Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Шимолий Корея разведка хизматларига алоқадор "Kimsuky" хакерлик гуруҳи фишинг ҳужумларида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ҳужжатлардан фойдаланмоқда.
Жаҳон
11.08.2026, 13:53
Улашиш:

Жанубий Кореянинг “Genians” киберхавфсизлик компанияси душанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Шимолий Корея разведка хизматларига алоқадор “Kimsuky” хакерлик гуруҳи 2026-йилдан буён мақсадли фишинг ҳужумларида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ҳужжатлардан фойдаланиб келмоқда.
Ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланилиб, тадқиқот ҳисоботлари ва таклифномалар каби қонуний ҳужжатларга ўхшатиб тайёрланган зарарли файлларни автоматик яратиш йўлга қўйилган.
Kimsuky гуруҳи аниқланишдан қочиш учун Ollama, GPT-4All ва Msty каби очиқ манбали воситалардан фойдаланиб, йирик тил моделларини интернетга уланмасдан ишга туширган.
"Сунъий интеллект қисқа вақтда кенг кўламли мавзулар бўйича юқори даражада сайқалланган ҳужжатларни яратиши мумкин, бу эса уни таҳдидчилар учун самарали воситага айлантиради," - деди Genians.
Бу ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, энди алдамчи ҳужжатларни яратиш услуби ўзгарган. Энг эътиборлиси эса, сунъий интеллект ижтимоий муҳандислик ҳужумларини автоматлаштириш ва кенг миқёсда амалга оширишга кўмаклашиши намоён бўлмоқда.
Шимолий Кореянинг киберҳужумлари
Сўнгги йилларда содир этилган кўплаб киберҳужумларда Kimsuky ва Шимолий Корея ҳукумати билан алоқадор бошқа гуруҳлар айбланади.
Британиянинг блокчейн таҳлили билан шуғулланувчи Elliptic фирмаси ҳисоботига кўра, шимолий кореялик хакерлар 2025-йилнинг дастлабки тўққиз ойида 2 миллиард доллардан ортиқ криптовалюта ўмарган.
2014-йилда АҚШ расмийлари Sony Pictures ширкатига уюштирилган хакерлик ҳужумида Шимолий Кореяни айбдор деб топган эди. Бу ҳужум “Интервью” комедия фильмида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг масхара қилингани Пхеньян ғазабига сабаб бўлганидан кейин содир этилган.
Сунъий интеллект кибержиноятчиликни кучайтирмоқда
Киберхавфсизлик бўйича мазкур ҳисобот сунъий интеллектдан ёвуз ниятли шахсларнинг фойдаланиши ва унинг назоратдан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар кучайган бир пайтда эълон қилинди.
Ўтган ҳафта АҚШлик тадқиқотчилар илк бор табиатда учрамайдиган вирусларни сунъий интеллект ёрдамида яратганини маълум қилди. Бу тиббиётда янги кашфиётларга умид уйғотган бўлса-да, юзага келиши мумкин бўлган хавфлардан хавотирни ҳам авжлантирди.
Кибержиноятчилик бўйича таҳлилчи Mark T. Hofmannнинг таъкидлашича, сунъий интеллект ёвуз ниятли шахслар учун янги имкониятлар тақдим этиб, кибержиноятчиликда мисли кўрилмаган ўзгаришлар ясамоқда.
“Энди сизга хакерлик маҳорати ёки ахборот технологиялари бўйича магистр даражаси керак эмас. Сизга фақат компьютер ва асос бўлса бас. Бутун дунёдаги кибержиноятчилар ҳужумларини тезлаштириш учун генератив сунъий интеллектдан, энг ёмони, сунъий интеллект агентларидан тобора кўпроқ фойдаланадилар”, – деди Hofmann “Ал-Жазира” нашрига.
“Сунъий интеллектнинг қоронғу томони – бу ўн йилликнинг асосий муаммоларидан биридир. Сунъий интеллект ёрдамидаги киберҳужумлар одатий ҳолга айланади”, – дея қўшимча қилди Hofmann.
мавзуга оид янгиликлар

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди
Фан-технология
10.07.2026, 14:43

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?
Жаҳон
01.10.2026, 13:21

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
сўнгги янгиликлар

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Россия Яман ҳусийлари ва Саудия Арабистонини зўравонликни тўхтатишга чақирди
Жаҳон
13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
Ўзбекистон
13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формаси қоидаларига қарши норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди
Жаҳон
13.10.2026, 11:48

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди
Иқтисодиёт
13.10.2026, 11:02

Ўзбекистонда янги мудофаа вазири тайинланди — Ботир Қудратхўжаев
Ўзбекистон
13.10.2026, 10:54

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади
Маданий
13.10.2026, 10:26

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди
Спорт
13.10.2026, 09:58

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
