Пўкакли идишда сақланаётган музқаймоқ — моғор ва микроб уяси!

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. 

Улашиш:

Жазирама кунларда яхна ичимликлар, совуқ таомлар ва музқаймоқ жонга роҳат бағишлайди. Айни кунларда ҳам дўконларда музқаймоққа талаб ортган, деб айтиш мумкин. Санепидқўмита ахборот хизмати бу борада фойдали мақола тайёрлади.

Бугунги кунда музқаймоқ асосан сут маҳсулотидан тайёрланиши сабабли тез ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Шу сабабли доим совуқ ҳароратда сақлаш талаб этилади. 

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки жараён давомида музқаймоқнинг таркиби ўзгариб, бактерияларни ўзига жалб қилиш хусусияти ортади. 

Афсуски, бугун кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Табиийки, музқаймоқ солинган идишлар музлатгич имкониятига эга эмас. Шу сабабли ичидаги маҳсулотни етарли даражада салқин ва сифатли сақлаб беролмаслиги ҳам бор гап.

Бугунги кунда йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлар кўпайди. Кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқ солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Бундай пластик идишларни эса кимёвий усулда зарарсизлантириш имконияти ҳам мавжуд эмас. 

Қайд этиш жоизки, кўп ҳолларда стафилококк иккиламчи инфекцияларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Патоген стафилококк тушган сут ва сут маҳсулотлари: торт, музқаймоқ ва бошқа озиқ-овқатларни истеъмол қилганда киши заҳарланиши мумкин. 

Йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқларнинг қачон ва қаерда, қандай шароитда ишлаб чиқарилгани, таркиби, сақлаш муддати ҳамда шароити тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, бу маҳсулотни сотаётган сотувчилар махсус кийим-бош билан таъминланмаган ва уларнинг тиббий кўрикдан ўтгани тўғрисида махсус юритиладиган дафтари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, савдо шохобчалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари зарур. 

Музқаймоқ асаб ва ошқозон-ичак фаолиятининг бир маромда кечишида фойдали, аммо бу маҳсулотни тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш жуда зарурий омилдир. Аввало сут маҳсулотининг қаердан олиб келинган, ветеринария экспертизасидан ўтиб, маълумотномага эга бўлганми, шунингдек, эпидемиологик вазияти яхши сигирлардан олинганми, шуларга диққат қаратиш даркор.

Музқаймоқни тайёрлаганда, албатта, зарур технологик жараёнларга амал қилиш, шахсий гигиена қоидаларини қатъий бажариш керак. Агар ишчи-ходимлар юқори нафас касалликлари — тонзиллит, гайморит, стоматит билан касалланган бўлса, бу ишчиларни вақтинчалик ишдан озод қилиб, даволангандан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, қўлида тери-касалликлари ва панариция бўлса, бундай ходимларни ҳам ишдан белгиланган тартибда четлаштириш зарур. Шу боис ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаганда ходимлар санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари талаб этилади. Хусусан, тозаликни сақлаш бўйича ишчилар орасида тез-тез профилактика тадбирларини ўтказиб туриш зарур. Тозалик ошқозон-ичак касалликларининг олдини олишда энг самарали ва қулай усулдир.

Ўзбекистон

06.08.2025, 09:03

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби белгиланди

Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади. 

Иқтисодиёт

06.08.2025, 16:19

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 15:23

АҚШ Нетаньяҳунинг “Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси” борасида сукут сақламоқда

АҚШ Давлат департаменти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Ғазо секторини тўлиқ оккупация қилиш билан боғлиқ янги режалар тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Жаҳон

06.08.2025, 14:42

Qoʻy jon dardida, qassob goʻsht dardida: Toshkent viloyat hokimliligi Chorvoqdagi kurort haqida bayonot berdi

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Чорвоқдаги Sea Breeze курорт мажмуаси лойиҳаси юзасидан расмий баёнот берди.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:12

Ўзбекистонда қанча электромобиль рўйхатга олинган?

Ўзбекистон бўйича энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:10

18 нафар боксчимиз қитъа биринчилигининг ярим финалида жанг қилади

Таиландда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида қизлардан 4 нафар, йигитлардан 18 нафари ярим финалда жанг қилади.

Спорт

06.08.2025, 13:06

Mahalliy byudjet xarajatlari daromaddan oshib ketdi

Маҳаллий бюджет харажатлари даромаддан ошиб кетди

2025 йил биринчи ярмида мамлакатда харажатлари даромадларидан энг кўп ҳудуд Фарғона вилояти бўлди. Мазкур даврда республиканинг барча ҳудудлари бюджетларида камомад кузатилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маҳаллий бюджетлар таҳлилида келтирилган.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 12:02

Foto: Ijtimoiy tarmoqlar

Гулистондаги театрда ёнғин содир бўлди

Кеча, 5 август куни соат 18:06 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ хабар қилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:15

Уйи бузилишга тушган фуқароларга 3 турдаги компенсация таклиф этилади

Республика бўйича 42 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 17 мингтаси 2-3 қаватли ҳисобланади. 

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:08

Малайзия компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

Савдо миссиясидан мақсад – Ўзбекистонда савдо ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 10:05

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маданий

05.08.2025, 20:24