updated: 22.03.2026, 14:31

Эмин Агаларов Озарбойжонда биринчи казино қурмоқда — BBC

Ишбилармон Эмин Агаларов Озарбойжон тарихидаги илк казино лойиҳасини амалга оширмоқда. У Каспий денгизи соҳилида, диний қадриятлари билан машҳур Нардаран қишлоғи яқинидаги Sea Breeze курорт мажмуаси таркибида жойлашади.

Улашиш:

Фото: ВВС

Сўнгги йилларда жадал ривожланаётган мазкур курорт виллалар ва аппартаментлардан тортиб ресторанлар, концерт майдонлари ва пляж ҳудудларигача бўлган турар ва туристик инфратузилмани ўз ичига олади. Қурилишнинг янги босқичидаги марказий объект Caspian Dream Liner апарт-меҳмонхонаси бўлиб, у круиз лайнери шаклида барпо этилган. Бино сунъий яриморолда жойлашган бўлиб, яшил ҳудудлар, бассейнлар ва янги транспорт инфратузилмаси билан ўралган.

Лойиҳага кўра, Sea Breeze ҳудудида казино ҳам очилиши режалаштирилган бўлиб, ташаббускорлар сўзларига кўра, у Европадаги энг йирикларидан бирига айланиши мумкин.

Озарбойжонда қиморбозлик фаолияти 1990-йиллар охирида расман тақиқланган эди, бироқ сўнгги йилларда мамлакат бу соҳани пилот лойиҳалар доирасида легаллаштириш ва тартибга солиш жараёнини бошлаган.

сўнгги янгиликлар

Эроннинг яширин ракета шаҳарчалари: 48 соатда қайта тикланади

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эронда ер остининг чуқур қатламларида қазилган 27 та ракета шаҳарчаси мавжуд. Исроил ва АҚШ кучлари ушбу мажмуаларга зарба бериш деярли имконсиз эканлигини билиб, доимий равишда уларнинг кириш қисмларига ҳужум қилиб келмоқда.

Жаҳон

27.03.2026, 18:51

Бухорода зўравонликка учраган аёллар масаласи кўтарилди: 3 нафар мурожаатчи ҳимояга олинди

Маълум бўлишича, ҳар учала аёл ҳам турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка дуч келган. Улар жисмоний ва руҳий босим остида қолган бўлиб, айни вақтда болалари билан бирга мазкур марказда вақтинчалик бошпанада яшамоқда.

Ўзбекистон

27.03.2026, 17:53

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35