updated: 23.05.2026, 11:19

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

Қамчибек Ташиев истеъфоси шунчаки кадрлар алмашинувига ўхшамаяпти. Эҳтимол ушбу хавфли ўйинда Жапаров ҳамда Ташиевнинг шахсий ва оилавий сирлари ўртага тикилган. Шунингдек, Ташиевда Ўзбекистон жиноят оламидаги алоқаларни фош қилувчи сирли маълумотлар бўлиши мумкин.

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

2005 йилдан бери учта инқилобни бошидан кечирган Қирғизистон  сиёсий саҳнаси сўнгги беш йил ичида сокин тус олганди.

Аммо жорий йилнинг 10 февралида Ташиевнинг ишдан бўшатилиши икки қудратли шахс ўртасида кескин сиёсий кураш кутилаётгани ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

Ташиев ва унинг оиласига қўйилган коррупция айбловлари ҳибсларга сабаб бўлди.

Бироқ бу ўйинда ҳар икки томон ҳам ютқазиши мумкин. Марказий Осиё бўйича мутахассис ва журналист Брюс Панниэрнинг фикрича, Ташиевда ҳам Жапаров ва унинг оиласини обрўсизлантирадиган сирли маълумотлар бўлиши эҳтимоли юқори.

 

Бир қозонда икки калла қайнамайди

Qamchibek Tashiyev barcha lavozimlaridan ozod etildi

10 февраль куни Ташиевнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги эълон, шубҳасиз, Қирғизистонда 2020 йил октябрь инқилобидан кейинги энг катта сиёсий шов-шув бўлди. Зеро, ўша инқилобда Жапаров ўн кун ичида қамоқхонадан чиқиб, бир вақтнинг ўзида бош вазир ва президент лавозимларини эгаллаган эди.

Жапаров ва Ташиев ўнлаб йиллар мобайнида орқадош бўлиб, сиёсий фаолиятини бир вақтда бошлаган. Жапаров президент этиб тасдиқланган куннинг эртасига Ташиевни миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади.

Ташиев ишдан олинишидан бир кун аввал 75 нафар таниқли шахс, жумладан, собиқ ҳукумат амалдорлари Президент Жапаров ва парламент спикерига муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни сўраб очиқ хат юборган.

Улар Жапаровнинг ваколат муддати борасида ҳуқуқий ноаниқлик мавжудлигига (2010 йилги конституция бўйича 6 йил ёки 2021 йилги янги конституция бўйича 5 йил) эътибор қаратишган.

Ташиевнинг ишдан бўшатилиши ва мазкур хат ўзаро боғлиқ экани тез орада ойдинлашди. Ташиев ишдан олинган ўша куниёқ миллий хавфсизликнинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари ҳам лавозимидан озод этилди. Жапаровнинг матбуот котиби “жамиятда бўлинишнинг олдини олиш” зарурлигини таъкидлади.

Бироқ Ташиевни дўстим деб таърифлаган Жапаров ўзгаришлар сабабини батафсил тушунтирмади.

Парламент депутати Элвира Сурабалдиева 24 апрель куни қозоқ журналистига берган интервьюсида Ташиевнинг давлат тўнтаришини режалаштиргани ва бунга узоқ вақт тайёргарлик кўргани учун лавозимидан олинганини маълум қилди.

“Президент ҳозир оғир кунларни бошдан кечирмоқда, чунки узоқ йиллик дўсти уни ҳокимиятдан четлатишга уринди”, – деди Сурабалдиева. У, шунингдек: “Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди”, деган нақл бор. Бу айнан ўша ҳолатга ўхшайди”, – дея қўшимча қилди. 

 

“Қирғизнефтгаз” доирасидаги суриштирувлар

Tashiyev va Japarov raqobati: ziddiyat ortidagi korrupsiya va siyosiy o‘yinlar

Ишдан бўшатилгани ҳақида хабар тарқалганда Ташиев Қирғизистондан ташқарида эди.

У 13 февралда қисқа муддатга қайтиб, 17 февраль куни яна жўнаб кетди. Кейин 19 мартда қайтиб келди ва ўша куниёқ “Қирғизнефтгаз” давлат нефть компанияси бўйича саволларга жавоб бериш учун Ички ишлар вазирлигига “гувоҳ” сифатида борди.

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати “Қирғизнефтгаз” доирасида Ташиев ва унинг оила аъзоларига алоқадор 4 йил аввалги коррупция айбловларини ўрганмоқда.

Давлат солиқ хизмати раҳбари Алмамбет Шикмаматов 17 март куни “Қирғизнефтгаз” тўлиқ Миллий хавфсизлик назоратида бўлганини ва Ташиев раҳбар лавозимида ишлаган пайтда компания фаолиятини текширишнинг иложи бўлмаганини айтди.

Қамчибек Ташиевнинг жияни, “Қирғизнефтгаз” нефтни қайта ишлаш заводига раҳбарлик қилган Байғози Матисаков 18 март куни ҳибсга олинди.

Нефтни арзон нархда сотиб олиб, “Қирғизнефтгаз”га қайта сотишда айбланаётган “Моко Group” хусусий ширкатига алоқадор бўлган Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас эса март ойида Ички ишлар вазирлиги томонидан сўроқ қилинган.

Сурабалдиеванинг интервьюсидан сўнг Жапаров “Кактус Медиа” нашрига берган интервьюсида давлат тўнтаришига оид далиллар борлигини тасдиқламади, бироқ Ташиевнинг роли юзасидан ҳар қандай қарор терговчилар ва судларга боғлиқлигини айтди.

 

Жапаров ва оиласи атрофидаги айбловлар

Что известно о супруге Садыра Жапарова — девять фактов - 11.01.2021,  Sputnik Кыргызстан

Қамчибек Ташиев, унинг оила аъзолари ёки яқин ҳамкорлари билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳақида яна айбловлар ҳам бўлса бордир. Лекин Жапаров ва унинг оила аъзоларининг тижорий ишлари ҳам текширувга дош беролмаслиги мумкин, деган Брюс Панниэр “Thе Central Asia Times” нашрида эълон қилган мақоласида.

Унинг сўзларига кўра, Садир Жапаров 2013 йил охирида ўлим билан таҳдид қилиш, гаровга олиш, безорилик ва ҳукумат амалдорига нисбатан зўравонлик қўллаш каби жиноий айбловлардан қочиб, мамлакатни тарк этган.

2017 йилда ватанига қайтгач, судланиб, қамоққа ташланди ва 2020 йил октябрь инқилобидан сўнг тарафдорлари озод қилгунига қадар панжара ортида қолди.

Жапаров президент бўлгач, Олий суд унга нисбатан 2017 йилги ҳукмни бекор қилди.

Жапаров 2017 йилда қўлга олинганида, Қирғизистоннинг мустақил нашри бўлган “Кактус Медиа” 2009 йилда, ўша вақтдаги президент Бакиев даврида, у Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари бўлганини эслатган эди.

“Жапаровнинг коррупцияга қарши қандай курашгани ноаниқ”, – деб ёзади “Кактус” ва коррупция шу қадар авж олганини, уни кузатиб боришнинг имкони бўлмаганини таъкидлайди.

“Инвестбанк Иссиқкўл”нинг собиқ эгаси Болот Байқожоев Жапаров 2004 йилда банкдан 400 минг долларга яқин маблағни ўзлаштирганини даъво қилди.

2007 йилда “Инвестбанк Иссиқкўл” Бакиевнинг ўғли Максим ва Жапаровнинг синглиси Райкул бўлган гуруҳ томонидан ноқонуний назоратга олинган.

2014 йилда жиноий даромадларни легаллаштириш айблови билан етти йилга озодликдан маҳрум этилишидан бироз олдин Райкул Қирғизистонни тарк этган. 2015 йилда у “Инвестбанк Иссиқкўл”ни ноқонуний эгаллаб олганликда айбдор деб топилиб, қўшимча ўн йилга қамалган.

Акаси президент этиб сайланганидан бир неча кун ўтиб, Қирғизистон Олий суди Райкулга нисбатан чиқарилган ҳукмни ҳам бекор қилди. 

Жапаровнинг жияни Улан Жапаров 2023 йил июль ойида коррупция гумони билан ҳибсга олиниб, тергов давомида, яъни 2023 йил октябрь ойида уй қамоғига ўтказилган эди. Ўшанда президент Жапаров жиянининг ҳибсга олиниши барча қариндошларига сабоқ бўлиши кераклигини, агар улар қонунни бузган ҳолда қўлга тушса, бу ишга аралашмаслигини айтган.

Улан Жапаров коррупция бўйича ҳали тергов қилинаётган бир пайтда, 2024 йил июль ойида ўзлаштириш айби билан қайта ҳибсга олинди, бироқ сентябрга келиб Бишкек суди уни озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

 

Ташиев ва Ўзбекистон жиноят олами

Глава ГКНБ заявил, что «Салимбай» полностью контролировал юг Кыргызстана

Ташиевнинг ишдан олингани эълон қилинган куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жапаров “телефон орқали мулоқот қилгани” ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда ким кимга қўнғироқ қилгани очиқланмаган. Лекин тақдим этилган маълумотда икки президент қўшма темир йўл ва гидроэнергетика лойиҳаларини муҳокама қилгани айтилган.

Миллий хавфсизлик раиси сифатида Ташиев уюшган жиноятчиликка барҳам бериш учун фаолият олиб борди. Қирғизистон уюшган жиноят дунёсининг айрим алоқалари Ўзбекистонга ҳам уланган.

2024 йил август ойида миллий хавфсизлик қирғиз мафияси етакчиси “Коля Қирғиз” лақабли марҳум Қамчи Кўлбоев билан алоқадорлиги сабабли ўзбекистонлик жиноий авторитет Салим Абдувалиевга нисбатан қидирув эълон қилди.

Қирғизистон парламентининг икки аъзоси Салим Абдувалиев билан алоқадорлиги сабабли мандатидан маҳрум қилинди. Ташиевнинг 2025 йил январь ойида айтишича, бир пайтлар Абдувалиев Қирғизистон жанубидаги уюшган жиноятчиликни “тўлиқ” назорат қилган.

