Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.
Жаҳон
30.04.2026, 16:54
Улашиш:

Трампнинг чоршанба куни “Axios” нашрига айтишича, Нетаняҳу сешанба оқшомидаги суҳбат чоғида Эронга эътибор қаратиш ўрнига, ўзининг коррупцияга оид суд жараёни ҳақида гапирган ва чоршанба куни яна судга боришини маълум қилган. "Урушнинг қоқ ўртасида-я? Қўйсангиз-чи", — деди Трамп.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху чоршанба куни Ғазо секторига йўл олган гуманитар ёрдам флотилияси билан боғлиқ хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун ўзига оид коррупция иши бўйича суд мажлисини тарк этди.
Тел-Авивдаги суд мажлиси бошланишидан олдин Нетаняҳу чоршанба кунги тингловни уч соатгача қисқартиришни сўради, бироқ судьялар бу илтимосни рад этди. Шундан сўнг у Мудофаа вазирлигида хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув ўтказиш учун суд залини бир соатга тарк этишга ва кейинроқ қайтиб келишга рухсат сўради, судьялар бунга розилик берди.
Нетаняҳу коррупция, порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича учта алоҳида ишда айбланмоқда. Агар айби исботланса, у озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Айблов хулосаси 2019 йил ноябрь ойида Бош прокурор томонидан эълон қилинган.
Бир неча ой давомида Герцогга қайта-қайта танқидий ҳужумлар қилган Трамп бу сафар юмшоқроқ оҳангда гапириб, Герцог “агар Бибини афв этса, миллий қаҳрамонга айланади. Бундан жуда миннатдор бўлардим”, деди.
Унинг сўзларига кўра, Нетаняҳунинг судланиши Исроилни “ёмон кўрсатмоқда” ва у айбловларни “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз деб ҳисоблади.
“Биби — уруш даври бош вазири. Унинг бошида бундай айбловлар осилиб туриши мумкин эмас”, — деди Трамп.
Трамп ўтган йилнинг июнь ойидан бери Нетаняҳуни авф этишни ёқлаб, унга қарши очилган коррупция ишини АҚШда ўзи дуч келган ҳуқуқий муаммоларга ўхшаш “жодугарлар ови” деб атаб келади.
Исроилда октябрь ойида сайловлар ўтказилиши режалаштирилган ва агар Нетаняҳу мағлубиятга учраса, унинг қамоққа тушиш эҳтимоли кескин ошиши мумкин.
Нетаняҳу ҳеч қандай қонунбузарликни тан олмади ва пушаймонлик ҳам билдирмади, ваҳоланки бу икки жиҳат Исроил қонунчилигига кўра афв этишнинг асосий шартларидир.
Март ойида “Axios” нашрига берган интервьюсида Трамп Нетаняҳуни афв этмагани учун Герцогни “шарманда” деб атаган эди. Бошқа бир интервьюсида эса уни “заиф ва аянчли” деган.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»
Жаҳон
24.09.2026, 10:26

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади
Жаҳон
23.09.2026, 10:20
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
