Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди

Nestlé компаниясининг Италиядаги ишлаб чиқариш корхонасидан Полшага жўнатилган KitKat брендига тегишли 12 тонна, аниқроғи, 413 793 дона шоколад батончаси машинаси билан қўшиб ўғирланди.

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди

Бош қароргоҳи Швейцариянинг Вевей шаҳрида жойлашган компаниянинг жума куни берган баёнотида “транспорт воситаси ҳам, унинг юки ҳам ҳали топилмагани” айтилган.

Шоколадли вафлидан тайёрланган қарсилдоқ батончалар партияси ўтган ҳафта ишлаб чиқариш ва тарқатиш манзиллари орасидаги йўлда ғойиб бўлган. Режага мувофиқ шоколад батончалари бутун Европа бўйлаб тарқатилиши керак эди.

Компания хабарига кўра, йўқолган ширинликлар Европа бозорларидаги норасмий савдо тармоқларига чиқиши мумкин. Агар бу содир бўлса, ҳар бир батонларга бириктирилган ноёб серия коди ёрдамида маҳсулотларни аниқлаш имкони мавжуд.

Яъни, истеъмолчилар ва сотувчилар маҳсулот қадоғидаги серия рақамларини сканерлаш орқали ўғирланган маҳсулот эканлигини билишлари мумкин. Агар рақамлар мос келса, сканерда компанияни қандай хабардор қилиш ҳақида аниқ кўрсатмалар пайдо бўлади. Шу орқали компания далилларни тегишли идораларга улашади.

Компания ўғирлик билан боғлиқ қўшимча маълумотларни ошкор этмади, тергов эса давом этмоқда.

сўнгги янгиликлар

Амударё сувида Афғонистоннинг улуши борми?

Жорий йилнинг 25-26 – март кунлари “Тошкент сув ҳафталиги” форуми бўлиб ўтди ва унда Толибон вакили маъруза қилди. Дунёнинг 19 давлатидан 80 га яқин маърузачи ва 1200 дан ортиқ вакил иштирок этган форумда Афғонистоннинг 2028 йилда Қўштепа каналини қуриб битказиш режаси ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

02.04.2026, 11:24

Эрон Исроил қонунига жавобан кескин огоҳлантириш берди

Эрон расмийлари баёнот бериб, агар Исроил фаластинлик маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини ижро этишни бошласа, жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини маълум қилди. 

Жаҳон

02.04.2026, 09:55

Суд Ташановга нисбатан қўзғатилган ишни тугатди

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатди. Суд қарорига кўра, ишда маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаган.

Ўзбекистон

01.04.2026, 17:26

Ишончнома билан берилган авто: жарима баллари кимга ёзилади?

2026 йил 1 апрелдан бошлаб транспорт воситасини ишончнома асосида бошқараётган шахсларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни расмий равишда ўтказиш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон

01.04.2026, 16:07

Битта билет – бир нечта манзил: "Uzbekistan Airways" қизиқарли шартнома имзолади

Air India ва  Uzbekistan Airways расман код-шер битимини имзолади.

Ўзбекистон

01.04.2026, 16:01

Европа давлатлари АҚШнинг Эронга қарши операцияларига чеклов қўймоқда

Франция Исроил томонидан Эронга қарши операцияларда қўлланилиши мумкин бўлган Америка қуролларини ташиш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермади.

Жаҳон

01.04.2026, 15:10

Жиззахдаги ёпиқ муассасаларда Омбудсман текшируви: аниқланган камчиликлар ва чоралар

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Жиззах вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказди. 

Ўзбекистон

01.04.2026, 12:47

Жаҳон чемпионати 2026: Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция мундиалга йўл олди

Кеча  бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсларда Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция терма жамоалари Жаҳон чемпионати 2026га чиқиш имкониятини қўлга киритди. Ҳар бир жамоа ўз гуруҳларида жиддий рақибларга қарши баҳс олиб боради ва мухлислар тарихий ғалабаларни кўришга тайёр. 

Спорт

01.04.2026, 12:37

Қатлга рухсат: дунёни ташвишга солган қонун

Исроил парламенти фаластинлик маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини қўллашга рухсат берувчи баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди.

Жаҳон

01.04.2026, 11:40

Теҳронда жамоат транспорти вақтинча бепул қилинди

Теҳрон шаҳар кенгаши қарорига кўра, пойтахтдаги барча жамоат транспорти хизматлари — жумладан метро, экспресс ва оддий автобус линиялари фарвардин ойи (21 март-20 апрел) охирига қадар бепул бўлади.

Жаҳон

01.04.2026, 10:52

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи

Дунёда ядровий қуролга эга давлатлар сони 10 тага етган. Дастлаб ҳимоя воситаси сифатида яратилган ушбу қурол бугун инсоният учун энг катта глобал таҳдидлардан бирига айланган. Ушбу мақолада ядровий қуролга эга давлатлар, уларнинг қандай шакллангани ва ядросиз ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Фан-технология

01.04.2026, 10:04

Ботаника боғида велосипед ва самокатлар тақиқланади

Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида велосипед, самокат ва бошқа шунга ўхшаш воситаларда ҳаракатланиш тақиқланади. 

Ўзбекистон

01.04.2026, 09:27