Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Улашиш:

Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Мангистау вилоятида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан 2026 йил 25 сентябрни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб белгилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармойиши асосида хабар берилди.

Каспий денгизида 12 ҳарбий ҳалок бўлди

Фожиа 24 сентябрь куни Мангистау вилоятида Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг машғулотлари вақтида юз берган.
Расмий маълумотларга кўра, Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифани бажариш жараёнида об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиб, шамол кучайган. Дастлаб 19 нафар ҳарбий хизматчи денгизга оқиб кетгани хабар қилинган. 
Кейинчалик Мангистау вилояти ҳокимлиги маълумотни аниқлаштириб, 17 нафар ҳарбий хизматчи денгизга оқиб кетганини билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 3 нафари қутқарилган. Қолган икки нафар ҳарбийни қидириш ишлари олиб борилган. Қутқарилган ҳарбийлардан бири шифохонага ётқизилган.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчининг исмларини ҳам эълон қилди. Рўйхатда 11 нафар матрос ва бир нафар офицер бор.

Жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса юзасидан Қозоғистон Бош прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса жойида ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва прокуратура ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. Керакли экспертизалар тайинланган.

Шунингдек, ҳукумат томонидан фожиа сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган. Комиссияга Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев раҳбарлик қилмоқда. У воқеа жойига бориб, тергов ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштирган.

Тергов доирасида Қозоғистон Жиноят кодексининг 453-моддаси 2-қисми — хизматга бепарво муносабатда бўлиб, оғир оқибатларга олиб келиш, шунингдек, 465-модда — кема бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳаракатлар бошлангани хабар қилинди.

Оқтовдаги байрам тадбирлари бекор қилинди

Фожиа муносабати билан Оқтов шаҳрида 25 сентябрга режалаштирилган «Шаҳар куни» тадбирлари бекор қилинди.
Умуммиллий мотам куни муносабати билан мамлакат бўйлаб давлат байроқлари туширилди, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди ёки бошқа муддатга кўчирилди. Телевидение ва радиоларда кўнгилочар дастурлар ўрнига ахборот ва махсус дастурлар эфирга узатилмоқда.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди ҳамда фожиа сабабларини ҳар томонлама аниқлаш ва жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизида ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчини тўлқин денгизга оқизиб кетди. Ҳозиргача 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Жаҳон

24.09.2026, 17:32

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →