Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Вашингтон шаҳридаги Washington Hilton меҳмонхонасида содир бўлган отишма ортидан жамоатчилик эътибори асосан ҳужумни амалга оширишда гумонланаётган шахс – Коул Томас Аллен шахсига қаратилмоқда.
Жаҳон
27.04.2026, 12:34
Улашиш:

31 ёшли Аллен Калифорния штатидаги Торранс шаҳридан бўлиб, ташқи кўринишдан мутлақо оддий инсон. У илгари таълим соҳасида фаолият юритган, ҳатто 2024 йилда “Ой ўқитувчиси” сифатида эътироф этилган. Бу ҳолат эса унинг исми шундай жиддий жиноят билан боғланаётгани жамоатчилик учун янада кутилмаган бўлди.
Маълумотларга кўра, Аллен Калифорния Технология университетини 2017 йилда механик муҳандислик йўналиши бўйича тамомлаган. Кейинчалик у компьютер фанлари соҳасида ҳам таҳсил олган ва магистр даражасига эга бўлган. У ўзини ижодкор сифатида ҳам синаб кўриб, видеоўйинлар ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Шунингдек, у хусусий таълим компаниясида репетитор сифатида ишлаб, талабаларни олий таълимга тайёрлаш билан машғул бўлган. Уни таниш бўлган ўқувчилар ва ҳамкасблар “ақлли, билимли ва оддий муомалали инсон” сифатида таърифлашган.
Бироқ тергов доирасида очиқланаётган айрим ҳолатлар унинг ички дунёсида зиддиятли қарашлар бўлганини кўрсатмоқда. Манбаларга кўра, у ҳужумдан олдин оила аъзоларига шубҳали хабар юборган ва ўзини “федерал қотил” деб атаган. Унда юқори лавозимдаги давлат амалдорларини нишонга олиш режаси бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса куни Аллен ов милтиғи, тўппонча ва бир нечта пичоқ билан қуролланган ҳолда хавфсизлик назорат нуқтасига яқинлашиб, ўқ узган. Унинг ҳаракатлари Махфий хизмат ходимлари томонидан зудлик билан тўхтатилган. Отилган ўқлардан бири хизматчига тегган бўлса-да, ҳимоя жилети унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Аллен сал аввал Исроил мудофаа кучларининг рамзи мавжуд футболкада расмга тушгани ҳам кенг тарқалди.
Ҳозирда Аллен ҳибсда сақланмоқда ва иш бўйича Федерал бошқарув томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан федерал амалдорга ҳужум қилиш ва қуролли зўравонлик жинояти каби айбловлар қўйилиши кутилмоқда.
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41
сўнгги янгиликлар

Полша ва Украина биргаликда “дронлар флоти”ни яратади
Жаҳон
27.04.2026, 17:45

Технология – даромад эмас, ечим: Токио сунъий интеллектга янги ёндашувни танламоқда
Фан-технология
27.04.2026, 16:51

Исроил президенти Қозоғистонга ташриф буюрди
Жаҳон
27.04.2026, 16:23

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди
Жаҳон
27.04.2026, 13:04

“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади
Ўзбекистон
27.04.2026, 12:05

Ажримлар статистикаси ҳудудлар кесимида фарқ қилмоқда
Ўзбекистон
27.04.2026, 11:32

Колумбияда уюштирилган теракт оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.04.2026, 11:03

Тошкент зилзиласига 60 йил: машъум тонг ва қайта туғилган шаҳар
Ўзбекистон
27.04.2026, 09:57

Ўзбекистонда дала ҳовлилар ижараси назоратга олиниши мумкин
Иқтисодиёт
27.04.2026, 08:24

Вашингтондаги отишма тафсилотлари очиқланди
Жаҳон
26.04.2026, 16:19

АҚШда отишма: Дональд Трамп ва Жей Ди Вэнс хавфсиз жойга олиб чиқилди
Жаҳон
26.04.2026, 11:54

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29

Банкларда “Сунъий интеллект маслаҳатчиси” платформасини ишга тушириш топширилди
Ўзбекистон
25.04.2026, 15:39

«Интерфакс» платформаси: Россия ва Ўзбекистон бизнес алоқаларида янги босқич
Иқтисодиёт
25.04.2026, 13:59

Остона саммити: Марказий Осиё экологик муаммолар бўйича ягона позиция шакллантирмоқда
Жаҳон
25.04.2026, 13:31

Эрон зарбалари Дубайнинг “хавфсиз ҳудуд” имижига таъсир қилдими?
Жаҳон
25.04.2026, 10:17

Сурхондарёда нефть аралаш сув оқими юзасидан расмий изоҳ берилди
Ўзбекистон
25.04.2026, 09:31

СИ пойгаси: Хитойнинг DeepSeek компанияси янги моделларини тақдим этди
Фан-технология
24.04.2026, 17:04

Янги ўқув йилидан таълимда катта ўзгаришлар эълон қилинди
Таълим
24.04.2026, 16:17
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41
