СИ пойгаси: Хитойнинг DeepSeek компанияси янги моделларини тақдим этди

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик устунлик учун курашда ҳал қилувчи жабҳага айланиб қолди. Хитой яратган янги моделлар OpenAI ва Google версиялари билан тенг рақобатлаша олади.

Улашиш:

СИ пойгаси: Хитойнинг DeepSeek компанияси янги моделларини тақдим этди

Жума куни Хитой DeepSeek компанияси сунъий интеллектга асосланган машҳур чатботининг сўнгги версиялари -  DeepSeek-V4-Pro ва DeepSeek-V4-Flash моделларининг илк синов версияларини ишга туширди. 

Компания ушбу моделлар орқали OpenAI ва Google каби АҚШнинг технологик гигантлари билан тенгма-тенг рақобатлашишга қодир эканини яна бир бор намойиш этмоқда.

DeepSeekнинг аввалги чатботлари каби, V4-Pro ва V4-Flash моделлари ҳам очиқ манбали тизимга асосланган. Бу эса дастурчиларга уларнинг кодларидан эркин фойдаланиш ва ўз хоҳишларига кўра ўзгартириш имконини беради.

DeepSeek расмий баёнотида таъкидлашича, DeepSeek-V4-Pro математика ва дастурлаш йўналишларида барча очиқ манбали моделдаги рақобатчиларидан ўзиб кетади.

Умумий билимлар даражаси бўйича эса у фақатгина Googleнинг ёпиқ модель ҳисобланган Gemini 3.1-Pro тизимидан бироз ортда қолмоқда.

Хитой стартапининг қайд этишича, "Pro"нинг самарадорлиги OpenAIнинг GPT-5.4 ва Gemini 3.1-Pro моделларидан озгина фарқ қилади. Яъни компаниянинг ривожланиш суръати дунёнинг энг илғор моделларидан бор-йўғи 3-6 ой ортда қолмоқда.

Фирма вакилларининг сўзларига кўра, Flash модели Pro версиясига каби “фикрлаш” қобилиятига эга бўлиб, тезроқ жавоб қайтаради ва фойдаланиш учун анча ҳамёнбоп нархларни таклиф қилади.

DS

Ушбу янги моделлар ўтган йилнинг январь ойида технология оламини ҳайратда қолдирган DeepSeek-R1 дебютидан сўнг эълон қилинди. Ўшанда R1 ўзининг имкониятлари ChatGPT ва Gemini билан деярли бир хил даражада эканини кўрсатган эди.

Хитойда яратилган DeepSeek-Р1 моделнинг алоҳида эътибор қозонишига яна бир сабаб, уни ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, ҳисоблаш ишларига 6 миллион доллардан кам маблағ сарфланган. Одатда, бундай лойиҳалар учун бир неча миллиард доллар ажратилади.

Кўпчилик таҳлилчилар бунга шубҳа билан қараб, DeepSeek эълон қилинганидан кўра кўпроқ молиявий маблағ ва анча илғор чипларга эга эканлигини айтишмоқда.

DeepSeekнинг халқаро майдонга чиқиши маълумотлар ҳимояси ва Хитой ҳукумати цензурасидан хавфсираётган қатор давлатларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

АҚШнинг бир нечта штатлари, Австралия, Тайван, Жанубий Корея, Дания ва Италия махфийлик ҳамда миллий хавфсизликка доир хавотирларни сабаб қилиб, DeepSeek-Р1 моделига нисбатан чекловлар жорий этди.

Stanford AI Index 2026 ҳисоботига кўра, АҚШ Кремний водийсида энг илғор моделларни яратиш бўйича ҳамон устунликни сақлаб қолаётган бўлса-да, Хитой компаниялари америкалик рақобатчилари билан сунъий интеллект самарадорлиги борасидаги тафовутни амалда “тугатди”.

АҚШ юқори даражадаги сунъий интеллект моделлари ва “кучли таъсирга эга патентлар”ни кўпроқ яратмоқда, бироқ Хитой манбалар ҳажми, ҳаволалар сони, патентлар миқдори ва саноат роботларини ишлаб чиқиш бўйича етакчилик қилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи

Европа Комиссияси болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контент ва қарамликка олиб келувчи функциялардан ҳимоя қилиш мақсадида ёшга қараб босқичма-босқич чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 10:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →