Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 17:52

Луврдан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар ўғриланди

19 октябр куни Лувр музейидан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар, жумладан, Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган тақинчоқлар ўғриланди. Аммо номаълум сабабларга кўра музейдаги энг йирик – 140 каратли «Регент» олмоси қолдириб кетилган.

Улашиш:

Луврдан 7 дақиқа ичида қимматбаҳо экспонатлар ўғриланди

Фото: Reuters

Франция пойтахтидаги Лувр музейида содир бўлган ўғирлик бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жиноятчилар музейга автоминора лифти ёрдамида ойна орқали киришган. Барча ҳаракатлар етти дақиқа давом этган. Натижада Иккинчи империя даврига тегишли тақинчоқлардан иборат тўққизта экспонат ўғриланган.

Ўғриланган буюмлар орасида қуйидагилар бор эди:
– Наполеон I нинг рафиқаси Мария Луизадан қолган бой тақинчоқлар;
– Франция қироли Луи-Филипп I нинг рафиқаси Мария Амалия ҳамда Наполеон III нинг онаси Гортензия Богарнега тегишли бўлган маржонлар, сирғалар ва диадема;

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем
Наполеон III нинг рафиқаси, қиролича Евгениянинг диадемаси

– қироличаЕвгениянинг иккита броши, корсаж банти ва диадемаси.

Франция қироли Луи-Филиппнинг рафиқаси Неаполлик Мария Амалиянинг маржонлари

Франция қироли Луи-Филиппнинг рафиқаси Неаполлик Мария Амалиянинг маржонлари

Шу билан бирга, жиноятчилар коллекциядаги энг ноёб тош — 140 каратли «Регент» олмосига тегмаган.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

Қиролича Евгениянинг олмос тақинчоғи.

Бундан ташқари, музей яқинидан Наполеон IIIнинг рафиқаси қиролича Евгения Богарне тожи топилган. Ўғирлар уни нега ташлаб кетгани ҳозирча маълум эмас.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

"Регент" олмоси.

Лувр 20 октябрь куни соат 9:00 (Париж вақти билан) меҳмонларни қабул қилишни қайта бошлайди, аммо айрим заллар вақтинча ёпиқ бўлади. Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида терговчилар иш олиб боришмоқда, қидирувга полиция ва жандармерия бўлимлари жалб қилинган.

Ограбление Лувра за семь минут завершилось странной находкой рядом с музеем

Евгения Богарненинг тожи.

Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньеснинг таъкидлашича, ўғриланган ашёлар катта тарихий қийматга эга ва у тергов натижа беришига ишонч билдирган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди

Рим Ғазога йўл олган фаолларга қилган ёмон муносабати юзасидан Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвирга нисбатан тергов бошлади. Бунга жавобан Бен Гвир Италияни масхаралади.

Жаҳон

09.06.2026, 17:36

ЕИ Қирғизистон авиакомпаниялари бўйича муҳим қарор қабул қилди - Paradigma

Европа Иттифоқи Қирғизистон авиакомпанияларини «қора рўйхат»дан чиқариш бўйича қарор қабул қилди. Шу тариқа, 2006 йилдан буён амалда бўлган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Paradigma Media мухбири хабар берди.

Жаҳон

09.06.2026, 17:08

Шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида йилига 132 соат вақт тежамоқда – тадқиқот

Сунъий интеллект шифокорларнинг вақтини тежамоқда. Бироқ соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг аксарияти ушбу технология бўйича ўқитиш етарли ёки умуман мавжуд эмаслигини айтишмоқда.

Фан-технология

09.06.2026, 16:34

Латвия осмонида Россия дрони уриб туширилди

НАТО қирувчи самолётлари Россия томондан Латвия ҳаво ҳудудига кириб келган дронни йўқ қилди. Бу ҳодиса 4 йиллик урушнинг Украина ташқарисига тарқалиши борасидаги хавотирларни кучайтирди.

Жаҳон

09.06.2026, 15:23

Давлат ажратган моддий ёрдам пулларининг 75 фоизи ишлатилмай қолган

Парламент йиғилишида Бандлик вазирлиги ва унга қарашли жамғармалар томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилинди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Кешбек” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

Букмекерликни реклама қилиш қонунчиликка зид – Рақобат қўмитаси огоҳлантирди

Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида букмекерлик хизматлари, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи рекламалар тарқалиши фаоллашди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 11:54

Кимлар фоизсиз таълим кредити олиши мумкин? Имтиёзли тоифалар маълум қилинди

Ўзбекистонда айрим тоифадаги талабалар учун таълим кредитлари фоизсиз (0%) асосида ажратилмоқда. Улар кимлар?

Таълим

09.06.2026, 11:35

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи

Европа Иттифоқининг тўққиз давлати, шунингдек Исландия ва Норвегия россиялик фуқаролар учун виза бериш тартибини янада қатъийлаштиришни таклиф қилди. 

Жаҳон

09.06.2026, 10:24

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса АҚШ президентига "Йўқ" демоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 17:33

Жосуслар ҳақидаги ҳақиқат: махфий хизматлар қандай ишлайди?

Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этган расмий банкетда Хитой томони хорижий делегацияларни яширин кузатиш учун айрим ҳарбийларни официант сифатида жойлаштирган, деган даъволар тарқалди.

Сиёсат

08.06.2026, 17:17

Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида эколог Александр Федин томонидан барпо этилган боғ тақдири ҳамда унинг саломатлиги билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинганидан сўнг, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва унинг ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 15:32

Филиппинда 7,8 магнитудали зилзила: қурбонлар бор

Филиппиннинг жанубида жойлашган Минданао ороли яқинида 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 129 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

Жаҳон

08.06.2026, 15:25

Никол Пашинян сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди

Дастлабки натижаларга кўра, ҳукмрон “Фуқаролик келишуви” партияси 49,81 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Жаҳон

08.06.2026, 14:25

Ўзбекистон банкларининг активлари ҳажми 962,8 триллион сўмга етди

Бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан қарийб 133 триллион сўмлик ўсиш қайд этилди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 13:39

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 11:11

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар — Иброҳим Ғафуров вафот этди

Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров бугун, 6-июнь куни 89 ёшида вафот этди.

Маданий

06.06.2026, 18:01

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

Автомобиль импорт қилишдаги чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан хориждан автомобиль импорт қилишга оид муҳим чеклов бекор қилинди.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 15:11

Йил бошидан бери пойтахтда уйлар нархи қандай ўзгарди?

Тошкентда 2026 йилнинг дастлабки 5 ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг ўртача нархи 3 фоизга ошди. 

Ўзбекистон

06.06.2026, 15:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →