Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи

Дунёда ядровий қуролга эга давлатлар сони 10 тага етган. Дастлаб ҳимоя воситаси сифатида яратилган ушбу қурол бугун инсоният учун энг катта глобал таҳдидлардан бирига айланган. Ушбу мақолада ядровий қуролга эга давлатлар, уларнинг қандай шакллангани ва ядросиз ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

АҚШ: биринчи атом бомбадан водород қуролигача

Иккинчи жаҳон уруши даврида атом бомбасини яратган АҚШ кейинчалик ҳам синовларни давом эттирди.

1946 йилда Бикини атоллида ўтказилган “Able” ва “Baker” синовлари радиациянинг ҳалокатли оқибатларини кўрсатди.

1952 йилда эса “Ivy Mike” водород бомбаси синовдан ўтказилди.

Бугунги кунда АҚШда тахминан 5 177 та ядро каллаклари мавжуд.


Россия: ядровий пойганинг иккинчи томони

СССР 1949 йилда Қозоғистонда биринчи атом бомбасини синовдан ўтказди.

1961 йилда эса дунёдаги энг кучли бомба — “Царь-бомба” яратилди.

Ҳозирда Россия 5 459 та ядровий каллакка эга бўлиб, дунёда биринчи ўринда туради.

 


Буюк Британия: мустақил ядро дастури

Британия 1952 йилда илк атом синовини амалга оширди.

1957 йилда водород бомбасини ҳам ишлаб чиқди.

Унинг арсеналида 225 та ядровий каллак бор.


Франция: геосиёсий мустақиллик йўли

Франция 1960 йилда Жазоирда биринчи атом синовини ўтказди.

Бу қарор Сувайш инқирозидан кейинги сиёсий босимлар натижаси эди.

Ҳозир Францияда 290 та ядро каллаклари мавжуд.


Хитой: энг тез ривожланган дастур

Хитой 1964 йилда биринчи атом бомбасини, 1967 йилда эса водород бомбасини синовдан ўтказди.

Бу тарихдаги энг тез термоядровий ривожланиш ҳисобланади.

Хитойда тахминан 600 та ядровий каллак бор.


Исроил: норасмий ядровий давлат

Исроил расман ядро қуролига эгалигини тан олмаган.

Бироқ Димона маркази ва махфий дастурлар орқали мамлакат 1960-йилларда ядровий давлатга айлангани тахмин қилинади.

Арсенал: тахминан 90 та ядро каллак.


Ҳиндистон: “биринчи бўлиб ишлатмаслик” сиёсати

1974 йилда биринчи синовни амалга оширган Ҳиндистон 1998 йилда ядровий давлат сифатида ўзини очиқ эълон қилди.

Ҳозирда 180 та ядро қуролига эга.

 

Покистон: рақобат натижаси

Покистон ядровий дастурини Ҳиндистонга жавоб сифатида ривожлантирди.

1998 йилда илк синовини ўтказди.

Арсенал: 170 та ядро каллак.

Шимолий Корея: энг ёпиқ дастур

Шимолий Корея 2006 йилда биринчи ядровий синовини амалга оширди.

Кейинги йилларда унинг имкониятлари сезиларли даражада ошди.

Ҳозирда 50 га яқин ядро каллак бор.


Ядро қуролидан воз кечган давлатлар

Қуйидаги давлатлар ядровий қуролдан ихтиёрий равишда воз кечган:

Жанубий Африка — ягона давлат (ўзи яратиб, йўқ қилган)

Украина — 1 900 та қуролдан воз кечган

Қозоғистон ва Беларусь — СССР меросидан халос бўлган

 

Ядросиз ҳудудлар

Дунёда бир қатор минтақа ва давлатлар ядровий қуролни тақиқлаган:

Лотин Америкаси (Тлателолко шартномаси)

Африка (Пелиндаба)

Жануби-Шарқий Осиё (Бангкок)

Марказий Осиё (Семипалатинск шартномаси)


Бугунги кунда дунёда 10 та давлат ядровий қуролга эга.

Ядровий қурол глобал хавфсизлик тизимининг бир қисмига айланган бўлса-да, унинг тарқалиши ва эҳтимолий қўлланилиши инсоният учун катта таҳдид бўлиб қолмоқда.

                            Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ тайёрлади

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилди

 Қирғизистон сўнгги 50 йил давомида ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилган. 

Жаҳон

05.09.2026, 14:39

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Никаноровка ва Грузское аҳоли пунктлари Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 14:16

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди

Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига зарба берди. Украина президенти Володимир Зеленский Москвани хавфсизлик раҳбарининг шахсий кабинетини нишонга олганликда айблаб, муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:00

Фуқаролар энди мурожаатларини ўзлари назорат қилади

Фуқароларнинг давлат органларига йўллаган мурожаатларини кузатиши ва улар бўйича берилган жавобларга муносабат билдириши учун янги имконият яратилди.

Ўзбекистон

05.09.2026, 10:25

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади

Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.

Жаҳон

04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Фан-технология

04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади

Ҳиндистон фуқаролари айрим давлатларнинг амалдаги визаларига эга бўлган тақдирда Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга кирган.

Сиёсат

04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда

«Янги Тошкент»да қад ростлаётган аэропорт «минтақа дарвозаси» бўлиши мумкин. Бироқ бу мақомга қўшни Қозоғистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда

6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. 

Маданий

04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди

Россия Федерациясининг айрим аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейсларини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Операция Украинанинг 2014 йилга оид 4,2 миллиард долларлик даъвоси сабабли амалга оширилган.

Жаҳон

03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Таиландга кириш қоидалари ўзгармоқда.

Ўзбекистон

03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгиланди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 14:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →