Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.
Маданий
11.11.2026, 15:53
Улашиш:

Rasm Claude SI dasturida yaratildi
Қозоғистонда режиссёр Ақан Сатаевнинг қаҳатчилик ҳақидаги «Кулпаш» фильми 11 ноябрь куни катта экранларга чиқиши керак эди, бироқ премьерага икки соат қолганида унга прокат гувоҳномаси берилмагани маълум бўлди.
Бунинг кетидан қирғиз ижодкорларига тегишли «Айтматов» фильмининг Қозоғистондаги намойиши ҳам бекор қилингани маълум бўлди. Аввалроқ Россиядаги намойишларда ҳам мазкур фильмдаги ёзувчининг отаси Тўрақул Айтматовнинг Сталин қатағони йилларида отиб ўлдирилиши билан боғлиқ саҳнаси қирқиб ташланган эди.
«Кулпаш» атрофидаги гаплар
«Кулпаш» фильмининг 10 ноябрга белгиланган премьераси ва 11 ноябрдан бошланиши керак бўлган кинопрокати қолдирилди. Режиссёр Ақан Сатаевнинг ушбу фильми Қозоғистондаги очарчилик мавзусини кўтариб, халқнинг умумий тарихий хотирасига мурожаат қилади.
Қатағон қурбони бўлган ёзувчи Беимбет Майлин қиссаси асосида суратга олинган мазкур фильм очарчилик йилларида ўз боласини сақлаб қолишга уринган аёл ҳақида бўлиб, бу мавзу Қозоғистон халқи учун ҳамон жуда оғриқли ҳисобланади.
Премьера ва прокатнинг кўчирилиш сабаблари очиқланмаган.
«Айни дамда барча зарур тартиб-таомилларни якунлаш учун қўшимча вақт талаб этилмоқда. Ҳозирча премьера ва кинопрокатни тахминан бир ҳафтага кечиктиришни мўлжаллаяпмиз», — дея маълум қилди киностудия.
Мамлакатда прокатга чиқариладиган барча фильмлар прокат гувоҳномасини олиши шарт. 2026 йилнинг февралида Қозоғистон Республикаси Сенати прокат аризаларини кўриб чиқиш муддатини 7 иш кунидан 30 иш кунигача узайтирувчи тузатишларни маъқуллади. Шунингдек, прокатдан олдинги мажбурий экспертиза ҳам жорий этилди. Кўплаб экспертлар мазкур ўзгаришларни қонунийлаштирилган цензура сифатида талқин этишмоқда.
Сталин қатағони лавҳалари «ўтмаяпти»
Қозоғистонда қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳақидаги биографик фильм премьераси ҳам 2026 йил 3 декабрга қолдирилди. Картина ижодкорлари расмий сабабларни маълум қилмади, бироқ қозоғистонлик кинотанқидчи Дмитрий Мостовой намойиш муддатининг сурилишини кинопрокатдаги кучли рақобат ҳамда Россиядаги цензура билан боғлиқ можаро билан изоҳлади.
Мостовойнинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги режалаштирилган релиздан бир ҳафта олдин «Айтматов» фильми Россия прокатига чиққан бўлиб, у ердаги масъуллар фильмдан 1930-йиллардаги Сталин қатағонларига оид лавҳаларни олиб ташлашни талаб қилишган. Гап Чўн-Тош дарасидаги оммавий қатллар ҳақида бормоқда; ўша қурбонлар орасида ёзувчининг отаси Тўрақул Айтматов ҳам бўлган. Мостовой эҳтимолий цензурани замонавий Россиянинг Сталин даврига муносабати билан боғлади.
Шунингдек, танқидчининг таъкидлашича, Қозоғистондаги премьеранинг қолдирилишига прокат жадвалининг тиғизлиги ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин: бу ҳафта Ақан Сатаевнинг «Қулпеш», Жонни Депп иштирокидаги «Скруж» лентаси ҳамда «Дюна»нинг қайта прокатга чиқиши кутилмоқда. «Айтматов» фильми улар билан рақобатлашишига тўғри келарди.
Цензура кучаймоқда(ми?)
Қозоғистоннинг «Respublika.kz.media» мухолиф нашри бош муҳаррири Ирина Петрушова юқоридаги фильмларнинг қолдирилишини «қандайдир хурофот ва жаҳолат даври» бошлангани билан изоҳлади.
«Майли, Россияда-ку ҳаммаси тушунарли бўлиб улгурди, лекин Қозоғистонда дуч келган нарсанинг ёппасига тақиқланиши сира ақлга сиғмаяпти», — деган Петрушова.
Петрушова Назарбоев президентлиги даврида «Республика» нашри таҳририяти биноси ва газета нусхалари ёқиб юборилганини эслади. Унинг фикрича, ҳозирги вазият ижодкорлар учун ҳам хавф туғдириши мумкин.
Жорий йил 3 ноябрда «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти журналистларга босим ўтказиш ва матбуот эркинлигини чеклашда айблаётган шахслари рўйхатини эълон қилди. Мазкур «матбуот эркинлиги кушандалари» рўйхатида амалдаги Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам бор эди.
мавзуга оид янгиликлар

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
