Жавоҳир Синдаров бугунги мусобақада туркиялик Ягиз Каан Эрдогмус қаршига ўйнайди

Бугун, 22 май куни Швециянинг Мальмё шаҳрида давом этаётган "TePe Sigeman & Co 2025" шахмат турнирининг 3-турида Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров қора доналарни туркиялик Ягиз Каан Эрдогмусга қарши суради. 

Спорт

22.05.2025, 13:28

Улашиш:

Javohir Sindarov bugungi musobaqada turkiyalik Yagiz Kaan Erdogʻmusga qarshi oʻynaydi

Турнир 2025 йилнинг 20–26 май кунлари давомида ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 8 нафар гроссмейстер якка давра тизимида жами 7 та турда қатнашмоқда.

 

Синдаров биринчи турда хитойлик Тан Зҳонгга қарши ўйнаб ғалаба қозонган, иккинчи турда эса АҚШлик Рай Робсон билан дуранг натижага эришган. Икки турдан сўнг ҳамюртимиз 1,5 очко билан пешқадамлар қаторида бормоқда.

 

Ҳозирча турнир жадвалидаги етакчилар қуйидагилар:

Ричард Раппорт

Жавоҳир Синдаров

Ягиз Каан Эрдоғмус

 

Бугунги рақиб Ягиз Каан Эрдоғмус — Туркиянинг энг иқтидорли ёш гроссмейстерларидан бири бўлиб, 2023–2024 йилларда бир нечта халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қайд этди ва FIDE рейтингида тез суръатда кўтарилмоқда. У билан ўйин бугун,22 май Тошкент вақти билан 18:00 да бўлиб ўтади.

 

Турнир жадвалига кўра, Синдоровниҳали 4 та рақиб билан баҳс кутмоқда. Уларнинг орасида энг юқори рейтингли рақиби — Венгриялик Ричард Раппорт бўлиб, бу ўйин мусобақа тақдирини ҳал қилувчи беллашувга айланиши мумкин.

сўнгги янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46