Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.
Фан-технология
19.09.2026, 10:59
Улашиш:

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик имкониятларини синаш жараёнида интернетга чиқиб, учта компаниянинг тизимига кирган. Бу Google сунъий интеллект тизимининг бундай ҳаракатни мустақил амалга оширгани маълум бўлган биринчи ҳолат сифатида қайд этилмоқда.
Ҳодиса 2026 йил май ойида сунъий интеллект моделларини киберхавфсизлик бўйича баҳолайдиган Irregular компанияси ўтказган тест давомида содир бўлган.
Google’нинг хавфсизлик муҳандислиги бўйича вице-президенти Ҳизер Адкинснинг маълум қилишича, тест вақтида Gemini интернетдаги очиқ маълумотларни топган ва синов доирасидаги сайтлар деб ўйлаган учта веб-сайтга кириш учун аутентификация маълумотларини тахмин қилган.
Маълум бўлишича, тест сценарийсида Gemini сохта компания тизимида ахборот излаши керак бўлган. Бироқ синов жараёнида моделга интернетга кириш имконияти кутилмаганда очилиб қолган. Натижада у реал компанияларга тегишли тизимларга етиб борган.
Ҳолатларнинг бирида Gemini ҳимояланган тизимга кириш имконини берувчи паролни топгунча турли вариантларни тахмин қилган. Қолган икки ҳолатда эса модель очиқ репозиторийда жойлаштирилган маълумотлар орқали ҳимояланган тизимларга кириш имконини берувчи реквизитларни топган.
Google маълум қилишича, Gemini учала ҳолатда ҳам ҳақиқий компания тизимига кирганини англаганидан сўнг ҳаракатларини тўхтатган. Компания таъсирланган учта ташкилотни воқеадан хабардор қилган ва Irregular билан тест жараёнидаги хавфсизлик чораларини такомиллаштириш бўйича ишлаган.
Irregular вакили воқеа бошқа сунъий интеллект лабораторияларида кузатилган ҳолатларга ўхшаш муаммо билан боғлиқ бўлганини маълум қилди. Унинг айтишича, тегишли лабораториялар 2026 йил июль ойининг охирида хабардор қилинган ва компаниядаги маълум муаммолар бартараф этилган.
Шунга ўхшаш ҳолатлар аввал Meta, Anthropic ва OpenAI сунъий интеллект тизимларини синаш жараёнларида ҳам қайд этилган. Бу воқеалар сунъий интеллект агентларига интернет ва компьютер тизимларига кўпроқ мустақил кириш имконияти берилаётган бир пайтда хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлиги ҳақида саволларни кучайтирмоқда.
Google ва Irregular маълумотларига кўра, мазкур ҳодисаларда компанияларга зарар етказилмаган. Google эса Gemini’нинг ҳар уч ҳолатда ҳам ҳақиқий тизимга кирганини англаши билан ҳаракатни тўхтатганини таъкидлаган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Жаҳон
11.08.2026, 13:53

Она қорнидаги чақалоқни “лойиҳалаш” даври бошланмоқдами?
Фан-технология
08.07.2026, 16:44

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
