмоқда

Франциянинг Ла Беаутé ду Публиc Ленсоис номли мухлислар саҳифаси сўнгги соатларда Беҳруз Каримовнинг РC Ленс клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучайиб бораётганини ёзди.

Спорт

04.07.2026, 11:31

Россияда ёқилғи танқислиги кучаймоқда: Путин урушни тўхтатмоқчи эмас

Россияда ёқилғи танқислиги тобора кучайиб бормоқда. Украина томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига берилаётган зарбалар ортидан мамлакат бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли қисқарди ва Россия ҳатто Ҳиндистондан бензин импорт қилишга мажбур бўлди.

Жаҳон

04.07.2026, 11:06

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда

UzAuto Motors Cobalt автомобилини сотиб олиш учун автокредит шартларини енгиллаштирди. Компания маълумотига кўра, энди автомобилни «Ипотека банк» орқали йиллик 21 фоиз ставка ва 30 фоиз бошланғич тўлов асосида харид қилиш мумкин. 

Иқтисодиёт

03.07.2026, 17:30

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди

Навоий шаҳрида 4,5 трлн сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилгани аниқланди.

Ўзбекистон

03.07.2026, 15:35

Ўйинчиларим ялангоёқ тўп сурган – Густаво Альфаро

Парагвай терма жамоаси бош мураббийи, аргентиналик Густаво Альфаро Германияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юборган ғалабадан кейин айтган таъсирли нутқи билан бутун футбол оламини ҳайратга солди.

Спорт

03.07.2026, 14:46

Эронда мотам даврида нималар ўзгаради?

Эронда АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимлари бошланди. 

Жаҳон

03.07.2026, 12:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →