Исроил Ғазода озиқ-овқат кутаётган фаластинликлар ҳамда тинч аҳолини ўлдирди
Кеча, 29 июнь, якшанба куни тонгда Исроил армияси томонидан Ғазо бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда камида 72 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Улардан 47 нафари Ғазо шаҳри ва анклавнинг шимолий ҳудудларида ўлдирилган. Қурбонлар орасида ёрдам олиш учун навбатда турган оддий тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканали хабар қилди.
Жаҳон
30.06.2025, 14:29
Улашиш:

Foto: Al Jazeera telekanali
Ғазода вазият кундан-кунга оғирлашиб борар экан, АҚШ ва Исроил етакчилари эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, халқаро ҳамжамият урушни тўхтатишга чақирмоқда.
"Al Jazeera" телеканали мухбири Муас ал-Каҳлутнинг Ғазо шаҳридан берган маълумотларига кўра, Исроил зарбаларидан сўнг ал-Аҳли касалхонасига ўнлаб ярадорлар олиб келинган.
"Бу ерда жуда кўп ярадор тинч аҳоли вакиллари бор, уларнинг орасида болалар ҳам талай. Касалхона имкониятлари етарли эмас, жой ва тиббий воситалар танқислиги сабабли кўпчилик беморлар ерда ётишига мажбур", — деди ал-Каҳлут.
Исроил армияси Ғазо шаҳри шарқида яшовчиларга жанубга кўчишни буюрувчи варақаларни ташлаган. Мухбирнинг айтишича, бундай варақалардан сўнг одатда ҳудудлар интенсив бомбардимон қилинади ва натижада кўплаб қурбонлар бўлаётгани кузатилмоқда.
Ёрдам кутиб ўлганлар
Рафаҳ шаҳри шимолида, танқид остида қолаётган Ғазо Гуманитар Фонди (GHF) томонидан ташкил этилган озиқ-овқат тарқатиш пунктлари яқинида камида беш нафар фаластинлик ўлдирилгани ҳақида ҳам хабар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, GHF май ойи охирида АҚШ ва Исроил кўмагида Ғазога чекланган ёрдам етказишни бошлаган эди. Шундан буён Исроил ҳарбийлари ушбу тарқатиш нуқталари атрофида ёрдам кутаётган фуқароларга ўқ узгани қайд этилган. Ғазо ҳукумати матбуот хизматининг маълумотига кўра, бу ҳолатларда 580 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиғи яраланган.
Исроилнинг "Haaretz" нашрида чиққан ҳисоботда эса айрим исроиллик аскарлар оммавий ёрдам олувчиларга қарата ўқ узиш бўйича буйруқ олганларини тан олгани ёзилган.
"Ёрдам етказиш баҳонасида одам ўлдириш — тушунарсиз ва фожиали"
Халқаро жиноят ҳуқуқи бўйича мутахассис, ҳуқуқшунос Жоффри Найс “Al Jazeera”га берган интервьюсида GHF атрофидаги ўлимлар ҳақида фикр билдирар экан, бу ҳолатларни "тушуниб бўлмайдиган" деб атади.
"Бу ташкилот ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган бўлса-да, айнан унинг фаолияти атрофида юзлаб одамлар ўлдирилмоқда. Бу ташқаридан қараганда мутлақо ақл бовар қилмас ҳолат", — деди Найс.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этмоқдами?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
