Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.
Жаҳон
28.08.2026, 11:06
Улашиш:

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 август куни журналистлар билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмаслигини билдирди. Трампнинг айтишича, у Путин билан «яхши музокаралар» ўтказган.
«У НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди», — деди Трамп.
Трампдан АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) директори Жон Рэтклиффнинг яқинда Москвага бориб, Россия томонини НАТО давлатларига ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантиргани ҳақидаги хабарлар сўралди.
АҚШ президенти бу маълумотни тўлиқ тасдиқламади: «Бу ҳақда изоҳ беришни истамайман, аммо улар ҳужум қилмайди», — деди у.
Рэтклиффнинг Москвадаги учрашуви
Разведка бошқармаси (CIA) директори Жон Рэтклифф шу ҳафта Москвага бориб, Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашган. Россия томони учрашув бўлиб ўтганини тасдиқлаган, бироқ уни оддий ишчи мулоқот сифатида баҳолаган.
АҚШнинг айрим оммавий ахборот воситалари эса Рэтклифф Москвада Россияни НАТО аъзоси бўлган давлатларга ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берган. Бу маълумот ҳозирча АҚШ ёки Россия томонидан расман тасдиқланмаган.
Трамп эса Рэтклиффнинг ташрифини «ярим одатий» учрашув сифатида баҳолаб, унинг асосий мавзуси Украинадаги урушни тугатиш билан боғлиқ бўлганини айтган.
Кремль хабарларни рад этди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков НАТОга эҳтимолий ҳужум ҳақидаги хабарларни «қўрқитувчи ҳикоялар» деб атади ва улар воқеликка алоқаси йўқлигини билдирди.
Трамп, шунингдек, Россиянинг Эрон билан муносабатлари ва АҚШ томонидан Ҳурмуз бўғози бўйича билдирилаётган талаблар ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, Россия ҳозирча бу масалада «ўзини яхши тутмоқда».
Ҳозирча Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиш нияти борлиги ҳақида расмий тасдиқланган маълумот мавжуд эмас.
мавзуга оид янгиликлар

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28

Россия жанг майдонида ғалаба қозонмоқда ва “террорчилар” билан музокара ўтказмайди – Путин
Сиёсат
02.09.2026, 10:43

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30
сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30
