Ўзбекистон ТИВ Россияда таксичини ҳақорат қилиш ҳолати бўйича текширув ўтказишни талаб қилди

Ўзбекистон Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота йўллаб, ўзбекистонлик таксичини ҳақорат қилган кишининг шахсини аниқлаш ва тегишли чоралар кўришни сўради.

Улашиш:

Фото: Кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Москва яқинидаги Химки шаҳрида тасвирга олинган видео тарқалган эди. Ёзувда бир киши ҳақоратли сўзлар билан такси ҳайдовчисини камситаётгани акс этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можаро ҳайдовчи чиқиндичи машинаси ўтиб кетишини кутиб, кўп қаватли уй ҳовлисига кириш йўлини қисқа вақтга тўсиб қўйгани учун келиб чиққан.

Ўзбекистон ТИВ мазкур воқеага муносабат билдириб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор йўналиш эканини ва давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбурияти сифатида қаралишини таъкидлади.

«Агар фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари бузилса ёки шаъни камситилса, улар зудлик билан ўша мамлакатнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилиши зарур. Шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари орқали ҳуқуқий ва консуллик ёрдамини олиш ҳуқуқига эгадирлар», — дейилади расмий баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия ТИВига расмий нота юборилиб, видеода акс этган кишининг шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонун доирасида чора кўриш талаб қилинган.

Жаҳон

03.09.2025, 15:53

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

«Биз уларни эркалатиб юбордик» — Сергей Михеев Марказий Осиё давлатлари ҳақида

Владимир Соловьёв бошловчилигидаги «Вечер с Владимиром Соловьёвым» кўрсатувида иштирок этган сиёсатшунос Сергей Михеев минтақадаги суверен давлатларнинг ташқи сиёсатини танқид қилди.

Жаҳон

28.01.2026, 13:19

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди

Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

19.01.2026, 18:06

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?

«Ўйин тугади. Биз халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик», — россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Марказий Осиёни Россиянинг навбатдаги «махсус операция» нуқтасига айлантиришга чақирди.

Сиёсат

13.01.2026, 09:49

Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий нота тақдим этилди.

Жаҳон

02.01.2026, 15:41

Россияда янги тартиб жорий этилди: яна мигрантлар зиёнига

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг мамлакатдан чиқиб, кейин қайта кириш орқали миграция мақомини янгилаш амалиётига чек қўйди. Энди уларга болаларни боғча ёки таълим муассасаларига жойлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ва яна бир қатор тақиқлар қўйилди.

Сиёсат

05.11.2025, 12:51

сўнгги янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52