Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди
Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.
Жаҳон
13.10.2026, 11:48
Улашиш:

Озарбайжон пойтахти Бокуда мактаб формасига оид янги қоидаларга қарши норозиликлар фонида 37 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда CentralAsia хабар берди.
Маълумотга кўра, намойишчилар мактаб ходимлари билан тўқнашган, таълим муассасалари фаолияти ва транспорт ҳаракатига халақит беришга уринган.
Бокудаги Гарадоғ туманида мактаб директорларидан бирининг автомобили ёқиб юборилган. Ясамал туманида эса мактабни ёқишга уриниш бўлган. Ҳар икки ҳолатда ҳам жабрланганлар йўқ.
Норозиликлар давомида Instagram ва TikTok фаолиятида ҳам узилишлар кузатилгани айтилмоқда.
Ҳодисалар юзасидан Озарбайжон Жиноят кодексининг 233-моддаси – жамоат тартибини бузишга олиб келадиган ҳаракатларни ташкил этиш ёки уларда фаол қатнашиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Мазкур модда бўйича уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.
Мактаб формасига қандай талаблар жорий этилди?
Озарбайжон ҳукумати 21 сентябрь куни мактаб формасига оид янги қоидаларни тасдиқлаган. Унга кўра, ўқувчиларга таълимнинг дунёвий хусусиятига зид ёки ягона мактаб формаси талабларига мос келмайдиган кийимларда дарсга келиш тақиқланган. 6 октябрдан бошлаб шунга ўхшаш талаблар ўқитувчиларга ҳам татбиқ этилган.
12 октябрь куни мактабларда янги қоидаларга риоя қилинишини текшириш бошланган. APA агентлиги хабарига кўра, талабга мос кийимда келмаган ўқувчилар билан мактаб шифокорлари ва психологлари иштирокида суҳбатлар ўтказилган. Уларнинг ота-оналари ҳам тушунтириш бериш учун мактабга таклиф қилинган.
Ҳокимият вакиллари диний кийимларга қўйилган чекловларни ўқувчилар ўртасида тенгликни таъминлаш ва таълим муассасаларида бетараф муҳитни сақлаш зарурати билан изоҳламоқда.
Парламент депутати Севинж Фаталиева мактаб формасининг ягона бўлиши болалар ўртасидаги ижтимоий ва диний фарқларни камайтиришга хизмат қилишини таъкидлаган. Унинг фикрича, форма талаблари диний эътиқодга қарши кураш эмас, балки таълим муҳитининг бетарафлигини ҳимоя қилиш чораси сифатида кўрилиши керак.
Жаҳон
13.10.2026, 11:48
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:48

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди
Сиёсат
24.09.2026, 14:07

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди
Жаҳон
28.08.2026, 15:38
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
