Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи
Сўров келаси пайшанба куни Украина мудофааси бўйича Мулоқот гуруҳининг йиғилишида билдирилади.
Жаҳон
13.06.2026, 09:46
Улашиш:

Ҳозирги жанг майдонидаги Россиядан устунлигини мустаҳкамлаш учун Украина иттифоқчиларидан қўшимча 20 миллиард доллар ҳарбий ёрдам сўрамоқчи, деган хабар Украина мудофаа вазирлигидан аноним тарзда сиздирилди.
Ушбу сўров 18-куни “Рамштейн гуруҳи” номи билан танилган Украина мудофааси бўйича Киевга молиявий ва ҳарбий кўмак кўрсатувчи 50 дан ортиқ давлат иттифоқи гуруҳининг йиғилишида ўртага ташланади.
Украинанинг ўрта масофага учувчи дронлари таъминот ва логистика занжирларига зарба бергани сабабли, Россиянинг бу йилги юриши секинлашди ва ўтган ой тўхтаб қолди деярли. Айни пайтда, узоқ масофага учувчи дрон зарбалари Россия энергетика секторига жиддий зарар етказмоқда.
Украинага пул керак
Сўнгги ҳафталарда жанг майдонидаги ўзгаришлар Россияни музокаралар столига Киев учун анча қулай шартларда олиб келиш имконини берганини таъкидлади украиналик ҳарбийлар.
Украина дрон кучлари қўмондони Роберт Бровдининг Reuters агентлигига айтишича, унинг стратегик мақсади – дрон ҳужумларини кучайтириб, таъминот йўллари ва логистикасини издан чиқариш орқали Россия қўшинларини фронт чизиғидан чекинишга мажбурлаш.
Бунга эришиш учун эса Украинага пул керак.
“Украинадаги дронларнинг ишлаб чиқариш қуввати, сифати ва уларни бошқарувчи экипажлар сони Россия иқтисодиётига ҳалокатли зарбалар бериш, логистикасини издан чиқариш ва шахсий таркибини йўқ қилиш учун етарли”, — деди Бровди.
Россия олдинга силжияпти - Путин
Ўтган ой Зеленский Киевнинг стратегик мавқейи яхшиланганидан фойдаланиб, Россия билан тинчлик музокараларини қиш келмасидан олдин илгари суриш истагини билдирган эди.
Бироқ, Путиннинг айтишича, Россия кучлари ҳар куни олдинга силжимоқда ва бундай музокараларга ҳожат йўқ. Шунингдек, Украина зарбалари зиён етказаётганини тан олди Россия президенти.
Politico нашрига кўра, келаси ҳафтадаги йиғилишда 20 миллиард долларлик мақсадга эришиш учун айрим иттифоқчилардан ёрдам ёки қарз шаклида 2 миллиарддан 6 миллиард долларгача ҳисса қўшиш сўралади.
Жаҳон
13.06.2026, 09:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди
Сиёсат
15.08.2026, 14:41
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