Ислом Каримов 2016 йил ёзида вафот этгач, Абдувалиев Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлишини қўллаб-қувватлади. 2016 йил декабрдаги муддатидан олдин президентлик сайлови арафасида Абдувалиев Мирзиёевнинг сурати ва “Менинг президентим” ёзуви туширилган футболкада расмга тушиб, уни эълон қилди.

Nadejda Atayeva: Роль организованной преступности в политической жизни  Узбекистана

Жиноий авторитет Абдувалиев ноқонуний ўқотар қурол сақлашда айбдор деб топилиб, 2024 йил март ойида олти йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ 2025 йил январь ойида соғлиғидаги муаммолар сабабли озодликка чиқарилди.

Шунингдек, Хитойда туғилган уйғур тадбиркор Ҳабибулла Абдуқодир билан боғлиқ ҳолат ҳам мавжуд бўлиб, унинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги уюшган жиноий тармоқларга алоқадор экани айтилади.

Брюс Панниэрнинг фикрича, Ташиев хавфсизлик хизматини бошқарган даврда уюшган жиноятчиликка қарши терговлар Ўзбекистондаги жиноят дунёси ҳамда унга алоқадор ўзбек амалдорлари ҳақидаги маълумотларни фош қилган бўлиши мумкин.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Қамчи президент бўларди, мен нафақага чиқардим — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Жапаров 2027 йилда ҳокимиятни Ташиевга топширишни режалаштирганини, бироқ кейин фикридан қайтганини айтди.

Сиёсат

14.08.2026, 11:49

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди

500 километрдан ортиқ йўл Хитойни Марказий Осиё билан боғлайди. Лойиҳа келгусида Хитойдан Европага Россияни четлаб ўтувчи муқобил қуруқлик йўналиши сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона туристик виза жорий этилиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида маълум қилди.

Маданий

03.08.2026, 17:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди

Унинг ишланмалари 1969 йилда инсоннинг Ойга илк бор қўнишини таъминлаган муҳим технологиялардан бири бўлган.

Жаҳон

09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Қирғизистонга кетаётган фуқаронинг пайпоқларига яширилган 64 минг доллар аниқланди.

Ўзбекистон

09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади

Дунёга машҳур YouTube блогери MrBeast 9 октябрь куни Тошкентдаги тадбирда иштирок этади. Учрашув формати, қатнашиш шартлари ҳақида мақолада батафсил билиб олинг.

Ўзбекистон

09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди

Трамп агар унга ушбу мукофот берилмаса, Норвегия Нобель қўмитаси обрўсига путур етишини таъкидлади.

Жаҳон

08.10.2026, 17:49

Pepsi 2026 йил учун фойда прогнозини пасайтирди

Pepsi  Шимолий Америкада талабнинг сустлашиши ва харажатлар ошиши сабаб 2026 йил учун асосий фойда прогнозини 4–6 фоиздан 1–2 фоизга туширди.

Жаҳон

08.10.2026, 16:14

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқародан омонат учун қабул қилинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ўзбекистон

08.10.2026, 15:31

АҚШда ишлаш учун хорижлик талабадан 100 минг доллар талаб қилинади

АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги F-1 визасидаги хорижлик талабалар учун амалий тайёргарлик дастурига кириш бўйича янги тўловларни жорий этишни таклиф қилди.

Жаҳон

08.10.2026, 14:43

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?

«Ўзбек» атамаси баъзи хабарларда фақат фуқароликни кўрсатиш учун ишлатилса, бошқаларида жиноят, миграция ва хавфсизлик мавзулари билан боғлаб қўлланмоқда.

Ўзбекистон

08.10.2026, 14:31

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?

Тошкент метросида хизмат қилаётган ходим Қозоғистон фуқаросига тегишли 10 минг АҚШ долларини топиб, эгасига қайтаришга ёрдам берди.

Ўзбекистон

08.10.2026, 14:13

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда

Яқин Шарқда нефть таъминоти билан боғлиқ хавотирлар ва Форс кўрфази ҳамда Ҳурмуз бўғозида кемаларга ҳужумлар кучайиши халқаро нефть бозорига босим ўтказмоқда.

Жаҳон

08.10.2026, 11:35

Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий базасини қуради

Туркия Макка мудофаа пакти доирасида Саудия Арабистонидаги ҳарбий иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Мамлакат қироллик ҳудудида ўз ҳарбий базасини ташкил этиши мумкин.

Жаҳон

08.10.2026, 08:45

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?

Сирожиддин Media номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилинди. Аммо иш ортидаги энг муҳим савол очиқ қолмоқда: нега айрим фуқаролар ўз муаммосини давлат идорасидан кўра блогер орқали ҳал қилишга уринади?

Ўзбекистон

07.10.2026, 18:38

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда

Бу нима учун муҳим?

Жаҳон

07.10.2026, 17:42

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

8 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда туман тушиши, Фарғона водийсининг тоғли жойларида эса ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

07.10.2026, 16:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →